Dilorom Soliyeva dan repost
❗️1 сентябрдан халқаро ёки миллий сертификатга эга бўлган МАКТАБ ўқитувчиларига 50 фоизгача устама берилади
2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Президент Фармонига кўра, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб умумтаълим фанлари бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга қуйидаги тартибда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:
➖ халқаро тан олинган ва унга тенглаштирилган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида;
➖ халқаро талабларга жавоб бермайдиган миллий сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида.
Педагог кадрларга ҳар ойлик қўшимча устама сертификат амал қилиш муддати давомида, лекин уч йилдан кўп бўлмаган вақт мобайнида тўланади.
Агар ўқитувчи умумтаълим фанлари бўйича бир нечта сертификатга эга бўлса, юқорироқ фоизли устама берувчи сертификат бўйича устама тўланади.
Ушбу тизимни йўлга қўйиш бўйича Халқ таълими ҳамда Молия вазирликларининг 2022 йил 29 июлдаги 34-сонли қўшма қарори қабул қилинган ва сертификатлар учун қўшимча устамаларни тўлаш 1 сентябрдан жорий этилади.
Шунингдек, информатика ва ахборот технологиялари, физика, география ва тарих фанларидан ҳам миллий сертификация синовларини ўтказиш бошланади.
👉 @xushnudbek 👈