Одамлар устида Аллоҳнинг ҳукми билан эмас, бошқа куфрий ҳукмлар ила ҳукм юритган кимса кофир эканини исботловчи далиллар.
بسم الله الرحمن الرحيم
Ҳанафийларнинг энг катта имомларидан бўлган Абу Бакр Жассос роҳимаҳуллоҳнинг Аллоҳнинг: "Роббингга қасамки, ораларида чиққан нарсага сени (эй Набий) ҳоким қилмагунларича, сўнгра ўзларида сен ҳукм қилган нарса борасида ҳараж топмайдиган ва бутунлай таслим бўлмагунларича, ҳаргиз мўмин бўлмайдилар" (Нисо 65) оятининг тафсирида қуйидагиларни айтган: "Ушбу оят Аллоҳнинг амрларидан бирорта амрни ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг амрларидан бирорта амрни рад қилган кимса, бу рад қилиши шубҳа сабабданми ёки бўйинсунмасликданми ёки таслим бўлишни тарк этишданми, фарқи йўқ ҳолда Исломдан чиқиб, муртад бўлишига далолат қилади. Бу масала саҳобалар закотни адо қилишдан бош тортганларни муртад деб билганлари, уларнинг аёл ва болаларини қул қилиб олганликлари далил асосида бўлганини англатади. Зеро, Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳукмларига таслим бўлмаган кимсани иймон аҳлидан эмаслигини таъкидлагандир". ("Аҳкомул Қуръон" Дору иҳёут турос нашриёти, Байрут 1992 йил,3 жуз, 181 бет).
Мусулмонлар учун Аллоҳнинг шариятини дунёвий қонунларга алмаштирган кимсалар оятлар, саҳиҳ ҳадисларга биноан Аллоҳнинг ҳукмини ўзгартирган, бошқа ҳукм ила ҳукм қилган бўладилар ва шу феълларининг ўзи ила кофир бўлади.
Ким "Ислом фойдаси учун бир муддат Исломий ҳукмларга амал қилмай турса бўлади" деса, ижмоъ ила кофир бўлади. Зеро у Аллоҳ абадул-абад ҳаром қилган нарсани вақтинчалик ҳалол қилиб, Аллоҳни ёлғончига чиқармоқда.
Хаворижлардан тортиб то ашаддий муржиаларгача бу масала борасида хилоф қилмаганлар. Воқеъликдан маълумки ҳозирги хокимлар барчаси камида шу турдаги куфрга тушган.
Ижмоъ ҳақида қисқача маълумот:
Ижмоънинг истилоҳдаги шаръий маъноси: "Ижмоъ бу мусулмон уммат мужтаҳидларининг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кейин бирор шаръий ҳукмга қилган иттифоқидир".
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: "Умматим залолат устида жамланмайди". (бу маънони Абу Довуд, Аҳмад, Термизий, ибн Можа, Доримий, Тобароний, Ҳоким, Байҳақий, ибн Абу Шайба, инб Абу Осимлар ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган. Ҳадиснинг барча йўлларини жамланса ҳасан даражсидаги ҳадисдир).
Жамики аҳли илмлар наздида собит ижмоъ қатъий ҳужжатдир. Уни олиш мажбурийдир ва унга хилоф қилиш мумкин эмасдир. Зеро, уммат хато нарсага ҳеч қачон ижмоъ қилмайди.
Уламолар Аллоҳнинг динини четга суриб қўйиб, бошқа куфрий қонунларни мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилган кимса, гарчи у ўз ишини нотўғри деб билса ҳам, катта куфрга тушганлигига ва кофир эканига ижмоъ қилганлар.
Ўша ижмоъни нақл қилганлар:
Моғуллар Ислом диёрларини босиб олганларидан сўнг, ўзлари ҳам Исломни қабул қилганлар. Аммо, улар Чингизхон таъйин қилиб берган "ёсақ" ёки "ёсиқ" (моғул тилида "қонун" дегани) деб номланувчи қонунлар тўпламини ҳаётга жорий қилганлари учун аҳли илм уларнинг куфрига ижмоъ қилган. Ваҳоланки, ўша даврда моғуллар бу қонунларини бутун мусулмонлар ҳаётига эмас, балки ўзлари ва ҳарбий аскарлар орасида ҳоким қилиб қўйган бўлганлар.
Буни ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ нақл қилган: "Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга нозил қилинган муҳкам шариятни тарк қилса ва ундан бошқа набийлар шариятини устун қўйса, уларнинг мансух шарияти ила ҳукм сурса, кофир бўлади. Энди "ёсақ" ила ҳукм сурганнинг аҳволи нима бўлади!? Ким буни қилса, мусулмонлар ижмоъси ила кофир бўлади!". ("Албидоя ванниҳоя" Мактабатул Маориф, Байрут 1988 йил,13 жуз, 119 бет).
Биз айтамиз: "Инсонлар устига Аллоҳнинг ҳукмларини четга суриб, конституцияни мажбуран ҳоким қилганларчи!? Ким буни қилса, мусулмонлар ижмоъси ила кофир бўлади!".
Айни шу масалани ибн Касийр раҳимаҳуллоҳ ўз тафсирида ҳам гапирган: "Ким Аллоҳ ва Росулининг ҳукмидан бошқа ҳукмни олдинга сурса, у кофир бўлади! Токи у Аллоҳ ва Росулининг ҳукмига қайтиб, уни устун қилмагунича, унга қарши уруш қилиш вожиб бўлади". ("Тафсири ибн Касийр" Фаруқул ҳадиса нашриёти, Қоҳира 2000 йил, 2 жуз, 251 бет).