Бугун Наманган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов Уйчи туманида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Жорий йилда туманда 6425 гектар майдонда ғалла етиштирилди. 40878 тонна дон хирмони кўтарилади. 18635 тонна дон давлатга сотилади. Вилоят раҳбари тумандаги “Машад соҳибкори”, “Умид 2001”, “Хосиятхон она”, “Тола” ва шу каби яна бир қатор фермер хўжаликларида бўлиб, ғалла ўрим-йиғимининг бориши, ғўза парвариши, агротехник тадбирлар билан яқиндан танишди.
Уйчилик ғаллакорларнинг дастлабки натижалари чакки эмас. Ғалладан мўл ҳосил олинмоқда. Аксарият фермер хўжаликларида ҳар гектар майдондан 65 центнердан юқори ҳосил олинаётгани қувонарлидир.
Танишув давомида вилоят раҳбари томонидан ғалладан бўшаган майдонларга такрорий экин экиш, ер майдонларини ишсиз фуқароларга ажратиб бериш, шу билан бирга, ғўза парваришида кечиктириб бўлмайдиган бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Расмий саҳифалар👇
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube