“Тепақўрғон”нинг янги биноси фойдаланишга топширилди
Аҳоли муаммоларига ечим топиш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига ҳисса қўшишда маҳалла фуқаролар йиғинлари муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам фуқаролар йиғинлари ходимларига қулайлик яратиш, меҳнат шароити яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан Поп тумани 2-сектор ҳудудидаги “Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини идора биносига эга бўлди.
Ўз навбатида, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими маҳалла фаолияти учун зарур бўлган мебеллар тўплами ва компьютер тўплами билан тўлиқ таъминлаб берди.
— Байрам арафасида маҳалламиз учун кичик бир тарих бўлди, Президентимиз томонларидан белгилаб берилган тамойил асосида иш олиб боришга, маҳаллада жиноятчилик ва ажримга йўл қўймаслик, аҳолини иш билан таъминлаш ва оилавий даромадларини оширишда масъулият юкламоқда,—дейди
“Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Абдиев.
✍️
@popmatbuot_xizmati