qabr.uz


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Қабр охират манзилининг аввалидир.
Бошқа саҳифаларимиз:
@marwauzb
@adhamovlaziz
@dajjoluz

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


У “замонавий” аёл эди: очиқ-сочиқ кийинар, энг нозик жойларини очиб юришдан-да уялмасди. Эркаклар эътиборини тортиш, чиройини ҳаммага кўз-кўз қилиш унинг жону дили эди.

Ўзини мусулмон ҳисобласа ҳам, ҳижобли аёлларни унча ёқтирмас, ҳижоб ўрашни-ку хаёлига ҳам келтирмасди...

Буни қарангки, бир куни у ахири ўранди. Ўрангандаям мукаммал ўранди: юзини ҳам ёпди. Аниқроғи, уни ўраб қўйишди.Оқ мато билан кафанлаб қабрга қўйишди...

** ** **

Аллоҳ таоло ҳолимизни ислоҳ қилсин, жамиятимизни нопокликлардан покласин, эркакларга ҳамият, рашк, орият, аёлларга уят, ҳаё, иффат ато этсин!

У Зот барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

@qabruz


• Вафот этган инсонни барча сизлаб, ҳурмат билан тилга олади. "Ундай қилардилар, бундай кулардилар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида шунчалик ҳурмат қилинмайди.

• Маййитни қабрга қўяётганда, "Бошларини эҳтиёт қилинглар, оёқларини қаттиқ тортманглар" дейилади. Аммо ўша инсон тириклигида унга зулмлар қилинган бўлади.

@qabruz


Вафот этган хонадондаги аёллар ва эркакларнинг либоси Шариат кўрсатмасига мувофиқ ҳамма жойни тўсиб турадиган, қалин матодан тикилган бўлади. Агар аёл киши келаётган бўлса, эркаклар юзларини тескари ўгириб, бир томонга ўтиб туришади. Қолаверса, ўша ҳовлида аёллар ўтирган тараф мато билан тўсиб қўйилади. Эркаклар билан аралаш ҳолда ўтириш ҳам, бақир-чақир, сўкиниш ҳам бўлмайди.


Аммо орадан бир неча кунлар ўтгач, бундай муҳит ўрнини ҳамма билган муҳит эгаллайди. Аёлларнинг сатри авратда бўлиши, эркакларнинг тескари қараб туриши тезда эсдан чиқарилади.


@qabruz


Одамларнинг борадиган жойи ёки жаннат ёки дўзах бўлади. Учинчи жой йўқ! Шундай экан, намозга ўта аҳамиятли бўлинг!!

@qabruz


Сен дунё учун жонингни бериб, куйиб-пишиб харакат қиласан ва дунё сенга охирида бир парчагина мато беради. Ей, охиратни унутиб дунё матохига учганлар...!

Алам қилмайдими?

@qabruz


«Ҳар бир жон ўлимни тотувчидир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз»

(Анкабут сураси, 57-оят).

@qabruz


marwa.uz dan repost
Кераксиз саволлардан тийилиш🤔


Ҳозирги даврда жуда кўп кераксиз саволлар беришади. Масалан бир куни бир киши домладан сўради таҳажуд намозни ўқиб юрган киши бирданига ташлаб қўйса гуноҳ ёзилар экан шу тўғрими?
Домла йўқ гуноҳ ёзилмайди қачон жисмингиз таёр бўлса ҳоҳишингиз бўлса яна ўқийверасиз.
Домла жуда ҳурсанд бўлди шунақа инсонлар борлигидан кейин узидан сўради сиз 5 маҳал намоз ўқийсизми деб сўраса?
Йўқ деди!

** ** **

Яна бир киши бир куни олимдан сўради Иблиснинг аёлининг оти (исми) нима бўлган ?
Олим жавоб берди тўйида бўлмаганман деган экан.

Саволига яраша жавоб бўлди.

**

Бунақа саволлар кўп Одам алайҳисаллом Жаннатда қанақа дараҳтни еб қўйган? Нима қиласан дарахтни билганинг билан? Мусо алайҳисалломнинг таёғининг исми нима эди?

**

Яна бир киши масжиддан чиқган экан киймига тош ёпишиб қолипти шунда ёнидаги дўстидан сўради нима қиламан энди бу тошни деса...

- Ташлаб юборинг
- Иияя бўмайди деб эшитганман бу тош бақирар экан мени масжидга обориб қўй обориб қўй дер экан.
- Бақириб бақириб томоғи оғриб қолади деб жавоб берди.
- Иияя бунинг ҳали томоғи борми?
- Бақиргандан кейин томоғи бўлади да

Шунга ўҳшаш кераксиз саволлар жуда кўп....


