Olimjon Allohquli


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Кундаликлар;
Фикр-мулоҳазалар;
Муносабатлар;
Таржималар;
Мутолаа қайдлари...
————
telegram - http://t.me/OlimjonAllohquli
Телеграм: https://t.me/+JjJ5PlPcf-A2OGFi
instagram - https://instagram.com/allohquli_o
facebook - https://www.facebook.com/allohquli

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Ирфон

ИЛМ ҲАМДА КИТОБНИ УЛУҒЛАШ ҲАҚИДА

Илмни эъзозла, китобларни ҳам,
Мартабанг илмда бўлмас асло кам.

Китобу илмни айласанг эъзоз,
Илминг кундан-кунга ошиб борар соз.

Иложи борича қилиб таҳорат,
Китобни тутмоқни айлагин одат.

Шамси Ҳалвонийга берилди савол,
Илмда қандайин тополдинг камол?

Дедики, китобга қилмай таҳорат,
Қўл урмоқ бўлмади мен учун одат.

———
Аввалги мақолалар:
1. Илм ҳамда китобни улуғлаш ҳақида
2. Устозни эъзозлаш ҳақида

📌 t.me/OlimjonAllohquli
➡️ telegram | instagram | facebook


ҲАСАД – УЛКАН ЗАРАР

Ҳасаддан зарарлироқ нарса йўқ. У ҳасад қилувчи кишига бешта азобни олиб келади:

1) ғами тугамайди;
2) мусибат олади-ю унга ажр келмайди;
3) ёмонликни олиб келади;
4) Аллоҳ таоло унга ғазаб қилади;
5) унинг учун тавфиқ эшиклари ёпилади.

Бу бешта азоб ҳасад қилинган кишига эмас, ҳасадгўйнинг ўзига етади.

Абу Лайс Самарқандий

📌
t.me/OlimjonAllohquli
➡️ telegram | instagram | facebook


#Ирфон

УСТОЗНИ ЭЪЗОЗЛАШ ҲАҚИДА

Эй сиз, талабалар, эй илм талаб,
Аллоҳ насиб қилсин сиз учун матлаб.

Агар сиз бўлсангиз ўзаро аҳбоб,
Фазилат улуғи аввало одоб.

Одоб лозим устод, яна китобга,
Ва барча шерикка, барча туллобга.

Илмнинг йўлига ким қўйса қадам,
Устоднинг ҳурмати лозимдир ул дам.

Таъзиминг бўлмаса агар устодга,
Ўқиган ҳар илминг кетади бодга.

Ҳар ким кўрган бўлса илмидан фойда,
Устодни эъзозлаб топди ҳар жойда.

Иззати илмни қилур фаровон,
Хорласа, бўлажак кофир бегумон.

Устодни отадан тутгил мўътабар,
“Хойру-л-âбâи” деди пайғамбар.

Таомга қўл урма, олдидан ўтма,
Ортиқча гапирма, номини тутма.

Чиройли ўтиргин сабоқ онида,
Узоқ ҳам, яқин ҳам бўлма ёнида.

Устоднинг жойига ўтирма асло,
Хизматин жон дея айлагин адо.

Хизмати бўлса ҳам агар арзимас,
Осмонга кўтарар обрўйингни бас.

Дарс учун уйига келганинг замон,
Эшикни қоқмагин ортиқча ёмон.

Сабр қилгин токи чиққунча ўзи,
Сабрдан очилар ҳар ишнинг кўзи.

———
Аввалги мақолалар:
1. Илм ҳамда китобни улуғлаш ҳақида

📌 t.me/OlimjonAllohquli
➡️ telegram | instagram | facebook


​​«Қалб сиқилишининг энг катта сабаблари:

1) Аллоҳдан юз ўгириш;
2) Қалбнинг Аллоҳдан бошқага боғланиши;
3) Аллоҳнинг зикридан ғафлатда қолиш;
4) У Зотдан ўзгани яхши кўриш. Зеро, ким Аллоҳдан бошқани яхши кўрса, ўша билан азобланади ва қалби ўша бошқа нарсанинг муҳаббати билан ҳибсланади».

