ЭНГ ЁҚТИРГАН ШЕЪРИМ🤗
Улуғвор қиёфа - мустаҳкам,
Рақамлар шунчаки эҳтиёж.
Ҳислари қулф каби берк, маҳкам,
Муҳаббат дунёси сим-сиёҳ.
Сокин куй авжида - реквием,
Моцарт билан бир финжон қаҳва.
Шу телба нигоҳни кўрай деб,
Тентираб юрибман шаҳарда.
Юраги мисоли бир соҳил,
Лангарин ташлайди кемалар.
Кўрфазга боқаман хўрсиниб,
Ташрифлар қалбимни парчалар.
Қаҳрабо кўзларда учқунлар,
Сачрайди гўзаллик кўрса бас.
Ойсиз тунлар, юлдузсиз тунлар.
Ҳатто тушда меники эмас.
Яшасайдик ўрта асрда,
Рақс кечаси, мусиқа - Шопен.
Оҳангларга тўлган қасрда,
Оппоқ рояль, ёлғиз у ва мен.
Устунлари нақшинкор, кўркам,
Деворларда "Ван Гог", " Поль Гоген".
Савлат тўкиб турар "Моне" ҳам
Ва чалишни бошлар Бетховен...
Тасаввур маҳсули эртакка,
Ясагим келмайди интиҳо.
Ўзгага аталган эркакка,
Хаёлни боғлаш ҳам бир гуноҳ.
Нигора Ғаниева.
Улуғвор қиёфа - мустаҳкам,
Рақамлар шунчаки эҳтиёж.
Ҳислари қулф каби берк, маҳкам,
Муҳаббат дунёси сим-сиёҳ.
Сокин куй авжида - реквием,
Моцарт билан бир финжон қаҳва.
Шу телба нигоҳни кўрай деб,
Тентираб юрибман шаҳарда.
Юраги мисоли бир соҳил,
Лангарин ташлайди кемалар.
Кўрфазга боқаман хўрсиниб,
Ташрифлар қалбимни парчалар.
Қаҳрабо кўзларда учқунлар,
Сачрайди гўзаллик кўрса бас.
Ойсиз тунлар, юлдузсиз тунлар.
Ҳатто тушда меники эмас.
Яшасайдик ўрта асрда,
Рақс кечаси, мусиқа - Шопен.
Оҳангларга тўлган қасрда,
Оппоқ рояль, ёлғиз у ва мен.
Устунлари нақшинкор, кўркам,
Деворларда "Ван Гог", " Поль Гоген".
Савлат тўкиб турар "Моне" ҳам
Ва чалишни бошлар Бетховен...
Тасаввур маҳсули эртакка,
Ясагим келмайди интиҳо.
Ўзгага аталган эркакка,
Хаёлни боғлаш ҳам бир гуноҳ.
Нигора Ғаниева.