Бир киши олимдан сўради агар чўмилсам кийимларимни йечиб шу пайтда орқамни қибла томонга ўгириб чўмилиб қолсам бўладими ёки бўлмайдими? (Ўзи бу ёғи даб даласи чиқиб ётибди яъни намозларини ўқимайди) Лекин бу пайт иймони жўшиб кетади.

Шунда жавоб берди олим киши кийимларингизга қараб чумиласиз кийимга қараб ўғирлаб кетмасин яна!!


Арзимайдиган кичкина майда нарсаларни сўрайди лекин катта нарсалар қолиб кетади.

** **
Бир киши олимдан сўради азон айтилганда юриб кетаётган бўлсам ўтиришим керакми ёки юришда давом этайми?:

Олим саволга куйю пишиб жавоб беряпти. Азон айтилганда ўтирмайсиз тезроқ намозга келасиз. Азон айтилганда қайтариб туриш керак ўтирсин дейилмаган. Олим савол берди 5 маҳал намоз ўқийсизми?
Йўқ деди

Намоз ўқимайдиган кишига намозни ҳурмат қилмаган киши азони нима қизиғи бор?
Намоз фарз азон фарз эмас!

Бўлмағур кишининг саволи шунақа. Ўзи ўқимайди лекин шунақа бўлмағур саволлар чиқариб юради!

Энг аввало ўзингдан бошла! Эшитган сўзинга ва гапирган сўзинга амал қилмасанг қандай инсонсан?

#ибрат
@tuzelov


Сиз ўйин кулгига оворасиз, ваҳоланки бошқалар :

"Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам", деб (қайта тирилишни) орзу қилмоқда"

Мўъминун сураси, 100- оят

@qabruz


Жаннат ёки дўзах

2019 йили, Мисрлик йигитни дорга осилишидан олдин, аёли билан хайрлашган охирги лаҳзаси.

"Бу йигит аслида жиноятчи емас еди. Золим, ифлос призидент Сисини зулмига қарши чиққан эди ҳолос"

Ҳақиқий айрилиқ сафар эмас, муҳаббат ҳижрони ҳам эмас, ота-она ёки ака-укаларнинг айрилиғи ҳам эмас, дўстлардан ажраб қолиш ҳам эмас. Ҳатто ўлим ҳам чинакам айрилиқ эмас, чунки биз охиратда тўпланамиз.

«Ҳақиқий айрилиқ – биримиз жаннатда, биримиз дўзахда бўлишимиздир!»

Манба
@qabruz


Мен кафан, жаноза ва қабрнинг қайсарлигига қойил қоламан:

Жаноза - намоз ўқимаганларни-да бир мартага сафга қўяди...

Кафан - умрида ўралмаганларни-да бир мартага ўрайди...

Қабр - ҳеч қачон келмаганларни-да бир мартага ўзига чорлайди...

@qabruz


Ассалому алайкум
Ҳурматли мухлислар!

Қурбон Ҳайитингиз муборак бўлсин!


Ибодат учун келдик, ҳисоб учун қайтамиз,
Дунёда меҳмонмиз биз, тирилиш учун ўламиз.

@qabruz


Байрам муборак!

✨Қадрли диндошим! Арафа ва Жума кунингиз муборак бўлсин!

Арафа кунининг дуоси:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арафа куни:“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр”, деб дуо қилар эдилар.

@qabruz


Бизни йиллар эмас, гуноҳлар қаритди.

@qabruz


marwa.uz dan repost
Ўлимингиздан кейин гуноҳларингиз давом этишидан қўқрқинг!


Ҳар бир одамнинг қўйган пости, қолдирган изоҳи кўриб, ёзиб бориляпти. Хоҳ у ёзув бўлсин, расм бўлсин, видео бўлсин, аудио бўлсин.


Шуни унутмайлик, телеграмдошлар! Охиратда амалларимиз битилган китоб кўрсатилганда, қўлимизга тутқазиб, «Ўқи китобингни!» дейилганда, хурсанд бўлиб ўқийдиган, бошқаларга ҳам бериб, «Мана менинг китобимни ўқиб кўринглар» дея оладиган нарсаларни ёзайлик!

🔹Фейсбук, телеграм ва инстаграм фойдаланувчиларига насиҳатлар

Манба #насиҳат
@marwauzb


marwa.uz dan repost
Эй одам боласи

Эй одам боласи сени онанг туға ётганда сени йиғлаб туриб тўғди лекин атрофдаги одамлар ҳа бир чақалоқ келди дунёга деб ҳурсанд бўлиб кулишди. Она йиғлаяпти атрофдаги кишилар ҳурсандлигидан куляпти бир инсон дунёга келди деб..