📌 t.me/OlimjonAllohquli


🧐#Тафаккур #ҳаёт

Бир кун ҳаммаси яхши бўлади деймиз.
Аслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.

Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.

Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир.

© Ориф Таскиннинг
"Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.

📌 t.me/OlimjonAllohquli


«Дангаса инсонлар одамлар орасидаги ташвиши, қайғуси ва маҳзунлиги кўпроғи бўлади. Уларда қувонч ва сурур бўлмайди. Ғайратли, жидди жаҳдли ва ишчан инсонлар эса тамомила бунинг акси бўладилар».

📌 t.me/OlimjonAllohquli


УНУТМАНГ:



«Аллоҳ таоло мусибатлар, синовлар ва заҳматларни бандаларига раҳмат қилиб яратди. Гарчи банда уларни хушламаса-да, улар банда учун энг буюк неъматлардан биридир. Зеро улар банданинг гуноҳларига каффоратдир. Шу эътибор билан Аллоҳнинг бандага ато этган неъматлари икки турлидир – банда ёқтирадиган неъмат ва банда ёқтирмайдиган неъмат. Бу икки неъматнинг қай бири улканроқ эканини банданинг ўзи билолмайди.

«Мўмин гирифтор бўлган ҳар бир дард, ҳар бир ғам ва ҳар бир аламни ҳатто баданга кирган бир тиконни Аллоҳ унинг гуноҳларига каффорат қилур». (Бухорий ва Муслим ривояти).

Модомики, ҳеч бир жиноят жазосиз қолмас экан, банданинг ўз қилмишига яраша жазосини ўлимидан олдин олгани ўлимидан кейин олишидан кўра неча чандон енгилроқ ва осонроқдир».

📌 t.me/OlimjonAllohquli


Ҳузур бурчаги.

Дераза ортидаги манзара, олдингиздаги китоб ва қаҳва жамлаган ҳузур.

❗️Сиз қайси китобни мутолаа қиляпсиз?

••••━━━❉•ৡ🌾ৡ•❉━━━••••
📍 Каналга уланиш учун!👇
📌 t.me/OlimjonAllohquli


Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Кунларнинг саййиди — #Жума барчангизга хайрли, баракотли бўлсин! Бугун қиладиган дуоларингизни Аллоҳ таоло қабул қилсин:

Авф этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲни зикр қилмаган ТИЛ қолмасин!

📌 t.me/OlimjonAllohquli


📌 Ассалому алайкум. Бугундан сиз обуначиларга #илм ҳақида назмий одоб-ахлоқ насиҳатларидан бериб боришга азм қилдик. Бу маълумотлар 👉 #ирфон рукни остида бериб борилади. Аллоҳ манфаатли қилсин!

#Ирфон

ИЛМ ҲАМДА КИТОБНИ
УЛУҒЛАШ ҲАҚИДА

Илмни эъзозла, китобларни ҳам,
Мартабанг илмда бўлмас асло кам.

Китобу илмни айласанг эъзоз,
Илминг кундан-кунга ошиб борар соз.

Иложи борича қилиб таҳорат,
Китобни тутмоқни айлагин одат.

Шамси Ҳалвонийга берилди савол,
Илмда қандайин тополдинг камол?

Дедики, китобга қилмай таҳорат,
Қўл урмоқ бўлмади мен учун одат.

📌
t.me/OlimjonAllohquli
➡️ telegram | instagram | facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хурмо, хурмо данаги, зайтун ва анжирнинг тиббий хусусиятлари ҳақида.

📌 t.me/OlimjonAllohquli


​​Биродарим, курсдошим Салим Айюбий ёзмоқдалар:

Устозимиз Умархон домламизнинг суҳбатларида бўлдик(2018), айтадиларки...

