YOZUVCHILAR UYUSHMASI QASHQADARYO VILOYATI BO'LIMI (RASMIY KANAL)


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Мазкур канал Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими расмий канали
Адабий гуруҳимиз: https://t.me/qashqadaryo_adabiymuhiti

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


“Адабий дўстлик – абадий дўстлик” мавзусида ижодий учрашувдан фотолар. Муаллиф – Аҳмад Тўра

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube


“Адабий дўстлик – абадий дўстлик” мавзусида ижодий учрашувдан фотолар. Муаллиф – Аҳмад Тўра

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube


Қардош ижодкорлар Ўзбекистонда

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Озарбойжон Миллий Мажлис Маданият қўмитасининг эксперти, шоир Акбар Қўшали ва Туркиядан келган бир гуруҳ ижодкорлар билан “Адабий дўстлик – абадий дўстлик” номли ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид олиб борди. Унда “Кўнгил саёҳати” китоби тузувчиси Жўшқин Қорабулут, Озарбойжон Миллий маданият маркази раҳбари Самир Аббосов, уюшма аъзоси Нурбой Жабборов ва кўплаб меҳмонлар сўзга чиқди. Учрашувда ушбу китобларнинг таржима қилиниши, нашрга тайёрланиши, унга кирган асарларнинг ғоя ва мавзулари ҳақида таъкиланди.
– Озарбойжон, Туркия ёзувчилари, шоирлари билан ҳамкорлик алоқаларимиз мустаҳкамланиб бормоқда, - деди “Китоб дунёси” бош муҳаррири Ҳосият Рустамова. – Бир неча кундирки, қардош ижодкорларимиз “Дўрмон” ижод уйида, юртимизнинг Самарқанд, Бухоро ва бошқа кўплаб жойларида бўлди. Таассуротлари чексиз. Қувончлари бир олам. Ижодий режаларимиз янада кенгаймоқда.
Тадбирда Акбар Қўшалининг ўзбек тилида нашр этилган “Хаёлимни чақирдим” ва турк шоирлари ижодидан жамланган “Кўнгил саёҳати, Ўзбекистон” китобларининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Озарбойжон шеъриятининг истеъдодли вакили Акбар Қўшалининг “Хаёлимни чақирдим” номли шеърий китоби “Янги аср авлоди” нашриётида чоп этилди. Таржимон – Раҳмат Бобожон. Сўзбоши муаллифи – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Фахриёр.
Тақдимотда уюшма раиси Сирожиддин Саййид Акбар Қўшалига Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолик гувоҳномасини ҳамда бошқа меҳмон ижодкорларга сертификат ва китоблар жамланмасини топширди. Туркийзабон шоирларнинг шеърий чиқишлари ижодкорларга янада илҳом берди. Тадбирдан сўнг йиғилганлар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейи билан танишди.

Зулайҳо Аҳмаджонова тайёрлади.

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube


Она тилим, миллатимсан, давлатимсан!

✍🏻
Сирожиддин Саййид

🎥Батафсил: https://www.youtube.com/watch?v=jXASYvdRRvU

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube


Она тилим ўлмайди!

_✍️Эркин Воҳидов

_🎥Батафси
л: https://www.youtube.com/watch?v=rCxLKSpwyxQ

Расмий саҳифаларимиз👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube


#Китобхонлик_тарғиботи

"Ёшлар ва китобхонлик" мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатидан лавҳалар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими


ЁШЛАР ВА КИТОБХОНЛИК

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимида “Ёшлар ва китобхонлик” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда Қарши муҳандислик- иқтисодиёт институти талабалари иштирок этдилар.
Давра суҳбатида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ғулом Абдиев китобхонлик маданияти, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш ва янги чоп этилган бадиий адабиётлар хусусида гапирди.
Суҳбат якунида ижодкор талабалар ўз ижодларидан намуналар ўқишди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Қашқадарё вилояти бўлими



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

219

obunachilar
Kanal statistikasi