Postlar filtri




Максим Шацких: "Бундай майдонда яхши футбол кўрсатиш қийин"

Жиззахдаги баҳсдан сўнг жамоамиз бош мураббийи ўйин ҳақида фикрларини билдирди.

- Биз бундай қуруқ ва сув сепилмаган майдонда ўзимиз хоҳлаган, Европа даражасидаги футболни кўрсата олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин шунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ақлга сиғмайдиган ишлар содир бўляпти. Бу ҳолатларни кўриб, муҳокама қиламиз.

Сиз Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига боришини хоҳлайсиз, лекин буни кутиб ёшингиз ўтиб кетади. Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади. Шунинг учун буни орзу қилмасангиз ҳам бўлади.




Икки жамоага қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқардик

Суперлига 11-тур қолдирилган ўйинида Жиззахда икки жамоага қарши мардонавор курашган "Пахтакор" 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйинни жамоамиз кескин ҳужумлар билан бошлади ва тезкор икки гол урди. Дастлаб Собирхўжаев 16 метрлардан дарвозани ишғол қилган бўлса, 19-дақиқада Банашакнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни дарвозага йўллади. Шундан сўнг жамоамиз нафақат мезбонлар, балки яна бир жамоага қарши ўйнашга мажбур бўлди. Вақт ўтиб боргани сари турли майда ҳолатларда ҳакамлар очиқчасига нотўғри ва жамоамизга қарши қарорлар қабул қилишга ўтишди. Бўлим охирида Колакович боши билан тўп киритди.

52-дақиқада тўп учун рақиб билан курашда Ҳамробеков Саломовнинг устига тушди. Бу ҳолатда у рақибга нисбатан атайин қўполлик қилмади. Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди. Ҳакам эса айнан майдонга қайтиб тушиш чоғида рақибни босиб олган Одилни майдондан четлатди.

Кейинчалик мезбонлар кўп марта футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатган вазиятларда ҳакамлар буни кўрмай қолишди. Бу даражада яққол ҳолатларни кўрмаган ҳакамларга кўриш қобилиятини яхшилашни маслаҳат берамиз. Бир вазиятда Чераннинг зарбасини ҳимоячи бир уринишда икки марта қўли билан қайтарди, бу жарима белгилашга етарли эмас экан. Черан урган гол бекор қилинган вазиятда эса офсайд қай тариқа қайд этилгани кўпчилик учун қизиқ саволга айланди. Ўйин якунида иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берган ҳакам 13-дақиқада (!) дарвозамиз сари пенальти белгилади. Бу вазиятда у Алибоевни қўли билан ўйнаган деб топди. Фикримизча, 13-дақиқада бўлмаса, 39-дақиқада барибир бу пенальти белгиланарди. Худди Қўқондаги ўйинда бўлгани сингари рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштириши билан ўйин вақти бирданига тугаб қолди. Бу ҳолат ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган воқеага айланди. Чунки у барқарор, одатий рўй берадиган ҳолат даражасига етди. Қизил карточка, бекор қилинган гол, пенальти. Қайсидир жамоа ўзига юклатилган вазифани жуда яхши уддалади. "Пахтакор" турли жамоаларга қарши курашишда давом этади. Ўзбек футболининг ривожи қайсидир ҳакамнинг бирор қарорига боғланиб қолмайди деб умид қиламиз.


Ўйин тугади.


90+14-дақиқа: Гол! Ҳакам ҳисобни тенглаштирди - 2:2


90+7-дақиқа: Черан ўрнига Холматов туширилди


79-дақиқа: Қаҳрамонов ўрнига Мавлонқулов туширилди


65-дақиқа: "Пахтакор"да Банашак ўрнига Турғунбоев туширилди


58-дақиқа: Чераннинг зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегиб қайтди


55-дақиқа: "Сўғдиёна"да Ғофуров ўрнига Норхонов туширилди


53-дақиқа: Ҳамдамов ўрнига Ҳамробеков туширилди


52-дақиқа: Ҳамробеков майдондан четлатилди


Иккинчи бўлим бошланди


Халқаро ФУТБОЛ куни!
Чемпионлар Лигаси, 4-тур
"ПАХТАКОР" - "Шаржа"
Шаржа, "Шаржа" стадиони, 23:00
Олға, "Шерлар"!

Its ACL showtime! Match day!
PAKHTAKOR - Sharjah
Sharjah, Sharjah stadjum, 23:00
Go, go, pakhtakorlions!


Превью. "Пахтакор" - "Шаржа"

Чемпионлар Лигаси 4-турида жуда муҳим баҳсда "Пахтакор" яна бир бор "Шаржа" билан беллашади.

“Шерлар” ҳозирча уч ўйинда икки очко тўплашди. Гуруҳ босқичидан нимчорак финалга гуруҳ ғолиблари билан бирга бешта иккинчи ўрин эгаларидан учта энг яхши кўрсаткичга йўл олади ва жамоамизга имкониятни сақлаб қолишда ғалаба жуда муҳим.

Ўйинни жамоамиздан дисквалификация сабабли Егор Кримец ўтказиб юборади.

"Шаржа" футбол клуби Шаржада 1966 йил ташкил қилинган. Ҳозиргача БАА чемпионатида олти бор ва БАА Президенти Кубогида саккиз марта зафар қучган. Суперкубокда икки бор ғолибга айланган. Охирги йилларда ушбу клуб БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. Абдулазиз Ал Анбари бошчилигида жамоа етакчилар қаторига қайтди.

"Пахтакор" ва “Шаржа” жамоалари ўртасидаги ўйин 23 апрель, жума куни Тошкент вақти билан 23:00да “Шаржа” стадионида бошланади.

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

353

obunachilar
Kanal statistikasi