Muhammad Bashir


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Eslatma👇
Ushbu sahifadan ma’lumot ko’chirib olinganida sahifa manba sifatida ko’rsatilishi shart!
Murojat uchun: @mbashiruz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Mufiyd_uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Qaniydi hazratni ertaroq tanigan bo‘lsak

#Islomuz
#alquranuz

@mufiyd_uz | Instagram


Mufiyd_uz dan repost
2005, 2010 yillar xizmatda paytimiz  dushman qo'lidan 2 ta asirni ozod qilganmiz😁

@mufiyd_uz | Instagram


Ulamolar agar tolibi ilm fitna holatida bo‘lmasa, u uchun kechroq uylanish afzal bo‘lishini ta’kidlaganlar.

Sufyon Savriy rohimahulloh aytadi: «Agar faqih uylansa, dengizga minibdi. Agar farzandli bo‘lsa, sinibdi».

Xatib Bag‘dodiy aytadi: «Talabaga imkon qadar bo‘ydoq bo‘lishi mustahabdir. Chunki er-xotinlik vazifalari hamda pul topish bilan band bo‘lib, natijada to‘liq ilm olishdan to‘silib qolishi mumkin»


Manba

@
muhammadbashirr | Instagram | Facebook


Mufiyd_uz dan repost
#quron

Ўзи, жуфти ҳалоли ва уч нафар ўғил-қизлари Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиш шарафига муяссар бўлган Яманлик Нажиб аш-Шомирий оиласи

Жуфти ҳалоли ва барча ўғил-қизлари ҳофизул Қуръон бўлган ота бахтлими?

Турмуш ўртоги ва барча фарзандлари ҳофизул

Қуръон бўлган она бахтлими?

Ота-онаси, акаларию опа-сингиллари ҳофизул Куръон бўлган барча фарзандлар бахтлими?

Ўйлайманки, ушбу қори-қориялар дунё ва уни ичидаги барча неъматларнинг энг юқорисига эга бўлган энг бахтли оиладир.

Telegram | Instagram


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Туркикялик ёш оила никоҳ тўйларида 4000 (тўрт минг) нафар Сурия қочқинларига бепул овқат тарқатишди.

Ғоя куёвга тегишли. Уни бўлажак рафиқасига айтганида келин бошида ҳайрон қолди, кейинчалик ўзлари қўшни яшаб келаётган қочқинлар аҳволини яхши англаб, куёвини қўллаб-қувватлашга рози бўлди, ҳатто, ўзлари ҳам овқат тарқатишди.

Telegram | Instagram | Facebook


Zilzila bo’ldi, uylar quladi. Hamma o’ziga kerak bo’lgan narsasini olib, noma’lum manzil sari ketmoqda…

Manba

@Muhammadbashirr


القلب النقي أحلى من الوجه الجميل وطهارة الضمير أجمل من ثياب الحرير

#Tabassum


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#kayfiyat

❤️😊

@Muhammadbashirr


Nima bo’lyapti?

Bir tanishim aytib beryapti, 18 yoshli singlisini Maksim Gorkiyda ishdan chiqib taksi to’xtatyotganda, PPS kelib mashinaga chiqishini so’rabdi.

Avvaliga “Hurmatli, fuqaro mashinaga o’tir, bo’lmasa kuch ishlatib majburlab o’tirgizamiz”, deya senlab gapirgan.

Mashinaga o’tirmayman, avval akamga tel qilib olayin degan singlisi. Hali akalaring bormi, deya masxoronomus gapirgan PPS ning bir xodimi.

U qiz akasiga telefon qilgan, akasi zudlik bilan yo’lga chiqqan. Akasi kelgunga qadar ham bu xodimlar kurakda turmaydigan gaplar gapirgan, telefonini berishini so’ragan.

Akasi borgunimcha biror gap gapirma, mashinasiga ham chiqma deb tayinlagani uchun qiz ham jim turgan. Akasi 10 daqiqaga qolmay yetib borgan.

Akasi borishi bilan pasportlarini bergan, lekin xodimlar endi bo’ldi, kerakmas Idoraga borasan va o’sha yerda gaplashamiz, - degan.

Akasi bilan singlisini mashinaga solib obketishgan. Va o’zlarini idoralariga olib borishgan.

4,5 soat ushlab turishgan. Avval telefoningni ber deb, olishgan. Telegram kanallarini ko’rishni boshlagan, birma-bir kanal va guruhlarni titib chiqqan, youtube ichini ham qattiq tekshirgan.

Musiqa va nashidlar eshitmaysanmi deb so’ragan, rostan ham bunday narsalar eshitmaganligi uchun hech narsa topisha olmagan. Qayerga berkitgansan, ochib ber deya do’q-po’pisa ham qilgan.

Nega qora ro’mol o’rab olgansan, jihodchilarga havas qilyapsanmi, - deya savollar bergan.