Энди сен бу дунёда шундай амал қил. Эрта бу одамлар йиғлаганда ўлипти бу палончи деганда сен ҳурсанд бўлиб турадиган амал қил. Ҳурсандлик билан Аллоҳнинг ҳузурига кетяпман деб. Қилган амалимнинг савобини олижга кетяпман деб. Мен жаннатга кетяпман деб туриб шунақа ўлимни, шунақа амални қилиб қўй деяпти.


#ибрат
@tuzelov


marwa.uz dan repost
Гўзал ўлим

Бир куни бомдод пайтида масжида имом бомдодни ўқиб бўлиб тонги зикрларни қилиб ўтирган эди бирданига бир йигит шоша пиша югуриб кирди. Америкалик йигит имомга қараб манга Муҳаммадияни кўрсатинг Муҳаммадияни деб ҳовлиқиб гапира кетди.

Шунда ўтииринг нафасингизни рослаб кейин гапириинг шошилманг. Имом тушунишга ҳаракат қилди ва тушунди сўнг сиз ислом динига кирмоқчимисиз деб сўради ...
Йўқ менга Муҳаммадияни йўлини кўрсатинг деди.

Ҳаа тушунарли сиз бу ерга киринг ва таҳорат, ғусл олиб келинг ёнимга деб ҳонага кирғазиб юборди. Америкалик бола ҳали ёш йигит кириб таҳорат ва ғусл қилиб имом ёнига келди. Имом унга қараб : "Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ"
Маноси : « Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад унинг елчисидир»
Шуни қайтаринг..

Америкалик йигит шаҳодат калимасини қайтарди ва муслумон бўлди. Шунда имом энди айтинг нима ҳодиса бўлди? Нима учун ислом динига кирдингиз деб сўради?
Шунда йигит мен Исо алайҳисалломни жуда яҳши кўраман ва шу динда эдим. Мен динимда ботил аралашганини хатолар аралашганини билиб қолдим ва Аллоҳдан дуо қилиб сўрардим. Бомдодга яқин тушимда Исо алайҳисалломни кўрдим ва Исо алайҳисаллом кўрсаткич бармоғ билан ишора қилиб « Кун Муҳаммадия Кун Муҳаммадия » яъни Муҳаммад динида бўл, Муҳаммад динида бўл деб айтди.

Ўрнимдан ирғиб турдим ва кўчага чиқтим кўчада азон овоз и ешитилди Муҳаммадан расуллуллоҳ, Ашҳаду анла Муҳаммадан раулуллоҳ деган ва югуриб шу ёнингизга келдим деди.


Қидириб топган нарса қадрли бўлади. Нима нарса қидириб топиб олсангиз қиммат бўлади қадрли бўлади. Биз дини қидириб топмадик-да бизга ота онамиз мусулмон ота боболаримиз мусулмон бўлган биз ҳам мусулмонмиз..
Шунинг учун намозларимизда бепарвомиз. Рус ва бошқа диндаги инсонларни кўриб кибрланамиз билмаймизки бир кун келиб шу инсонларга ҳам Аллоҳ таоло иймон нематини ҳақни кўрсатиб улар ҳам исломга кириб иймон дин нималигини англайди ва улар учун бу жуда ҳам қиммат ва қадрли бўлади.

Шунда йигит пешингача шу ердаги мусулмонлар билан дини ўрганди таҳоратларни ўрганди пешин вақти кирганда бирга туриб намоз ўқишни бошлади биринчи марта.

Имом намозга Аллоҳу акбар деди. Йигит юзини қиблага қаратиб дилини тилини Аллоҳнинг бир еканлигига қаратиб намозга кирди. Аллоҳ акбар деб намозга қўшилди. Самийюллоҳу лийман ҳамидаҳ деб саждага йиқилди йиғлаб саждадан турмади йигит. Биз иккинчи биз учинчи, туртинчи ракат намозни ўқиб бўлиб тугатдик. Бу йигит қаттиқ тавба қилиб йиғлаб саждада қолиб кетган бўлса керак деб туринг намоз унақа ўқилмайди десак. Йигитнинг руҳи чиқиб кетган экан. Биринчи марта намоз ўқиган эди бу йигит. Субҳанааллоҳ.

Мамуржон домла марузаларидан

PS: Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни гўзал қилсин!🤲


#воқеа
@tuzelov


Сени намозга бошламайдиган қадамлар жаннатга ҳам бошламайди!

"Фикр ажойиботлари" саҳифасидан

@qabruz


Умматни уйғотиш dan repost
Дажжолнинг фитналари - 1

Манба
@dajjoluz


- Роббинг ким?
- Аллоҳ.
- Пайғамбаринг ким?
- Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
- Дининг нима?
- Ислом дини.

Эй Аллоҳ! Бизни савол-жавоб пайтида собит қилгин!

@qabruz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

154

obunachilar
Kanal statistikasi