repost _news


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Murojaat qilishga qoʻrqmang Sizga zulm qilinyaptimi ? Oʻz huquqingizni himoya qiling kerak boʻlsa talab qiling. Yordam berishga tayyormiz. Murojaatlaringizni ushbu manzilga yoʻllashiz mumkin 👉 @Xilful_Fuzul 👈

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бугун доим танқид қилиб келадиган ўрта бўғин судида яна адолатсизлик бўлди.

Биринчи инстанция суди ишонч билдирувчим (мижозим)ни ишга тиклаш ҳақида, яъни аввалги раҳбар лавозимига тенг бўлган бошқа лавозимга тиклаш ҳақида қарор чиқарган эди. Лекин, иш берувчи суд ижро ҳужжатини ижро қилмай, аввалги лавозимини очмасдан туриб, ўша лавозимга гўёки ҳавога тиклаб қўйган эди. Ижро варақасида “А” лавозим дейилган бўлса, ишга тиклаш буйруғида “Б” лавозим дейилган эди.

Шу сабабли биз кассация судлов ҳайъатига шикоят хатолик билан қабул қилинганини билдириб, иш юритишни тугатиш ҳақида ариза берган эдик. Судлов ҳайъати ишни бошқа кунга қолдириб, ҳақиқатда ижро ҳужжатидаги ишга тикланган-тикланмаганини аниқлаш учун, тарафлардан МИБдаги ҳужжатлар ва ўша лавозим ҳақиқатда очилган-очилмагани юзасидан ҳужжатларни тақдим этишни сўради. Биз бугун МИБдан ишга тиклаш бўйича ижро иши давом этаётгани ҳақида маълумотнома тақдим этдик. Бу ходимни амалда ишга тикланмаганини тасдиқлар эди.

Бироқ, негадир судлов ҳайъати иш юритишни тугатиш ҳақида аризамизни рад қилди. Нохолис деган хулосага келганимиз учун шикоятни иш юритувга қабул қилган судьяни рад қилиш ҳақида ариза бердик.

Асосий “томоша” шундан кейин бошланди. Судлов таркиби алоҳида маслаҳатхонага чиқмади ва биздан суд мажлисини тарк этишни сўради. Мен адвокат сифатида ФПКнинг 24-моддасига асосан рад этиш ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун суд маслаҳатхонага чиқиши кераклигини тушунтирдим. Мен аксинча, биз эмас, суд суд мажлисини тарк этиши лозимлигини айтдим.

Буни қарангки, судлов ҳайъати суд котибига топшириқ бериб, гўёки мен уларнинг талабларини бажармаганлигим ҳақида далолатнома тузишни буюрди. Суд котиби далолатнома ёзиб менга олиб келганда, мен ФПКнинг 24-моддаси бўйича ўз эътирозларимни ёзиб имзо қўйдим. Шундан кейин суд ФПКнинг 24-моддасига бўйсуниб, алоҳида маслаҳатхонага чиқди.

Табиийки, суд бизнингча, нохолис судьяни рад қилиш ҳақидаги аризамизни рад қилди. Уларнинг шубхали ҳаракатларидан келиб чиқиб, таркибга ҳам раддия бердик. Бу сафар, таркиб ФПКнинг 24-моддасига бўйсунди, алоҳида маслахатхонага кирди. Раддиямиз эса рад қилинди.

Шу билан, суд муҳокамаси бошланди. Важларимизни билдира бошладик. Даъво аризани меҳнат инспекцияси киритганлиги сабабли, меҳнат инспекциясини ишга жалб қилишни илтимос қилдим. Сабаби, менинг адвокатлик ҳимоямда меҳнат инспекцияси кўрсатмаларидан келиб чиқиб айтиладиган фикрлар бор эди.

