Депутатлар сайловчилар билан учрашувлар ўтказади🏢
27-31 январь кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳудудларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказади. Учрашувларда ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиш ва фуқаролар ҳаётини яхшилашга қаратилган амалий таклифларни ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
🎤 Депутатлар фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг турли соҳалардаги муаммоларини тинглайдилар. Хусусан бандлик, соғлиқни сақлаш, таълим сифати ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан аҳоли фикрлари ва таклифлари ўрганилади.
☝️ Шунингдек, ёшлар ва кичик бизнес вакилларининг кредит олиш, солиқ енгилликлари ҳамда зарур инфратузилма бўйича саволлари муҳокама қилинади.
⏩ Депутатлар фақат муаммоларни эшитиш билан чекланмай, фуқаролар билдирган муаммолар асосида йўл хариталари ишлаб чиқилади. Ҳар бир кўтарилган масалалар тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўриб чиқилади.
✅ Ҳар бир учрашув якунида депутатлар ечимини талаб қиладиган масалалар юзасидан ҳисобот тайёрлаб, уларни
парламент даражасида кўриб чиқиш режалаштирилмоқда.
🕊 Каналга уланиш:
@parlamentdangapiramiz