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Абу Бакр Сиддиқ Розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида икки йилдан ортиқроқ Қозий бўлдилар. Шу хизмат қилган даврларида бирорта одам хусумат билан қозига арз қилиб, ҳузурларига келмади. Кунлардан бир кун Ҳазрати Умар(Р.А) Абу Бакр Сиддиқ(Р.А)га "Эй Расулулуллоҳ алайҳиссаломнинг Халифалари! Мени бу вазифадан озод қилиб қўйинг!" дедилар. Абу Бакр Сиддиқнинг ҳам қозихонага одамлар келмаётганидан хабарлари бор эди. Киноя қилиб "Қозилик сизга оғирлик қилдими? Унинг меҳнатида озод қилинг дейсизми?" дедилар. Умар (Р.А) "Йўқ, мен бир қавмнинг устига қози бўлиб турибманки, у қавмдагилар ўзларининг ҳақларини ниҳоятда яхши билишади. Ўзларининг ҳақларидан зарра ортиқ нарсани бировдан талаб қилишмайди. Бу-уларнинг биринчи сифатлари. Иккинчи сифатлари-зиммаларидаги вазифаларини шу даражада ҳис қилишадики, ундан ҳеч қачон бирортасини қолдиришмайди, сусткашлик қилишмайди. Учинчи сифатлари-ўзларига нимани яхши кўришса, биродарларига ҳам илинишади. Тўртинчи сифатлари-агар ораларидан бирор киши ғоиб бўлса, ҳар бирлари уни излашади. Бешинчиси-ораларидан бирорталари бемор бўлса, зиёратига шошилишади. Олтинчиси-бирлари фақир бўлиб қолса, қолганлари тезлик билан ёрдам беришади. Еттинчиси-ораларидан бирорталари бир нарсага эҳтиёжи тушиб қолса, бошқалари уни дарров муҳайё қилишади. Саккизинчиси-бирорталарига мусибат етса, тасалли беришади. Тўққизинчиси-уларнинг динлари насиҳат эди. Ва ўнинчиси-уларнинг хулқлари амру-маъруф, наҳий мункар эди... Буларнинг сифатлари шу ҳолда бўлгач, нега ҳам хусумат қилишсин, недан жанжал қилишсин, қозининг нега ҳам кераги бўлсин, эй Або Бакр!? Эй Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг халифаси! Мени бу вазифадан озод қилинг, " дедилар...
Бугун сизга саҳобийларнинг ҳаётларини, салаф-солиҳийнларнинг хулқларини қисман баён қилдим. Менимча, бундан ортиқ нутқ қилишимнинг ҳожати йўқ. Мен бугун сизга уларнинг ўнта сифатларини айтиб бердим, ваҳоланки бу-бизнинг, бизларнинг мажбуриятимиздир! Буни сизга вазифа қилиб қўйдим, дедилар...

📌 t.me/OlimjonAllohquli


#Таълим

Мухбир Финландия Таълим вазиридан сўради:
- Нима учун Финландияда хусусий мактаблар йўқ?
Вазир Криста Киуру жавоб берди:
- Таълим тижорат эмас, у ҳаммага баробар берилиши керак.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
🆔 https://t.me/OlimjonAllohquli


​​#Назм

БАҲОЛОВЧИ ЎЗИДИР...

“Мен ҳақимда ортимдан ким не дер экан?”
Асли шу гап инсоннинг умрин ер экан.
Деганини дейверсин, парво қилма дил,
Баҳоловчи Ўзидир, бошқаси чанг-гил...

Маддоҳ орзу умиди “пиллапоя”дир,
“Тоғи” тўнка эрса ҳам унга соядир.
Назар солмас биз томон, қўш қаричдир тил,
Баҳоловчи Ўзидир, бошқаси чанг-гил...

“Узатганлар” топади, дер таъмагир кас,
Берсам эҳсон берайин, шу йўриғим, бас.
Ночордан ҳам олар ким, ўртанар кўнгил,
Баҳоловчи Ўзидир, бошқаси чанг-гил...

Анов зотни отаси қилганмиш дуо,
Шунинг учун бойлиги чексизмиш, илло,
Фиравннинг давлати эдику мил-мил...
Баҳоловчи Ўзидир, бошқаси чанг-гил...