Qizni sumkasini ham birma-bir ichidagi narsalarni qarab chiqqan, ro’mol uchun ignalarni ko’rib bu qanaqa qurol, mushk ambarni ko’rib, qora ro’mol o’rab bunaqa narsa ham surasizlarmi deya masxara qilgan.

Sumkasidan Qur’on va joynomozini olib qo’yib, qaytib bermagan.

Insonni qalbi toza bo’lsa bo’ldi, joynamoz va Qur’onni olib yurishi shart emas, uyda tursa bo’ladi, - deb “nasihat” qilgan.

Kamiga himoyasiga kelgan akasini telefon va mashinalarini ham qattiq titkilab chiqqan.

Tushunyapsizmi, 18 yoshli qizga bunday ruhiy bosim berishga nima haqqi bor, kim bo’lsa ham?!

@Muhammadbashirr


Сен-ку зулм қилиб уйқуга кетарсан, аммо мазлум ухламайди. Аллоҳ ҳам ухламайди!

Аҳмад Ийсо Маъcаровий

Пс: Роббим Мусулмонларга офият берсин🤲


@Muhammadbashirr


Ғарб ўйлаб топган барча кунлар ЁЛҒОН.

© Устоз, доктор Иҳсан Шеножак ҳафизаҳуллоҳ


@Muhammadbashirr


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қишлоқ муаммолари, аҳволи ҳақида йиллар давомида ёзиб келяпман..
Бир куни муаммолар ҳам ҳал бўлар.. Лекин мени ўйлантираётган нарса ўзи шундай қишлоқларда туғилиб, амалдор бўлсам қишлоғимни обод қиламан деганлар ўзини туғилиб ўсган жойини унутворгани ўта ачинарли.....😭

Бу аёл/доктор Байрамнинг энг олди қаторида ўтиришга, қаҳрамон унвони олишга лойиқ аёл..
Шунча йил умрини беморларга сарфлагани ҚАҲРАМОНЛИК!!!

Таъзимдаман Она! 😭
Бундай аёллар ҳар бир қишлоқларда бор!!!

Шундай аҳволни кўра туриб ўзгариш қилганларга РАҲМАТ! Эътиборсиз қолдирганларга СУФ!!!!!!!


@Muhammadbashirr


Китобни шу аҳволга солганлар кўча супуришга маҳкум!!

@Muhammadbashirr


БУЛАРНИНГ ҲАММАСИ БЕКОРГА БЎЛМАДИ

Бу воқеа тўқсонинчи йилларда бўлганди.
Ёшлари юзга яқинлашиб қолган илм аҳлларидан бирларининг зиёратларига бордик. У киши болаликларида кўрганларини айтиб бердилар. Мен шу ўринда бир нарсани эслатиб ўтмоқчиман. Мен тарихчи эмасман, яхши билмайман, бу воқеа ҳақида ёзиш ёки ёзмаслик ҳақида жуда кўп иккиландим. Қуйида фақат эшитганларимни, у ҳам бўлса, ишончли бир шахснинг айтганларини ёзиб ўтмоқчиман. Қанчали ҳақ ёки ноҳақлиги Аллоҳга ва ўша замонда яшаб ўтган одамларга аён. Айтгандиларки...

Руслар бу заминларни бекорга босиб олмади. Мусулмонлар бир-бирларига қир-пичоқ эди. Амир Олимхоннинг саройидаги ҳолатларни ўз кўзим билан кўрганман, гувоҳ бўлганман, у вақтда Бухорода, Мир Араб мадрасасида илм толиби эдим. Талабалар хизматга навбати билан олиб чиқиларди. Бир неча марта боргандим, кўргандим, сарой аъёнлари, келиб-кетувчиларнинг хизматида бўлгандим. Сарой ичи фисқу-фасодга тўлиб кетганди. Ҳийла, найранг, малояъни сўз-суҳбатлар, ўйин-кулгу, зиёфат, қўчқор, хўроз уруштиришлар ҳар кунги қилинажак иш эди. Мусиқа, рақс, масхарабозлик сарой кишиларининг эрмаги бўлди. Амир Олимхон ҳам ишратга муккасидан кетди, авом халқдан буткул узилди. Майхўрлик, яширин бўлиб келаётган б..злик ошкора бўла бошлади. Қимор, шатранж, ошиқ отиш машғулот бўлди. Ҳар кун аъёнлар ўйин кулгу, ҳаром-ҳариж иш билан машғул эди. Сарой ишлари, бошқарувлар секин асталик билан эронийлар қўлига ўтиб кетди...
Ўша давр, ўша вазиятдан ўрислар унумли фойдаланди. Раёсат масту-аласт бўлиб юрган кезларда Фрунзе ҳужум уюштирди. Қалъа деворларига ўрнатилган тўплардан отилганда, бирортаси душманга тегмади, замбараклардан отилган ўқ ўз ичида портлайверди. Чунки, айғоқчилар эронийлар орқали ҳамма ишни пишитиб қўйганди. Замбараклар, тўплар оғизлари тахта қипиқлари, пайраҳалар билан босиб, ўқ устидан зичлаб(пресслаб), ёпиб ташланганди, ўқлар учиб чиқиш ўрнига, ўша ерда портлаб, отувчиларнинг ўзларидан бир қанчасини қириб ташлади. Биринчи талофотдаёқ аскарлар эсанкираб қолди. Кейин Фрунзе аскарлари айраплон(аэроплан)да учиб келиб, ўқ отишни бошлади. Зиёфат, қимор билан онглари қотиб қолган халқ айраплонга қарши паншаха, бешлик кўтариб югуриб чиқди. Амир Олимхоннинг ўзи эса, яқинлари ила зудлик билан қочиб чиқиб кетди. Бошсиз, бошлиқсиз, эсанкираб қолган оломон осонгина қириб ташланди. Амир оиласи билан Афғонистондан қўним топди...
Буларнинг барчаси бекорга бўлмади. Аввалида айтганимдек, бу бизга жазо эди...

