Namangan viloyat tarixi va madaniyati davlat muzeyi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Музей - халқ тарихининг кўзгуси эканлигини назарда тутсак, у шу халқнинг фарзандлари-келажак авлод қалбида фахр-ифтихор туйғусини уйғота олиши керак.
Ислом Каримов

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Joriy yil 13-mart kuni Namangan viloyati Namangan tumani Qoratepa qishlog’ida noyob topilma aniqlandi. Namangan tumani Qoratepa qishlog’ida Ubaydullayev Najmiddin xonadonida issiqxona tashkil etish maqsadida olib borayotgan qazish ishlari natijasida yer bir metr chuqurlikda qazilganda bus-butun holda saqlangan noma’lum hayvon suyak qoldiqlariga duch keladi. Xonadon vakillari tomonidan Namangan viloyat tarixi va madaniyati davlat muzeyiga bu haqda ma’lumot berildi. Muzey xodimlari M. Karimov, I.Karimov Namangan davlat universitetining arxeologiya kafedrasi arxeologi Shukurullo Nasriddinov va Biologiya kafedrasi dotsenti Erkin Ikromov bilan birgalikda xonadonga borib tekshirish ishlarini olib bordilar. Dastlabki ma’lumotlarga ko’ra mazkur hayvon skeleti dinazavrlarning indrokateriy turiga mansub yirik sut emizuvchi ekanligi taxmin qilinmoqda. Voqealar rivoji bilan yana tanishtirib boramiz.


Наманган вилоят Косонсой туманидаги "Муғтепа археологик объектидан фотосуратлар.

Кушонийлар империясининг йирик ҳарбий -сиёсий марказларидан бири вазифасини ўтган деб ёзади "Қадимий Фарғона "китобида. Муғ қалъаси деворларининг фрагментлари орадан 2200 йилдан ортиқ вақт ўтишига қарамасдан қадим Косон шаҳри узра қад рослаб турибди .

Вазирлар Маҳкамасининг "Наманган вилоятининг Косонсой туманида "Муғтепа археологик мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш тўғрисидаги қарорида халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданиятини тиклаш туманидаги "Муғтепа "археологик мероси объектини чуқур илмий ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, консервациялаш ва асраб -авайлаш, бу ерга ташриф буюрувчилар учун қулай шарт -шароит яратиш каби мақсадлар кўзланган. Юртимизда ҳукуматимиз томонидан тарих билан сирдош, кўп асрларга тенгдош археологик ва маданий мерос обидаларини асраб -авайлашга қаратилётган алоҳида эътибор, биринчи навбатда, келажак авлоднинг маънавиятли бўлиб камолга етишига хизмат қилади.

Ҳабибулло Караев


Ассалому-алайкум

Хайрли тонг...

Соғ-омонмисиз
Аллоҳ сизга
сўнмас иймон,
гўзал ахлоқ,
шукр этгувчи қалб,
зикр этувчи тил,
хайрли умр,
дунё ва охират гўзаллигини насиб этсин Ин Ша Аллаҳ.

тинчлик тотувлик
рузгорингизга барака,
ишларингизга омад,
чўнтагингизга даромад тилаб, яна бир кунни бошлаймиз.
Кунингиз барокатли ўтсин !

Косонсой тарих музейи.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН

Аллоҳим, Жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

Сенинг раҳматиндан умидворлар бор, уларга раҳим қил.

Ҳақларига гўзал дуо кутётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф этгин.

Аллоҳим Жума кунида, бизларни , Ота-Оналаримизни, биз яхши кўрганларни гуноҳларини авф этганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!

Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Косонсой тарих музейи.






КОСОНСОЙ ТАРИХ МУЗЕЙИ
25- МАКТАБДА

Наманган вилояти Косонсой туман тарих музейи ва Косонсой туман мактаблари ҳамкорлигида ўтказилаёётган мамлакатимиз Президенти томонидан илгари сурилган
"беш ташаббус"доирасидаги тадбирлар ўқувчи - ёшларни шу муқаддас Ватан, шу азиз ва мўътабар заминга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбида шу муборак заминнинг ҳар бир қаричига меҳру муҳаббат уйғотишга хизмат қилмоқда.
2021 йил 10- Март куни Косонсой тарих музейи ва Косонсой туманидаги 25-мактаб ҳамкорлигида ўтказилган "Ўзбекистон- муқаддас Ватан" мавзусидаги тадбир ўқувчиларнинг Ватан тарихини, жумладан ўзи туғилиб ўсган жой тарихини ўрганишларида муҳим аҳамият касб этди. Мактабда ушбу мавзуда ташкил этилган кўчма кўргазма, ундан ўрин олган экспонатлардан ўқувчилар Ўзбекистон тарихини, шу жумладан, шу азиз Ватаннинг бир бўлаги бўлган кўҳна Косон тарихининг энг қадимги даврларидан то бугунги кунгача бўлган хронологияси билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Кўчма кўргазмага мактабнинг қарийиб 270 нафар ўқувчилари ташриф буюрди.
Мактабнинг тарих, ўлкашунослик ва бошқа фанлари ўқитувчилари кўчма кўргазмадан фойдаланган ҳолда очиқ дарслар ўтишди.
25 мактаб жамоаси Косонсой тарих музейи жамоасига ўз миннатдорчилик билдирдилар.

Косонсой тарих музейи
Ҳабибулло Қараев.


Байрамингиз муборак булсин !


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Муҳтарама аёллар, опа-сингиллар!

8 март
– Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан КОСОНСОЙ ТАРИХ МУЗЕЙИ жамоаси юртимиздаги Оналарни, сингилларни, ҳамда гўзал қизларимизни оилада ва ҳар бир жабҳада фидойи бўлган, Она ватанимизнинг истиқболли келажаги учун баркамол авлодларни дунёга келтириб вояга етказаётган, асрлар оша миллийлигимиз, умуминсоний қадриятларимизни сақлаб фарзандлар қалбига жо қилаётган, бугунги кундаги ислоҳотларга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган барча Аёлларни муборакбод этади!

Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик ва касбий фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Ҳаётингизда ҳамиша хотиржамлик ва ишонч, эзгулик ва яхшилик ҳамроҳ бўлсин.

Косонсой тарих музейи жамоаси!



10 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

46

obunachilar
Kanal statistikasi