#Мурувват
Ўксик қалбларга қувонч улашилди
Рамазон – раҳмат ва мағфират, дилларга эзгулик улашиладиган ойдир. Шунга мувофиқ, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ҳамда Олий ҳарбий авиация билим юрти вакиллари Қарши шаҳридаги ногирон болаларга мўлжалланган “Мурувват” интернат уйида бўлишди.
Учрашув давомида тарбияланувчиларга турли совғалар топширилди. Ҳарбий оркестр ижросидаги куй-қўшиқлар болажонлар қалбига хушнудлик улашди.
❇️ Маълумот ўрнида: Қарши шаҳридаги “Мурувват” ногирон болалар учун интернат уйи 2018 йилда Президент ташаббуси билан қайта реконструкция қилинган.
✅ 4 ёшдан 18 ёшгача бўлган ақлан заиф ва ногиронлиги бўлган болалар яшаб, тарбияланадиган муассаса қарийб ярим аср аввал ташкил этилган.