sakhifa


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Чизилган сатрлар ёхуд йондафтарча.
☕️📚

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Реклама эмас, шахсий.






Бугунги ишни эртага қўймаслик борасида кўплаб ҳикматли сўзлар бор. Энг йоқганини йозиб қолдиргим келди:

«Эртага» деб номланган йўл - «хеч қачон» деган манзилга олиб боради.


Жойидан қимирламай ўтирган инсонгина хеч қачон қоқилмайди.


Инсон феъли ажабдан-ажаб,
Йўқдир унга мезонсиз олам.
Юлдузларни ўлчар ботмонлаб,
Қаричлайди чексизликни ҳам.

Ўзи эга, ўзи қул мангу
Ўзи топган ақидаларга,
Не дей, ҳатто мангуликни у
Бўлиб чиққан дақиқаларга.

Дақиқадан соатлар йиғиб,
Кунлар тузиб ой жам қилади.
Йиғламайди умр ўтди деб,
Йил ўтди деб байрам қилади.

🪶Эркин Воҳидов


Буюк сафарлар кичик қадамлардан бошланади…


Мўмин киши бир гуноҳ қилганда уни айблама! Инсонлар бундай вақтларда йо уялтирадилар, ёки айблашлик йўлини танлайдилар. Аслида эса бу тўғри йўл эмас.

Зотан, инсон бир гуноҳ қилган вақтда катта бир чуқурликка тушган бўлади.

Уни бу чуқурдан қутқаришнинг йўли эса, унга норозилик билан боқишинг, аммо қалбинг билан марҳамат қилиб, унинг ҳаққига ҳар доим дуо қилишингдир.

📚Нафс тарбияси


Пайғамбарга тобе бўлмоқ

Росулуллоҳ❕га тобе бўлиш икки шаклда бўлади:

〽️Ошкора тобелик;
〽️Хуфёна (махфий) тобелик.

Ошкора тобелик - намоз, рўза, хаж, закот ва шуларга ўхшаган ибодатларни хосил қилиш билан бўлади.

Хуфёна тобелик - инсон намозда экан, бутун махлуқотларни Аллоҳ ила қойим эканлигини кўриш, Қуръон ўқиркан, нозик тушунча (тадаббур)ни қўлдан бой бермаслик.

Агар намозингда, ниёзингда ва бутун ибодатларингда шундай хол бўлмаса, билгинки, қалбингда кибр, қайсарлик, ёки бошқача маънавий касалликлар бор.

📚Нафс тарбияси


Лол котиб айтганидай:

Ёзиш орқали англатиш мумкин бўлган нарсаларни гапириб ифода этолмаслигимни тушундим. Гапиролганимда эди, балки, ҳеч қачон қалам ушламаган, ҳатто ёзмаган бўлармидим…


Баъзан инсонни сўз билан ифода этиб бўлмайдиган ҳис-туйғулар қамраб олади. Шунинг учун ҳам ёзув ихтиро қилингандир балки…
Чунки гапира олмаган нарсаларингни ёзиб енгил тортасан киши…


Ўнг қўлинг берганини чап қўлинг билмасин, дейишади.


Солиҳ амалларни махфий равишда адо қил! Оиланг ҳам ҳаттоки бундан хабардор бўлмасин. Уларни Аллоҳ учун сақлагинки, Қиёмат куни ёнингда бўлсин!

Чунки солиҳ амаллар кўп-кўп зикр қилинганда нафс бундан куч олади…

📚Нафс тарбияси


Гуноҳларингни фақатгина ўзингга кўрсатилиб, ўзгалардан тўсилишлиги ҳеч шубҳасиз, Аллоҳнинг сенга бўлган лутфидир.

📚Нафс тарбияси


Эй инсон! Сенинг қийматинг сен машғул бўлиб турган нарсанинг қиймати билан тенгдир! Бутун машғулиятинг ёлғизгина бу дунё экан, дунёдан бошқа ҳеч бир қадринг йўқдир, демак.

📚Нафс тарбияси


Мен тушунмайдиган маросимлар (тўй мавзуси)

1. Фотиҳа.
Бу маросим муҳтарам айоллар учун севимли бўлиб, бунда келин тараф билан куйов тараф ўзаро тоғоралар (ош-овқат), 20-50 дона атрофида фотиҳа қутичаси (ичида патирча, ширинликлари бор), матолар ва ширинликлар жўнатишади. Билишимча, айрим вилоятларда Фотиҳа тўйи деб тўйхонада салкам тўйдек ўтқазиларкан…

Мақсад эса икки тараф бир бирига маъқул келганини билдириш…

2. Merry me (энг йоқтирмайдиганим)
Ушбу маросим юртимизга чет элдан кириб келган бўлиб, куёв бўлмиш келин болани қўлини сўраш маросими хисобланади. Келин учун кутилмаган тарзда ўтқазилиши керак бўлган маросимни бизникилар аввал хааамма нарсани келишиб олиб, кейин уюштиришади. Орада «фотосессия» ҳам ўтқазиб олишади, вахолангки иккиси ҳам бир бирига ҳали маҳрам бўлган эмас…

3. Уй кўрар
Бизда шундай номланади. Бу маросимда келин тарафдан 2-3та айол куёвни уйига бориб, қизлиги, яъни келин учун аталган уйни кўриб келишади. Уйни кўришдан мақсад - парда, гилам, мебелларни уйни таъмирига мос тарзда танлаш учун бўлади. Келин тараф бечора ҳам қиз берсин, ҳам уйини тўлдириб берсин…