*

Мен шу ергача ёши улуғ, ақлли, илм аҳли бўлган кишидан эшитганимни ёздим. Бир неча йилдан бери иккиландим, балки кераги йўқдир дедим, балки менга айтилган омонатдир, ёзганим маъқулдир деб, бугун қаламга олдим, хатоси бўлса, Ўзи кечирсин...

©Салим Айюбий

@Muhammadbashirr


Давлатлар илм ҳисобига ривожланяпти. Биз уларнинг товар ва хизматлари истеъмолчисига айландик. Илмни эса ўлдирдик, сотдик, ёқдик.

Ҳокимларни фақат пул қизиқтиради, улар сотиш мумкин бўлган ҳамма нарсани, онасини, қизини, охирида Ватанни сотиб, қайсидир давлатга кўчиб (қочиб) кетишга тайёр!

Улардан зиё масканларини сотиб олаётган тадбиркорнинг насл-насабига ҳам шубҳам бор. Шуниси аниқки, шарафсизнинг ўғли шарафсиз!

Расмда текинга берилган ва кейин мўмай пулга сотиб юборилган Булунғурдаги кутубхона ҳамда макулатурага ташланаётган китоблар...

©Sanjar Said

@Bashir_Usmoniy


Boltasi bilan Chopib qulatmoqchi lekin charchagani uchun soyasida dam olmoqda!!!

"Bazi insonlar ham sizga shunday muomila qilishadi


@Muhammadbashirr


Соқол, рўмол, диний маъруза ё қўшиқ, мактаб формаси...

Шуларни ҳал қилиб олсак, энергетикамиз ҳам, йўл қурилиши ҳам, тиббиёт ва таълимдаги муаммолар ҳам ҳал бўлиб кетади.

Форумларда 150 минглик ҳолва, 80 минглик учбурчак сомса еб ўтириб шундай ажойиб ва ғаройиб фикрларни топадиган катталар бор экан, буюк келажак ҳам яқинда перевалдан "окажон" деб смс юбориб қолса керак
.

Facebook.dan 👇

Jamoliddin Muhammadjon

@Muhammadbashirr


To oldingizga qoʻygan hadafga muhabbat qoʻymaguningizcha u bilan bogʻliq hamma narsa mashaqqatdek tuyilaveradi.

Agar sevsangiz unga tomon uzun yoʻl ham qisqarib qoladi, u bilan oʻtgan vaqt tezlashadi, unga qilgan harajatingiz kamdek koʻrinadi, u bilan kechirgan musibatingiz yengildek kechadi, u bilan birgalikda kurashadigan toʻsiqlaringiz pastdek koʻrinadi, u bilan zulmat yorugʻ oʻtadi.

Aslida muhabbat vaziyatni oʻzgartirmaydi, bil’aks oʻsha vaziyatga qarshi sizni kuchli qiladiki, vaziyat osonlashadi holos


Manba

@Muhammadbashirr


Энди машина орқа ўриндиғига 3 тадан ортиқ йўловчи чиқариш мумкин бўлмас экан...

4та боласи бор оила саёҳатга йўл олганда😁
Онаси: Болам озгина қолди кейин уканг билан алмашасизлар!


@Muhammadbashirr


Sharob tayyorlangan boʻlsa, uzumning aybi yoʻq.
Fosiq tark qilgan boʻlsa, soqolning aybi yoʻq.
Odobsiz kiyib olgan boʻlsa hijobning aybi yoʻq.
Musulmon oʻlaroq hayot kechirmasa dinning aybi yoʻq.
Barcha ayb harkimning o'zida
!

@Muhammadbashirr

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

42

obunachilar
Kanal statistikasi