Ғазодаги жасадлар учун қабристонларда жой қолмабди Ғазо секторига ҳужумлар туфайли ҳалок бўлганлар 40 мингтадан ошиб, уларни дафн қилиш учун қабристонларда бўш жой қолмаган.
Фаластинликлар қурбонлар учун қабристонлар ва Ғазонинг марказий ҳудудидан бўш ерлар топиш учун курашяпти. Ғазодаги қабристон ишчиси Саад Ҳасан Баракат умрининг кўп қисмини қабристонларда ўтказгани, лекин ҳеч қачон бунақанги даҳшатли ҳолатни кўрмаганини айтган.
Унинг таъкидлашича, урушдан олдин ҳар куни бир нечта жасад дафн этилган. Октябрь ойидан бери у 1 кунда 70, 80, 100, ҳатто 300 та жасадни кўмган.
“Қабр қазиш учун жой қолмади, жасадларни устма-уст қўйяпмиз. Бу ерда бир эмас, икки эмас, уч қаватли қабрлар бор”,
— деди у.
Унинг айтишига кўра, жасадлар оммавий қабрларга бепул кўмиляпти, лекин алоҳида қабр сўраганлар тахминан 300 шекел (80$) тўлаши керак.
Яна айтилишича, қурбонлар сони қўрқинчли ва даҳшатли тарзда кўпайяпти. Энг кичик қирғинда ҳам 10 ёки 20 киши йўқотиляпти. Ғазонинг марказий қисмида атиги 3 та қабристон бор ва уларнинг барчаси тўлиб бўлган.
Фаластинлик Муҳаммад Абдуллоҳга кўра, яқинда 8 та жасадни кўмишга уринишганда аввал кўмилган жасадлар топилган. Унинг таъкидлашича, қабристонлар нафақат марҳумлар, балки тириклар билан ҳам тўлиб кетган, чунки кўчирилганлар ҳар қандай бўш жойда бошпана изламоқда.
Бу шунчаки даҳшатли фильмга ўхшайди. Ҳамма марҳумларни жойи жаннатдан бўлсин🤲🏻
🧠
@nurbekalimov