Onlayn JURNAL | rasmiy


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Foydali kontent har doim kerak...
«Teatr» va «Guliston» jurnallari birlashgan tahririyati saytining telegramdagi rasmiy kanali

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#аудиокитоб

Фёдор Достоевскийнинг «Оқ тунлар» қиссаси

http://t.me/online_journal_uz


#Янгиликлар

Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурҳонов яшаган Садаф маҳалласида актёрнинг хотирасига бағишлаб музей очилди

Тадбирда Ўзбек Миллий aкадемик драма театрининг бир қанча таниқли актёрлари, театршунослар, машҳур санъаткорлар ва маҳалла фаоллари иштирок этди.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1164

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube


#Мақолалар

Баҳодир Йўлдошев: «Чин истеъдод фақат битта манзилни кўзлайди — етуклик!»

Бир ҳофизни билардим, кўзи ожиз, юзи чўтир эди. Эй Xудо, одам дегани ҳам шу қадар кўримсиз бўладими деб ўйлайсиз. Лекин куйлаганда у кишидан гўзали йўқ эди. Одамни ишига бўлган муносабати гўзал қилади. Гўзалликка баҳо берадиган пайтда одатда тақинчоқлару башанг либослар одамни гўзаллаштиради, деб ўйлаймиз. Аслида эса ортиқча безаклар аёл ҳуснига соя солади. Табиий жозибани йўқотади. Либос инсонни эмас, инсон либосни безаши керак.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1160

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube


#Янгиликлар

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёш носирлар учун мўлжалланган «Умид» адабий тўгараги фаолияти қайта йўлга қўйилди

Тўгарак доирасида шунингдек, «Холис фикр» лойиҳаси ҳам ўтказилди. Нурали Қобилга ёш носирлардан бирининг ҳикояси муаллифи кўрсатилмаган ҳолда тақдим этилди. Ёзувчи уни таҳлил қилиб, камчиликлари ва ютуқларини айтиб ўтди.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1170

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кино

«Севишганлар» фильми (1969)

http://t.me/online_journal_uz


#журнал_саҳифаларида

Бир пардалик кулги — «Адвокатлик осонми?»

«Театр» журнали 2017 йил 4-сонидан

Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида «Адвокатлик осонми?» спектаклининг саҳналаштирилгани саҳна санъатимиздаги қувончли ҳодисалардан бири бўлди. Маърифатпарвар адиб, атоқли журналист, педагог ва профессор Абдулла Авлонийнинг бу асарига бугунга қадар бир неча бор мурожаат қилиниб, пьеса асосида муваффақиятли спектакллар саҳналаштирилган. Шу боис асарни қайта саҳнага олиб чиқиш ва бугунги томошабин учун манзур қила олиш осон иш эмас.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1151

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube


#архив

«Кел, ўртоқ, чекамиз, бир-бир, кел, чекамиз, менинг дўстим!»

Леонид Гайдай ва Юрий Никулин «Бриллиант қўл» фильмини суратга олиш ишлари вақтида. Боку, 1968 йил.

t.me/online_journal_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#наво

📹 Imamyar Hasanov — "FƏRİDƏM" (Feridem)

Озарбайжон фольклорининг ажойиб намуналаридан бири, кетган трафигингизга ва вақтингизга ачинмайсиз, деб ўйлаймиз.

http://t.me/online_journal_uz


#Янгиликлар

Дилзод Султоновнинг «Қўриқчи» номли қисқа метражли фильми кўплаб халқаро фестивалларда ғолибликни қўлга кирита бошлади

Фильм бир қанча танловларда ғолибликни қўлга киритди. Ҳозирда эса Hollywood’нинг «Олтин Аср» халқаро кино фестивалининг ярим финалида Энг яхши режиссёрлик иши йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, юртимиз шаънини дунё бўйлаб кўтарилишига хизмат қилмоқда.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1155

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube


илмий тадқиқотлар саммити.pdf
507.6Kb
#Эълон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни илм-фан соҳасига жалб этиш ва уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 30 августдаги ПҚ-4433-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ёшларни илмий фаолиятга янада кенгроқ жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш ҳамда илм-фан ва илмий фаолият соҳасининг асосий йўналишларини янада ривожлантириш мақсадида 2022 йилнинг 22 февраль куни республикамиз ва бир қатор хорижий давлатларнинг етакчи мутаҳассислари, илмий изланувчилар, магисртлар ва талабалар иштирокида онлайн шаклдаги “ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР САММИТИ” (Scientific research summit) бўлиб ўтади.

http://t.me/online_journal_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#спектакль

Спектакль номи: Ревизор
Муаллиф: Николай Гоголь
Саҳналаштирувчи режиссёр: Каприеелов Сергей
Режиссёр: Нодира Маҳмудова

http://t.me/online_journal_uz


#таъзия

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, филология фанлари доктори, профессор Нўъмон Раҳимжонов вафот этди.

«Гулистон» ва «Театр» журналлари бирлашган таҳририяти жамоаси марҳумнинг оила аъзоларига таъзия билдиради.

http://t.me/online_journal_uz


#журнал_саҳифаларида

Алишер Навоий ижодида ишқ ва ошиқлик талқини

«Гулистон» журнали 2021 йил, 1-сонидан.

