Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди
🌚Ой чиқса термулиб
Боқишим гумон,
Ҳаммага баробар
Ёқишим гумон,
Кўп қистаб қийнаманг
Бари бефойда,
Мен дарёлар каби
Оқишим гумон,
Менинг дардларимни
Ҳе ким билмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
📶Кимга орзу давлат,
Кимга зебу зар,
Рози эдим Мажнундек
Телба бўлсам гар,
Девонага йўйманг
Нолишларимни
Юрсам нима қипти
Ҳар кун дарбадар.
Нега дард келса ҳам
Қувонч келмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
❄️Қорлар қучоғидан
Излайман ғунча,
Осмонни бир кўринг
Орзуйим шунча.
Ўз ҳолимга қўйинг,
Шу сафар бир бор,
Таъқиб қиласиз-е,
Одамни бунча.
Тоғларни титратманг,
Тоғлар жилмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
🕧Бирни кўрсам шукр,
Бирида фикр,
Куним сажда бўлсин,
Тунларим зикр,
Ёзган байтларимга
Инонманг магар,
Аммо кимдир бир бор
Берилиб ўқир.
Очилган лолани
Кимлар юлмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
🙍♂Онам муқаддасдир,
Ҳоклари жаннат,
Отам кони илм
Қадами ҳикмат,
Улардек сахий йўқ,
Меҳри бир уммон,
Фақат уларгина
Қилмайиди миннат.
Дунёда яхшилик,
Асло ўлмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
⚠️Ўз дардим ўзимга
Ўзгага юқмас,
Булутлар пойинга
Бош эгиб чўкмас.
Гапимга қулоқ сол,
Яқиним ўзинг,
Билсанг, бегоналар,
Дардларин тўкмас.
Кўнглинга ниҳол эк,
Сира сўлмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
🗑...Менинг дардларимни
Ҳе ким билмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди...
📝 @person_diary
Instagram
Ичим йиғлайди
🌚Ой чиқса термулиб
Боқишим гумон,
Ҳаммага баробар
Ёқишим гумон,
Кўп қистаб қийнаманг
Бари бефойда,
Мен дарёлар каби
Оқишим гумон,
Менинг дардларимни
Ҳе ким билмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
📶Кимга орзу давлат,
Кимга зебу зар,
Рози эдим Мажнундек
Телба бўлсам гар,
Девонага йўйманг
Нолишларимни
Юрсам нима қипти
Ҳар кун дарбадар.
Нега дард келса ҳам
Қувонч келмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
❄️Қорлар қучоғидан
Излайман ғунча,
Осмонни бир кўринг
Орзуйим шунча.
Ўз ҳолимга қўйинг,
Шу сафар бир бор,
Таъқиб қиласиз-е,
Одамни бунча.
Тоғларни титратманг,
Тоғлар жилмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
🕧Бирни кўрсам шукр,
Бирида фикр,
Куним сажда бўлсин,
Тунларим зикр,
Ёзган байтларимга
Инонманг магар,
Аммо кимдир бир бор
Берилиб ўқир.
Очилган лолани
Кимлар юлмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
🙍♂Онам муқаддасдир,
Ҳоклари жаннат,
Отам кони илм
Қадами ҳикмат,
Улардек сахий йўқ,
Меҳри бир уммон,
Фақат уларгина
Қилмайиди миннат.
Дунёда яхшилик,
Асло ўлмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
⚠️Ўз дардим ўзимга
Ўзгага юқмас,
Булутлар пойинга
Бош эгиб чўкмас.
Гапимга қулоқ сол,
Яқиним ўзинг,
Билсанг, бегоналар,
Дардларин тўкмас.
Кўнглинга ниҳол эк,
Сира сўлмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди.
🗑...Менинг дардларимни
Ҳе ким билмайди,
Юзим кулгани билан
Ичим йиғлайди...
📝 @person_diary