Жуда ғалати иш бўлди. Суд илтимосномани муҳокама қилдида, “илтимосномани қаноатлантириш рад қилинсин ва суд муҳокамаси тугаган деб ҳисоблансин” деб ажрим чиқарди. Ё товба! Суд адвокат сифатида ҳимоямга имкон бермаслик мақсадида шу ишни қилганига ишондим. Ўзиз ўйлаб қаранг, “илтимоснома рад қилинсин ва суд муҳокамаси тугаллансин”. Шундай бўлиши мумкинми? Ахир менинг айтиладиган важларим бор эдику. Ишнинг натижаси аввалдан маълум деган фикрим янада қатъийлашди. Афсуски, бу судга янги олиб кеинлган судьялар ҳам эскича ишлар ва эскича фикрлар экан.

Муҳокамани тугатган суд маслахатхонага кирди ва чиқиб, қарши томоннинг шикоятини қаноатлантириш ҳақида қарор чиқарди.

Энг қизиғи, менга нисбатан ҳусусий ажрим ҳам чиқарди, нима эмиш, мен суднинг маслахатда қолиш учун суд мажлисини тарк этиш ҳақидаги талабларини бажармаган эмишман. Ие, уларку, ФПК 24-моддаси талабини бузган. Мен "биз эмас, сизлар маслахатхонага киринглар (чиқинглар)" дедим, улар чиқди. Лекин қарангки, қонунни талаб қилишим уларга ёқмабди.

Сизлардек билан курашиш мен учун шараф билсангиз.

yuristkadr


Бугун "Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун" кўкрак нишони билан қуйидагилар мукофотланди:

I. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий фаолияти учун:

Мирбобоев Бахтиёр Шамсутдинович – Ўзбекистон Конституциявий судининг фахрийси;

Сайидов Тошпўлат Давронович – "SAYIDOV TOSHPO’LAT DAVRONOVICH" адвокатлик бюроси раҳбари;

Пўлатов Абдукамал Қодирович – Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг фахрийси.

II. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотларнинг фаолияти учун:


"VETERAN" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси;

"Тараққиёт стратегияси" маркази;

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси.

III. Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ҳиссаси учун:

Раҳимова Гулнора Хошимовна – Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари;

Хусанова Дилноза Ғафуровна – Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бош мутахассиси.

IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва тарғиботдаги ҳиссаси учун:

Матчанов Олимжон Отабоевич – Ўзбекистон ИИВ Академиясининг факультет бошлиғи;

"YURIST VA KADR" хусусий таълим муассасаси.


Бобо қуёшга раҳмат!

Қуёшнинг қиздириши ва ҳароратнинг 10 даражадан кўтарилиши бугун воҳа тарафда Бухородан Сирдарёгача метан заправкаларни навбатларсиз ишлашига имкон берган. Яъни қуёш тафти труба ва станциялардаги газ босимини кўтариб берган.

Эртагаям шу жараён давом этиши мумкин. Совуқ ҳарорат сақланиб қолаётган водий тарафда газ заправкалар ёпиқ ёки қаттиқ чекловлар билан ишламоқда.

Табиийки, савол туғилади: труба ва станцияларда газ босими фақат қуёш қиздирганида ошса, совуқ тушганида пасайиб кетса, охирги 3 йилда ўрнатилган, таъмирланган ва янгиланган компрессорлар қани?

Ахир газ омборлари, тақсимлаш ва узатиш станцияларидаги компрессорлар учун триллионлаб маблағ сарфландику.

Нега компрессорлар лозим даражада ишламаяпти? Нега тармоқда босим яратмаяпти? Ким эди компрессорларни таъмирлаган ва янгилаган олифта пудратчилар? Сотиб олинган компрессорлар спецификацияси ва нархи талабларга ва бозор нархига қанчалик мувофиқ?

Нега Астана ва Павлодарда минус 25 ҳароратда газ трубаларида босим тушиб кетмайди, Тошкент ва Андижонда ноль даражада ҳам босим йўқ?


Давлат раҳбари 11 декабрь куни қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари тақдимоти билан танишган.

Тақдимотга кўра, Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" тўлиқ қайта қурилади ва унинг майдони 5 баробарга кенгаяди. Бу эса қисман тирбандликни ҳам олдини олади. Қурилиш даврида эса бозор ўз фаолиятини тўхтатмайди.