Камтар яшаб, кўпни ҳеч ўролмас бўлдик,
Яратгандан, хаттоки, сўролмас бўлдик...
Кўролмасга ҳам чиқдик, парво қилма дил,
Баҳоловчи Ўзидир, бошқаси чанг-гил...

©️Ҳакимжон СОДИҚОВ

📌 t.me/OlimjonAllohquli


#Унутма

Аллоҳни унутганларга:

1. Ризқ Аллоҳдан... (Ҳуд, 6)
2. Шифо Аллоҳдан... (Шуъаро, 80)
3. Муваффақият Аллоҳдан... (Ҳуд, 88)
4. Ҳузур Аллоҳдан... (Нажм, 43)
5. Иззат Аллоҳдан... (Оли Имрон, 26)
6. Яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан... (Анъом, 17)
7. Фарзанд неъмати Аллоҳдан... (Шўро, 49)


Мазкур оятларни кўздан кечирсангиз юқоридаги хулоса келиб чиқади.

📌
t.me/OlimjonAllohquli
➡️ telegram | instagram | facebook


​​#Мулоҳаза

Ўринли мулоҳаза...

   Агар сиз чиройли қаримоқчи бўлсангиз, ёшлигинингизни, меҳнат фаолиятингизни ҳамда ижтимоий ҳаётдаги муомалотларингизни ҳам чиройли қилиб, тўғри яшанг!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг 👇👇👇
https://t.me/OlimjonAllohquli


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Allohning_mojizalari

Qur'oni Karimda atomning bo'linishi haqida aytilganmi?

✨ Inson bilgan narsalarning eng kichigi zarra (atom) hisoblanadi. 19-asrgacha olimlar o'rtasida «atom bo'linmaydi» degan fikr bor edi. Bir necha o'n yillar davomida ko'pgina olimlar atomning tarkibini o'rganish borasida tajribalar olib bordilar.

🔥 Natijada atom elektron, proton, neytronga bo'linar ekan. Qur'oni Karimda kelgan «zarra miqdoridagi, undan kichikroq... narsa Robbingdan g'oyib bo'lmas» (Yunus surasi, 61-oyat) degan mazmundagi oyat atom bo'laklarga bo'linishiga ishoradir.

🎞 Havola: https://youtu.be/tH5iPTxqLUY

📌 t.me/OlimjonAllohquli


НАБИРАЛАРИМИЗ ЗОЕ БЎЛМАСИН!

Эй ғарбга ишқибозлар! Ғарб тегирмони сизнинг фарзандларингизга, набираларингизга раҳм қилмайди. Шайх Али Тантовийнинг набираси Муъмина ал-Изом ёзади:

“Бобом Али Тантовий бизни фарзандларимиз ёшлик пайтида Канадага кўчишдан ман қилган эдилар. Ўшанда бобомдан норози бўлган эдим. Ёшлик ғурури менда ҳукмрон эди. Бугун эса бутунлай бобомнинг фикрлари тўғри эканлигига иймоним комил бўлди.

Бугун ғарб давлатларида яшаш заҳмати остида кимнингдир фарзандининг дини зое бўлса бобомнинг гаплари ёдимга тушаверади. Бобом айтган эдилар:

“Исломни инкор қиладиган давлатларда яшаш наслни зое қилади. Гарчи фарзандингизни ҳимоя қила олсангизда, набирангизни ҳимоя қила олмайсиз. Уларнинг гуноҳини гарданингизга олманг!”.

Бир дугонам айтаяпти:
- Агар Америкага кетишга етадиган пулим бўлганида кетган бўлар эдим. У ер менга ҳам, фарзандларимга ҳам таъсир қилмайди. Асосий масала тарбияда, жойда эмас. Яхши тарбия қилинса қаерда бўлса ҳам фарзандлар яхши инсон бўлаверади!”.

Мен унга дедим:
- Жойни танлаш тарбиянинг ўзагидандир. Ҳакимдан эмас, тажрибали инсондан сўранг, деган гап бор. Менинг ҳаётий тажрибам бор.

