Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади
Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.
❓Кимларга берилади?
✅ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМларнинг Ўзбекистондаги филиаллари);
✅ Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).
❓Қайси таълим шаклига берилади?
✔️ Кундузги;
✔️ Сиртқи;
✔️ Кечки.
❌ Қуйидагиларга берилмайди:
➖ супер-контракт;
➖ қўшма таълим;
➖ масофавий таълим;
➖ иккинчи мутахассислик.
❓14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?
Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.
❓Тўлаш қачондан бошланади?
Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.
❓ Қайси банклар беради?
1. Микрокредитбанк
2. Асака банк
3. Агробанк
4. Халқ банки
5. Ипотека банк
6. Қишлоқ қурилиш банк
7. Туронбанк
8. Ориент финанс банк
9. Миллий банк
10. Ўзсаноатқурилишбанк
11. Ҳамкорбанк
12. Алоқабанк
❓Қандай ҳужжатлар керак?
1️⃣ банкка ариза;
2️⃣ шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
3️⃣ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
4️⃣ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.
ℹ️ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.
Қўшимча саволларга жавоблар мана бу ерда:
https://t.me/xushnudbek/15112
👉 @xushnudbek 👈