Таъкидланишича, янги бозор уч қаватли экобозорга айланади. Унинг ёнида ҳунармандлар ва заргарлар учун савдо майдонлари ва кўнгилочар марказга эга замонавий мегамолл пайдо бўлади. Умумий майдон 19 минг квадрат метрдан 94 минг квадрат метргача кенгаяди. 150 та машина сиғадиган тураргоҳ ўрнига 1,1 минг машинага мўлжалланган қулай ва хавфсиз автотураргоҳ (шундан 650 таси ер остида) барпо этилади.

Лойиҳа қўшимча 4-5 мингта иш ўрни яратиш имконини бериши ва “Юнусобод" бозори фаолиятидан бюджетга тушумлар сезиларли даражада ошириши айтилмоқда.


Букмекерлик фаолияти учун лицензия талаблари белгиланмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг 06.12.2024 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларпи ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таьминлаш чора-тадбирлари гўғрисида»ги ВМҚ-814-сон қарори қабул қилинди.

2025 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда Интернетда таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилган.

Ҳужжат билан:

кўрсатиб ўтилган фаолият турлари, шунингдек, лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятнинг лицензия талаблари ва шартлари;
ушбу фаолият турларини амалга оширишдаги чекловлар;
фаолиятни ташкил этиш учун тўловлар турлари ва суммалари тасдиқланмоқда.

Лицензия олиш учун юридик шахс Ўзбекистон резиденти бўлиши, шунингдек, республикада жойлашган серверларда электрон платформага эга бўлиши керак.

Интернет тармоғи ўйинлар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси учун Устав капитали миқдори – БҲМнинг 150 минг баравари миқдорида, лотерея ташкилотчиси банкларда БҲМнинг 75 минг баравари миқдоридаги захира жамғармасини сақлаши керак.

Фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:

18 ёшга тўлмаган шахсларга тўловларни амалга ошириш;
лотерея билетларни сотиш пунктларидан ташқари ўйинчилар бевосита иштироки ва бўлиши билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган стационар ёки кўчма ўйин заллари, казино, ўйин автоматлар заллари ёки бошқа ўйин муассасаларининг ташкил этиш.

Қуйидаги букмекерлик гаровларини ташкил этиш ва ўтказиш тақиқланади:

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида ҳодисаларга (спорт ўйинлари ва мусобақалари, сиёсий жараёнлар, танловлар ва бошқалар), бундан халқаро федерациялар қоидалар асосида тегишли даражада тайёргарлик, назорат ва ҳакамликни таъминланган ҳолда, томошабинлар иштирокида ўтказиладиган спорт ўйинлари ва халқаро даражадаги ҳодисалар мустасно;

болалар ва ўсмирлар спорт мусобақаларига.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 12.12.2024 йилдан кучга кирди.


Тарихий воқеа

Бугун қиймати 3,7 миллиард долларлик 18 та янги қувватлар ишга туширилиб, навбатдаги 6 та лойиҳа қурилишига старт берилмоқда:

Бухоро, Навоий, Наманган ва Тошкент вилоятларида салкам 2,3 минг мегаватт қувватга эга 5 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 5 та юқори кучланишли подстанция ишга туширилмоқда.

Ўзбекистонда илк бор Андижон ва Фарғонада 300 мегаваттли йирик сақлаш тизими барпо этилди.

Қашқадарёда 400 мегаваттли электр станцияси, Тошкент шаҳрида замонавий когенерация қурилмаси, Андижон, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 4 та кичик ГЭС фойдаланишга топширилмоқда.

Фарғона, Самарқанд, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қиймати 3,5 миллиард доллар бўлган 2,5 минг мегаваттли 6 та электр қувватлари қурилиши бошланмоқда.

Манба


Энди нима бўлади?

Экспертиза вазир Мирзамаҳмудов аризаси бўйича кўрсатилган ҳолатларда ҳақорат ва обрўсизлантириш бор ёки йўқлигини аниқлаши керак. ИИБ шикоят аризасига менинг бугунги тушунтириш ва кўрсатмаларимни қўшиб экспертизага юбориши керак. Балки зарурият туғилса, қўшимча маълумот ва кўрсатмалар тўпланиши мумкин.