Эшитинг: “Тўққиз йил олдин Рамазон оиласининг тарихчиси вазифасини эгалладим. Олдин Байрутлик бир тарихчи бу иш билан шуғулланган экан. Мен ишни оила шажарасини ўрганишдан бошладим.

Улар оиласига мансуб бутун дунёдаги ҳар-бир шахсни онлайн ўрганиб чиқдим. Улар беш минг киши экан. Ҳайратда қолдим бу рақамдан. Мана сизга улардан мусулмон бўлмаган диёрларга кўчиб кетганларнинг ҳисоб-китоби:

100 йил олдин кўчиб кетганларидан 96 % бугун мусулмон эмас. 80 йил олдин кўчиб кетганларининг 75 % бугун мусулмон эмас. 60 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 40 % бугун мусулмон эмас. 40 йил олдин кўчиб кетганларининг бугун 25 % мусулмон эмас.

Эквадорда 80 йил олдин бир шайх кўчиб бориб илк масжидни қурган. Фарзандларини ислом қадриятлари асосида тарбия қилишга уринган. Шуларга қарамай бугун унинг бирорта набираси мусулмон эмас.

Барча оилаларнинг аҳволи шу. Бобомнинг 48 та набираларидан бугун Америкада яшаганимиз сабабидан 16 таси мусулмон эмас. Менинг ўзим 40 йилдан бери Америкада яшайман.

Эквадорда бугун Рамазоннинг набираларидан 98 таси яшайди. Уларнинг аждоди 1922 йилда у ерга кўчиб борган. Ҳозирда улардан бирортаси мусулмон эмас. Ҳаммаси насронийлик динида!

Мен Жорж Рамазон, Эмилиа Рамазон ва Кристиан Рамазон билан танишдим. Эмилиа Рамазонга Туркиянинг Аданасига бориб оиласини бирлаштиришини айтдим ва пул ҳам бердим. Аллоҳга қасамки, мен билган нарсалар қалбни қонга айлантиради!

Ақлли инсон бошқаларнинг хатосидан ибрат олади. Мен насиҳат қилдим. Ислом диёрларига яқиндан ҳам, узоқдан ҳам кўчиб борганларда бунақа рақамлар кўринмайди.

Мендан нега Туркияни танлаганимни сўрашади. Сабабини юқорида баён қилдим!”.

Азизларим! Пул учун, дунё учун фарзандларингизни, набираларингизни, аҳбобларингизни, дўстларингизни қиёмат кунигача зое қилманг.

Уларнинг дини ўзгаришига сабаб бўлманг. Уларнинг жаҳаннамга киришига сабаб бўлманг. Бу дунё фоний, унда озгина яшаймиз. Биз меҳмонмиз.

Фарзандларингизни сақлаб қолинг!

Ҳамидуллоҳ Беруний саҳифаларидан олинди.

📌
t.me/OlimjonAllohquli
➡️ telegram | instagram | facebook


34. Пайғамбаримиз амакиси бошчилигида тижорат карвони билан Шом мамлакати Бусро шаҳрига борадилар. Шунда насроний роҳиб Баҳийро Муҳаммад алайҳиссаломдаги пайғамбарлик аломатларини кўриб, Абу Толибга хабар беради. Ўша пайтда Пайғамбаримиз неча ёшда эдилар?
So‘rovnoma
  •   9 ёшда.
  •   10 ёшда.
  •   12 ёшда.
  •   13 ёшда.
156 ta ovoz


#Илм

Илм олишнинг ҳақиқий йўли уламоларни ва илм мажлисларини лозим тутиш билан бўлади. Толиби илм хато қилганида уни тўғирлайдиган, ноаниқлик ва чалкашликларга дуч келганида унга аниқлик киритиб берадиган устозни лозим тутмасдан фақат китобларни ўқиш биланоқ чекланиш (илм талаби учун) кифоя қилмайди.

Васатийя имоми аллома Юсуф Қаразовий

«Ҳикматлар чашмаси»дан.

📌 t.me/OlimjonAllohquli

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

214

obunachilar
Kanal statistikasi