4. Келин салом.
Тўйни ҳам эсон-омон ўтқазиб олдик. Энди навбат тўй куни кечқурун, йо бўлмаса эртаси куни эрталаб яна бир тўйдек дастурхон йозилиб, «данғиллама» маросим бўлади. Бунда келин куй садолар остида куйов тарафни барча қаримдош-уруғига эгилиб эгилиб салом қилади. Келинликни гашти шу дейсиз, майли. Лекин қайнона-қайнотаю, бошқа қаримдошларга совға ҳам берилади. Бунисига нима дейсиз? Хўп, совға улашиш ҳам яхши. Келин ҳам одам, робот эмас-ку келган одамга эгилаверадиган…

5. Чаллари (чақириқ)
Хўўўш тўй-у келин саломлар ўтти. Энди тинч яшаймиз дейсизми? Қаёғда дейсиз… Ахир куйов тараф тўй қилди, энди келин тараф мехмон қилиши керак. Қисқаси, бу маросимда куйов тараф келинни уйига кўпчиликлашиб бориб меҳмон бўлиб келишади…


Мен фақат билганларимни йоздим, ҳали билмаганларим қанча. Орада тўй куни бўладиган «айланиш» ҳам бор, куйов бола иномарка машиналарни қатор қилиб бормаса, обрўсига путур етади. Ахмоқгарчиликни ўзгинаси…

Энди савол, шу маросимларни ўтказилмаса йошлар бахтсиз бўлиб қоладими?
Йўқ албатта, буларни бари катталаримиз айтганидек «орзу-ҳавас». На бахтни, на саодатни чақирмайдиган орзу-ҳавас…

Энди бошқа тарафдан ўйлаб кўрайлик. Шу маросимларга кетадиган сарф-харажатни йеғиб туриб, тўйдан кейин йошларни Умра сафарига жўнатсакчи?
Майли йошларга ким қўйипти дейдиганлар ҳам бор. Ота-оналарни Умрага жўнатайлик. Қай бири манфаатлироқ бўлади?

Фикрингиз қизиқ))
t.me/anonimnyye_voprosy_bot?start=2v8dp


Мақтаниш эмаску, каналимни жуда яхши кўраман🤎

Арзийдику тўғрими😄


Нафсингни намоз-ла ўлчагин!

Нафсинг ёмонликлардан хушланмаслик қадамларини қўяётган бўлса, саодатга эришибсан, деганидир.

Йўқ, агар оёғинг намоз учун қийинчилик билан қадам қўяётган бўлса, вой ҳолингга!

🪶Абу Ҳасан Шозалий


Бугун яна нолидингизми дўстим?
Арзимаган бор-йўқни ғам қилиб,
Кўзингизни катта очиб қаранг, ким
Бу дунёда яшайди қандай қилиб…

Сиз нолиб тонгда очган кўзларингиз,
Кўзи ожиз учун не биласизми?
Шаҳдам қадам ташлар оёқларингиз,
Оёқсизни тасаввур қиласизми?

Қўллар неъмат, дунёни тутяпмиз,
Аммо қадрин - қўли йўқлардан сўранг.
Бемалол юз-танимиз ювяпмиз,
Танасининг ярми йўқларни қаранг!

Сиз хотиржам юзга сувларни сепиб,
Қўлингиз-ла тахоратлар олганда,
Хеч тасаввур қиласизми, қон ютиб,
Қўли йўқнинг юз ювишин шу дамда…

Кафтимизни жойнамозга бемалол
Қўя олиб ибодатлар қиляпмиз,
Юзларини шифтларга термултириб,
Ётганларнинг ҳолин қайдан биляпмиз?!

Эрта тонгда масжид томон, бемалол
Юриб бормоқликнинг шукрин қилдикми?
Бир бор масжидга келолмай, бемажол
Ярим жонларни тасаввур қилдикми?

Эшитяпмиз қадрдонлар овозин,
Саломига оламиз сўзда алик.
Гапиролмасни сўранг-чи ҳавасин
Қулоғи кар нолимайди бизчалик…

Чанқасак гар, роҳат қилиб соф сувдан
Тўйиб ичиб, қолганини тўкамиз
Олисларда сувсиз қаҳраб, эҳ ҳолдан
Тойганларни ҳолин қайдан биламиз?

Дунйонинг бир бурчагида ўт юлиб
Кесак тишлаб кун кўрар бор, эй инсон!
Турли неъмат устида минг бор нолиб,
Яшаяпмиз тафаккур қилмай бир он…

Уларга бор бунинг ажрин олар кун,
Шундай синов бермиш Яратган Эгам.
Биз эса олға юрмай, шулар учун
Нолияпмиз, недир матох дея кам.

Интернетда кўринган шон-шухрат,
Кимнингдир мўл ҳаётига интиқмиз.
Эҳ дўстима… қўл оёғимиз давлат,
Соғлик олдида ҳар бойлик чўкар тиз…

Хулоса эса ўзингиздан, иним,
Мен шунчаки неъмат қадрин эслатдим.
Дунёда очиқ кўз билан қаранг, ким
Қандай яшаяпти, шукр билан, жим…

Қўлни бошга қўйиб ўйламоқ даркор,
Асли нолимоққа борми ҳаққимиз?!
Ниятим эслатмоқ, қадрдон, бир бор
Бадавлатмиз, соғдир токи танимиз!


Дарс ила тарбия орасида бироз фарқ бор бўлса ҳам, иккиси бир биридан айрилмайдиган, бирининг вужуди бирига бойланган жон ила тан кабидир.

🪶Абдулла Авлоний

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.