Нима бўлгандаям вазирнинг ҳатти-ҳаракатини энергоцензурага уриниш деб қабул қилдим, қисқа айтганда, аҳволи тобора оғирлашаётган энергетикадаги муаммоларни ечиш, бартараф этиш ўрнига,  танқидни тўхтатишга, ёпиқлик муҳитини яратишга ва кучайтиришга уриниш деб баҳолайман.

Бу уринишлар қанча маъмурий ресурс йўналтирилмасин, самарасиз.

Ҳозирча мавжуд имкониятлар шароитида энергетикадаги оғир аҳвол ҳақида ўрганиш, сабаблари тўғрисида ёзиш ва масъулларга ёқимсиз савол бериш мумкин экан, бу давом этаверади.

Қолаверса, ҳамманинг овози барибир ўчириб бўлмайди.


Прокуратура терговчиси 40 минг доллар пора олаётганда қочиб кетган, мана 2 ойдирки, у қўлга олинмаган

Бу қидирув органлари хатти-ҳаракатининг самарасизлигига ишорами?

40 минг доллар пора олаётганда ҳодиса жойидан қочиб кетган терговчи воқеаси ОАВда катта шов-шув бўлган эди. Бироқ 2 ой ўтган бўлса-да, қочиб кетган терговчи ҳамон қўлга тушмади. Бу ҳақидаги маълумотларни очиқлашни сўраганимизда Бош прокуратура мутасаддилари сукут билан жавоб қайтармоқда. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби эса очиқлашни истамаяпти.

Жорий йилнинг 7 октябрь куни 40 минг доллар порани олиб, жиноий таъқибдан қочиб кетган Тошкент шаҳри Юнусобод тумани прокуратураси катта терговчиси тутилгани ёки ҳамон озодликда эканлиги бўйича маълумотлар шу вақтгача очиқланмади. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби uzdiplomat.uz сўровига “расмий каналларимизни кузатиб боринг” қабилида жавоб бериш билан чекланмоқда. Шунингдек, вазирлик матбуот котиби ОАВ тўғрисидаги қонуннинг 6 –моддасини эслатиб, тергов ишларига аралашмасликни сўрамоқда. Аммо, пора олиш жараёнида қочиб кетган терговчи қўлга тушган ёки тушмаганига аниқлаш, қочиб кетган айбланувчининг озодликда ёки тутилгани бўйича аниқлик киритиш тергов жараёни ва сирлари сирасига кирмайди.

Пора олишда айбланган амалдорларнинг қўлга тушгани бўйича маълумотлар жамоатчиликка очиқланиши лозим. Ички ишлар матбуот котибининг терговчини қўлга тушмаганини очиқлашни истамаслиги қидирув органлари хатти-ҳаракати самарасизлигини яширишга уринишдек кўринмоқда.

Кўриниб турибдики, икки ой давомида тергов қидирув органлари жиноят содир этиш жараёнида қочиб кетган Юнусобод тумани катта терговчисини қўлга олишга эришмади. Пора олишда айбланаётган терговчи Ш.Ш айнан махсус тезкор тадбир жараёнида, пул билан қочиб кетишга улгурган эди. Шунингдек, пора ашёвий далил сифатида ушлангани ҳам айтилади.

Маълумот учун, ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Ш.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми "а" банди (Пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилган.  Айбланувчига нисбатан сиртдан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.


Танқид учун тақиб қилиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади!

Жисмоний шахсни, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, юридик шахсни, унинг вакилини ва юридик шахс вакилининг оила аъзоларини улар давлат органига, давлат муассасасига ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мурожаат қилганлиги муносабати билан ёхуд билдирилган фикри ва мурожаатидаги танқид учун, худди шунингдек бошқача шаклда танқид қилганлиги учун мансабдор шахс томонидан таъқиб этиш —базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

ЖК 144-модда


13, жума

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов машҳур Сағбон подстанцияга оид мана бу постдаги чиқиш бўйича устимдан Прокуратура ва ИИВга шикоят аризаси киритган.

Вазир Мирзамаҳмудовга кўра, пост мундарижасида ҳақорат ва обрўсизлантириш ҳолатлари мавжуд ва бу бўйича менга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилиши лозим.