Шарқ шеърияти яхлит олганда ишқ ва ошиқликни куйлаган шеъриятдир. Унс ва яқинлик, инсоннинг инсонга муҳаббати, яъни икки киши орасидаги меҳр Шарқ шоирлари ишқ концепциясининг ўзагини ташкил этса-да, ишқ моҳияти – ошиқликнинг маъно ва мазмуни фақат шу концепция орқалигина изоҳланмайди.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1133

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube


#Янгиликлар

Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилинди

Қарор билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларнинг мусиқий билим ва кўникмаларини ошириш, уларнинг қалбида миллий маданиятга бўлган муҳаббатни шакллантириш, ёш истеъдодларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1136

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube


#репертуар

4 февраль куни намойиш этиладиган спектакллар рўйхати

Ўзбек миллий академик драма театри
— «Ўзгалар дарди» (18:00);
Телефон рақами: +998712441751

Ўзбекистон давлат драма театри — «Труффальдино — икки бойнинг малайи» (18:00);
Телефон рақами: +998712441169

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри — «Сарвқомат дилбарим» (18:00);
Телефон рақами: +998712451633

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри — «Ах, водивель, водивель...» (18:00);
Телефон рақами: +998712738591

«Илҳом» театри — «Танец Дели» (18:30)
Телефон рақами: +998712412241

http://t.me/online_journal_uz


#назм

ПАНТОМИМА УЧУН СЮЖЕТ

Ишонмассан бу гапга, дўстим,
Гунгларда ҳам забон бўлади.
Тилим менинг – шу икки қўлим,
Улар йиғлар, улар кулади.

Ўхшамайсан ёмон одамга,
Яқинроқ кел, тишлаб олмайман.
Сиғмаяпман бугун оламга
Биласанми, севиб қолганман!
Мана, бундай унинг юзлари...
Мана, бундай унинг кўзлари...
Мана, бундай унинг лаблари...

Эргашаман сояси бўлиб,
Афсус, менга қиз қиё боқмас.
Жеркир, кетар устимдан кулиб,
Балким, унга гунглигим ёқмас.

Даврасига олгани замон
Мадҳиялар ўқиб ҳушторлар.
Бармоқларим додлайди:
–Ёлғон!
Алдар сени шакаргуфторлар.

Оламда бор шундай бир туйғу,
Тил билан ҳам бўлмайди айтиб.
Кошки шуни тушунсайди у,
Ёнгинамга келсайди қайтиб.

Қалбим билан аллалар эдим,
Эркаларди кўзларим секин.
Не ҳам дердим, нима ҳам дердим,
Зорим бор-у зўрим йўқ лекин.

Юраверсин майли у мағрур,
Мен томонга тушмай йўллари.
Балки, энди васфин бир умр
Куйлаб ўтар шўрлик қўлларим.

Балки, сийлар мени ҳам тақдир,
Бир кун номин айтарман дадил.
Жон чиқарда қайтармиш, ахир
Сўқирга кўз, соқовларга тил.

Шу тасодиф бўлмаса, у кун
Ўз “тилим”дан қилмасин жудо.
Сўнгги имо-ишора учун
Қўлларимга куч бергин, худо:

Мана, бундай унинг юзлари...
Мана, бундай унинг кўзлари...
Мана, бундай унинг лаблари...

Муҳаммад Раҳмон

http://t.me/online_journal_uz


#аудиокитоб

Асар номи: Гаров
Муаллиф: Антон Чехов

t.me/online_journal_uz


#Мақолалар

«Нега китоб ўқиймиз?»

Китобсиз ҳам яшаб юрганлар қанча... Китоб ўқимаса-да, қўша-қўша ҳовлию-участкаларни қуриб, энг янги русумли машиналарни миниб, фақат долларда харажат қилаётганлар камми? Китобнинг ҳидини ҳам ҳидламай, ер шарини айланиб юрган шоввозлар-чи? Шулар ҳам жа «шунос»у олим бўлмаса-да, ҳартугул, одам-ку! Шуларда ҳам ақлу шуур, қалб, руҳият, маънавият деган нарсалар бўлса керак!

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1102

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | YouTube


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#кино

Фильм номи: Мажнунтол
Режиссёр: Мажид Мажидий

t.me/online_journal_uz


#журнал_саҳифаларида

Янги рукн. «Саҳна орти: қувонч ва аламлар»

«Театр» журнали 2021 йил 6-сонидан

Илк меҳмон — Ўзбекистон халқ артисти, театр фонди хазинасига айланган «Тоҳир ва Зуҳра»да Зуҳра, «Паранжи сирлари»да Холисхон, «Лайли ва Мажнун»да Лайли сингари ўнлаб ролларни маҳорат билан ижро этган, телерадиокомпаниянинг олтин меросида сақланиб келаётган «Сегоҳ», «Чоргоҳ», «Муножот», «Тановар»ларни маромига етказиб куйлаган ширали овоз соҳибаси Одинахон Ғозиева билан суҳбат.

Батафсил:
https://online-journal.uz/?p=1085

Каналга уланиш👇
t.me/online_journal_uz

Сайт | Telegram | Youtube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

54

obunachilar
Kanal statistikasi