Quva tumani Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik bo‘limi / Rasmiy kanal


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan



Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
9-Май – Хотира ва қадрлаш куни...

Хотира абадий, қадр муқаддас!!!

Ўтганларимизни жойлари жаннатда бўлсин илохим, қадрингиз ва қаддингиз ҳамиша баланд бўлсин, барчангизни қадрлайман қадрдонларим.

Ҳурмат билан, Алишержон Анваров.


Қува_тумани.pdf
503.3Kb
#вакансия 
#бўш_иш_ўринлари                                                                                        
🗓8-май ҳолатига Қува туманида жойлашган корхона ва ташкилотларда мавжуд бўлган бўш иш ўринлари тўғрисида маълумот.
🔴 Иш излаётган яқинларга ҳам улашинг, сиз ишли бўлсангиз, биз хурсанд бўламиз.

Батафсил:🌐ish.mehnat.uz сайтида.

🌐 Bosh boshqarma axborot xizmati.


Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди

Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Қува тумани ҳокими Халимжон Умаровнинг сектор ҳудудидаги Дамариқ маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот, корхона раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этди.

Қабулда асосан моддий ёрдам тайинлаш, ишга жойлашиш, даволаниши учун моддий ёрдам ажратиш, газ баллони билан таъминлаш, электр энергияси таъминотидаги муаммолар, суд-ҳуқуқ масалалари билан боғлиқ муаммолари каби ўзларини қийнаётган масалалар бўйича 34 та мурожаатлар тушди.

Мурожаатлардан 22 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар ижроси юзасидан туман ҳокими томонидан мутасаддиларга манзилли кўрсатмалар берган ҳолда алоҳида назоратга олинди.

Telegram | Facebook | Youtube | quva.uz|Instagram|Twitter|vkontakt|TikTok




Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони

Указ Президента Республики Узбекистан "О поощрении участников Второй мировой войны"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Қува тумани ИИБ бошлиғи томонидан ўтказилган қабул давомида фуқаролар бандлиги таъминланди.

Қува туманида жорий йилнинг май ойи аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ойлиги деб эълон қилиниб, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан жойларда фуқаролар билан учрашувлар ўтказилиб муаммолар ўрганилмоқда.

Ҳусусан бугун туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Исломжон Хусанов сектор ҳудудидаги Бўстон маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилиб мурожаатлар ўрганилди.

Фуқаролар томонидан бандликни таъминлаш, имтиёзли кредит олиш масаласида келиб тушган мурожаатлар шу жойнинг ўзида тижорат банкларини жалб этган ҳолда ижобий ҳал этилиб, имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан техникалар ҳарид қилиб берилди.

📲 https://t.me/quva_bandlik_info



7 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

146

obunachilar
Kanal statistikasi