Қизиқ тарафи, қачондир ҳайкал қўйиладиган Сағбон подстанцияси билан боғлиқ сурункали муаммо ёритилган пост 2023 йил 5 июнда ёки 1 йилу 7 ой аввал ёзилган. Мирзамаҳмудов органларга шикоят аризасини 2024 йил 10 октябрда, яъни бир йилу 4 ой ўтиб тақдим этмоқда.

Унданам қизиғи, вазир Мирзамаҳмудов аризасини Lolazor меҳмони бўлгач, 6 кун ўтиб қолдирган.

Яна бир қизиқ факт, адашмасам, Lolazor’нинг биринчи сонидан кейин энергетикларнинг таклифи билан (вазир келади дейишганди) тинимсиз таъмирланаётган Сағбон подстанциясига ҳам боргандик ва кичик репортаж ҳам уюштиргандик.

Нима бўлгандаям, ўшандан кейин бизнинг Тошкент тумани Сағбондан узилган ва электр энергиясини бошқа, туманимиздаги подстанциялардан олмоқдамиз.

Шикоят аризаси фуқаро Мирзамаҳмудов тарафидан эмас, вазир Мирзамаҳмудов томонидан киритилган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси кимга керак? Фуқаролар ўзлари югуриб ундиришмоқда?

2024 йил 10 октябрь кунги Фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлар аро судининг ҳал қилув қарорини ижросини таъминлманмаётганлиги Қибрай тумани мажбурий ижро бюросининг ходимларининг ҳаракатсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси президент порталининг 1000 ишонч рақами орқали мурожаат қолдирган эдим.

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси мажбурий ижро бюроси томонидан ариза юзакилик билан кўриб чиқилиб Қибрай тумани мажбурий бюроси Улуғбек исмли ижрочига юборилибди.

Ўзбекистон Республикаси мурожаатлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ бир шахснинг устидан шикоят билан мурожаат қилсак, бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қонунга зид равишда, устидан шикоят қилган органимизнинг ўзига мурожаатни юборибди.

Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси Ўз хавфсизлик бошқармаси ушбу қонун бузилиш ҳолатини назоратга олган ҳолда, тегишли тартибда қонун бузилиш ҳолатига йўл қўйган ходимни аниқлаб хизмат текшируви ўтказган ҳолда чора кўришларини сўраб қоламиз.  


Ҳужжат кўтариб сарсон бўлишга чек қўйилади!

Ҳозир одамлар ижтимоий ёрдам ёки хизмат олиш учун турли ҳужжатларни қўлтиғлаб юради. Туғилганлик гувоҳномаси, ногиронлик ҳақидаги ҳужжат, пенсия дафтарчаси, талабалик гувоҳномаси, банк картаси… Қисқаси, 10 дан ортиқ қоғоз билан сарсон бўлишга мажбур.

Президент бундай оворагарчиликни тугатиш вақти келганини айтиб, ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилди.

Ҳамма ҳужжатларнинг ўрнини битта карта босади. Бу карта билан автобус ва метрода бемалол бепул юриш мумкин. Электр, газ ва ўқиш учун компенсация олиш осон бўлади. Нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.

Мазкур тизим 1 июлгача Тошкент шаҳри ва Янгийўл туманида синовдан ўтади. Йил охиригача бутун Ўзбекистон бўйлаб ишга тушади.

Ижтимоий карта – одамлар ҳаётини енгиллаштириш учун катта қадам. Энди ҳужжат кўтариб овора бўлишнинг кераги йўқ!


Ўзбекистонда букмекерлик идоралари фаолиятига рухсат берилмоқда

Ҳукуматнинг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ставкалар ва ўйинларнинг ягона давлат реестри юритилади. Унда ўйинчилар, чекловлар, шунингдек, ўйинларда сарфлаш мумкин бўлган маблағлар бўйича лимитлар ҳамда молиявий транзакциялар юритилади.

Лицензия талабларига кўра, букмекерлик фаолияти ташкилотчиси устав капитали камида БҲМнинг 150 минг баравари миқдорида (56 млрд 250 млн сўм), лотерея ташкилотчисининг устав капитали эса 55 минг баравар (20 млрд 625 млн сўм) миқдорида бўлиши лозим.

