Алло, дадаси яхшимисиз, хозир 15-дақиқада уйда бўламан.
— Шошмай келаверинг, яхшиман. Ич-ичидан фарёди бўғзига тиқилиб келарди, ўзини аранг тутишга ҳаракат қилиб, болаларини чақирди.
- Қизларим, сизлардан илтимос, аянгни асранглар, айтганларини қилинглар, хафа қилманглар, мендан
қўрқманглар. Бу сўзларни нима учун айтганини, улар тушунишмади, ахир уларнинг дадаси дунёдаги энг меҳрибон инсон-ку, нима учун мендан қўрманглар деди, нега бундай ахволда?
— Мухлиса, мен сени жудаям яхши кўраман қизим, чунки менинг ота бўлишимга сен сабабчисан, синглинг кичкина бўлгани учун уни кўпроқ эркалатсам, хафа бўлма. Унинг овози титраб кетди. Қизларини бағрига босиб, роса йиғлади. Дадасининг юзлари, баданлари жудаям иссиқ эди.
— Дадажон иссиғингиз чиқаяптими, дори олиб келайми, йиғламанг дадажон биз сизни жудаям яхши кўрамиз.
— Ойинг кечга қолаяпдику, соатга қарачи, болам. У эшикдан кўзини узолмади. Хотининиг тезроқ келишини интиқлик билан кутарди. Зебо ховлиқиб кириб келди.
— Нима бўлди, дадаси, нимага бунча қалин ўраниб олдингиз, иссиғингиз баландку, тез ёрдам чақирмадингизми? Тез ёрдамга қўнғироқ қилгач, эрининг ёнига ўтирди. У ётоқхонада, деванга суянганча ярим ўтирган холатда ётарди, бир сўз дейишга мажоли йўқ эди, юзида илиқ табассумнинг акси бор эди, ҳолос. Хеч нарса демади, фақат хотининиг юзларига тўйиб қараб олдида кейин ўгирилиб, бир-икки чуқур нафас олиб, бошини ёстиққа қўйди. Кўзлари юмилди.
— Тўлқин акажон нима бўлди, сизга бизни қўрқитманг, кўзингизни очинг, нимага ундай қиласиз?. Қўллари қалтираб томирини ушлади, юрагини эшита бошлади, оёқ-қўлларини уқалади.
— Қизим дадангнинг пайпоғини олиб кел, оёғи музлаб қолибди.
— Аяжон дадам ўлиб қолди, оёғи яхлаб қолган. Мухлиса дағ-дағ титрарди. Йўқ, ундай дема, хушидан кетди ҳолос, ҳозир кўзини очади.
— Тўлқин акажон кўзингизни очинг, болаларим қўрқаяпти. Тез ёрдам келганда, у бу оламни 36-ёшда тарк этган эди. Бу уйнинг фарёди кўкни титратиб юборди. Зебо ўзини йўқотиб қўйди, укол қилиб ўзига келтиришди. Экспертиза хулосасига кўра жигар церрози ташхиси қўйилди. Энг ачинарлиси шундаки, бу дардга чалинган беморлар энг шошилинч ҳолатда ҳам уч кун ётиши керак экан, лекин у ҳатто бир соат ҳам ётмади. Ёшлигида икки марта сариқ касали билан оғриган. Баъзан жигаридан шикояти бор эди, аммо ҳеч қачон кўрпа-тўшак қилиб ётган одам эмасди. Бундан икки ҳафта олдин шамоллаб, кассалиги чўзилиб кетайвергач, антибиотик укол олган эди, балки шу ҳам сабаб бўлгандир.
Зебо боши гаранг ҳолатда ҳеч нарсани англолмасди, қулоқларига ҳеч нарса кирмасди, бир қараса, ёнида одамлар кўп, нималарнидир муҳокама қилишарди, сал ўтмай, ўша одамлар қаёқадир ғойиб бўлгандай, ҳеч кимни кўрмасди. Кўзидан бир томчи ёш чиқмасди. Тилида фақат
бир гап айланарди. Нима учун бундай бўлди? Нимага айнан Тўлқин акам?Барибир ярим йўлда ташлаб кетар экансиз, нимага бирор марта бўлсада дилимни оғритмадингиз, нимага кўнглимга қараб шунча авайладингиз, хатто бир оғиз ҳам сен демадингиз. Бир аёлни бахтли бўлиши учун нима керак бўлса, хаммасини бердингиз, мени шундай ардоқланишга ўргатиб қўйиб, нимага ташлаб кетдингиз. Мен бутун умрим давомида яшаган йилларимни мана шу ўн икки йилга алмаштирмайман. Шу пайт онасининг фарёди хаёлларини тўзғитиб юборди. Худо менга куёв эмас ўғил берди, деб шукрона қилардим. Менинг пешонамга ўғилли бўлиш ёзилмаган экан. У жуда олийжаноб бағри кенг, ким бўлишдан қаттий назар қўлидан келганча ёрдамини аямайдиган, кўнгли пок ҳақиқий, яхши инсон эди. У бу дунёдан кўз юмган кундан бошлаб, унинг яқинларининг юрагида бир умирлик оғриқ қолди...
Шу митти қалбимда яшар бир олам, Дўстларим сезмаган ғам, туғён, алам. Шунчалар дардим кўп, ёзиб бу қалам Дардимни ҳеч ерга сиғдиролмайди...
Орзуларим бисёр, армонлар бисёр, Баъзида азизу, баъзан бўлдим хор. Умримнинг баҳори ҳамда кузи бор, Тоғлар ҳам ғамимни кўтаролмайди...
Айрилиқ доғидан куйдим, кул бўлдим, Қон ютиб йиғладим, ғамларга тўлдим. Нав-ниҳол ёшимда гулдайин сўлдим Дардимни китоблар сиғдиролмайди...
Тамом...
@Odinaxon_otinoyi