Букмекерлик фаолиятини амалга оширишга лицензия учун ариза берилганда БҲМнинг 500 баравари (187,5 млн сўм) миқдори йиғим олинади. Лицензия ўзгартирилганда, лицензия учун тўловнинг 50 фоиз миқдорида тўлов қилинади. Шунингдек лоторея ташкилотчиси ўйин ҳажмининг 0,1 фоиз миқдорида маблағни лицензияловчи ташкилот ҳисобига ўтказиб туради.

Ушбу қоидалар «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга букмекерлик фаолиятини лицензиялашга оид тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгандан сўнг кучга киради.


Айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади. Айблов ҳукмига жиноят содир этилишининг иш бўйича барча мумкин бўлган ҳолатларини текшириш, иш материалларида маълум бўлиб қолган барча кам-кўстни тўлдириш, юзага келган ҳамма шубҳа ва қарама-қаршиликларга барҳам бериш натижасида йиғилган ишончли далилларгина асос қилиб олиниши лозим.

ЖПК 463-модда


Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан MANIFEST жамоаси таъзия билдиради.

Аллоҳ таоло марҳуманинг бу дунёда қилган барча солиҳ амалларининг ажрини зиёдаси билан бериб, иймонларини саломат қилсин, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин, жаннатнинг олий даражаларига етказсин.


Бу йил маҳалла ижтимоий ходимлари уйма-уй юриб, реестрда бўлмаган 95 минг муҳтож одамга ёрдам берди. Кимдир ногиронлик мақоми олди, кимдир протез, яна кимдир боласини боғчага жойлаштирди.

Хусусан, 51 минг одамга ногиронлик мақоми берилган, 26 минг одам протезга эга бўлган, 5 минг бола боғчага жойлаштирилган..

Шунингдек, «муҳтож эмас» деб топилганларга асоссиз нафақа тўлаш тўхтатилиб, тежалган пул бюджетда қолдирилган. Бўларкан-ку!)

Яна бир муҳим масала: уч ой аввал 14 минг раҳбарга 75 минг камбағал оила бириктирилган эди. Ҳозирга келиб, 17 минг одам доимий ишли бўлган. 14 минг киши томорқадан фойда кўриб, даромадини оширишга эришган. 30 минг бола ўқиш, тўгарак ёки касбга ўқитиш билан қамраб олинган. 45 минг муҳтож тиббий ёрдам олган.

Аммо барча раҳбарлар ҳам бу ишга виждонан ёндашмаган кўринади. 184 нафар валломат умуман одамлар хонадонига бормаган.


Ислом оламининг улуғ мутафаккирлари, хусусан юртдошларимиз Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино ва Абу Ҳомид Ғаззолийлар дунёвий фанлар орасида энг афзали, энг улуғи ва энг шарафлиси сиёсат илми эканлигини таъкидлаганлар.

Аниқ ва табиий фанларга асосланган билимлар ўрганишга энг осон, энг содда ва энг бирламчи билимлар ҳисобланади. Ҳатто, тиббиёт фани Абу Али ибн Синонинг хоббиси бўлган, деса ҳам бўлади.

Абу Али ибн Синонинг асл йўналиши ҳаёт фалсафаси, жамиятшунослик, метафизика ва сиёсат бўлган. Унинг ҳам "Фозил одамлар шаҳри" сингари китоби мавжуд бўлиб, бошқа китоблар таркибида ўрин олган.

Бугун ислом оламидаги зиёлилар оқсаётган энг муҳим соҳа ҳам айнан сиёсатшуносликдир. Қачонки биз сиёсат соҳасини яхши ўргансакгина, маънавий ва маърифий жиҳатдан камолотга эришамиз.

Сиёсат қандай ўрганилади?!

1. Сиёсат аниқ фан эмас. Унинг маълум қоидалари ва аниқ мезонлари йўқ. Сиёсат бир кишидан ўрганилмайди. Бир мутахассиснинг фикри тўғри чиқавермайди. Ҳудди тил сингари, сиёсат ижтимоий фандир. Бунда бир киши маълум нарсаларни билиши, бошқа киши бошқа нарсаларни билиши мумкин. Олимларнинг ўзаро иттифоқ қилган нарсалари аниқроқ бўлади. Шунинг учун ҳам, сиёсатда бир олимнинг фикрини ушлаб, ўзингиз тушунмаган мавзуда бошқа олимни танқид қилинмайди. Сиёсатни ўрганишдаги энг катта хато "Мана, фалончи бундай деяпти, сиз нима дейсиз" дейишдир.

2. Сиёсат ўзгарувчан соҳадир. Бугунги мақсадлар эртанги воқеъликка тўғри келмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам, сиёсатшуносларнинг бугунги гапи бугунга тўғри, эртага нотўғри бўлиб чиқиши мумкин.

3. Сиёсат тарих билан бирга ўрганилади. Сиёсий тарихни ўрганган инсон бугунги сиёсатни англаш ёки тажрибалироқ бўлиш имконига эга бўлади. Масалан, тарихий шартномалар қандай шартларда имзоланган ва уни тарафлар қандай бузганлигини билиш, мавжуд шартномаларни ҳам эртага қандай бузилиши мумкинлигини кўрсатиб бериши мумкин.

4. Сиёсат фалсафа билан ўрганилади. Сиёсат гуманитар фандир. Ҳар гуманитар соҳа инсоннинг ички кечинмалари, ҳаётий мақсадлари, дунёқарашлари билан боғлиқдир. Сиёсий кучларнинг дунёқарашини, яъни ҳаёт фалсафасини билиш, уларнинг ишларидаги мақсадларини тахмин қилишни осонлаштиради.

Шундай сиёсий-фалсафий назарияларга, масалан, либераллик, анъанавийлик, исломийлик, утилитеризм, модернизм, бундан ташқари, материализм, капитализм, гедонизм ва бошқа қарашлар ҳам киради. Қайси сиёсий кучнинг қандай дунёқарашда эканлигини билиш, уларнинг хоҳишларини англаш имконини беради. Хўш, сиёсат фалсафаси ҳақида нималарни биласиз?

5. Сиёсат воқеълик билан ўрганилади. Сиёсат амалий фандир. Сиёсат соҳасида фикр билдириш ва хулоса чиқариш дастлабки, мавжуд маълумотларни талаб этади. Кимда воқеълик ҳақида (яширин ва ошкор) маълумотларга эришим кўпроқ бўлса, унинг фикрлари аниқ, башоратлари тўғрироқ чиқиш имкониятлари ортади. Бу ҳудди "Қора оққуш" феноменига ўхшайди. Бир инсон фақат оқ рангдаги оққушлар атрофида (масалан, омма учун тайёрланган маълумотлар) билими шаклланган бўлса, унинг оққуш ҳақидаги хулосаси "Оққуш оқ рангда бўлади" шаклида бўлади. Кимнинг қора оққушлар ҳақидаги (маҳфий маълумотларга) эришими бўлса, у "Оққуш қора ҳам бўлади" дейди.

Узун гапнинг қисқаси, сиёсатни тизимли ўрганмай туриб сиёсатни тушунолмайсиз.

Сиёсат мураккаб, лекин энг шарафли фандир.

Ҳикмат истаганга...


📍Порахўрлик ишлари кўрилишида омон-омон замонлар қайтдими ёхуд Қўшма кўрсатма бекор қилиндими?

2015 йилгача ишлаган ҲМҚО органлари ходимлари буни жуда яхши эслашса керак. Олдин битта фуқаро хоҳлаган мансабдорга пора берганлиги ҳақида кўрсатув берса тамом, шу кўрсатувни ўзигагина асосланиб унга нисбатан ЖКнинг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, озодликдан маҳрум қилинарди. Ушбу кўрсатув тўғрими ёки туҳматми умуман қизиғи йўқ, ҳеч ким эшитмас эди. Шунчаки даҳшат.

Қама-қамалар кўпайиб кетгандан сўнг, 2014 йил 23 июнда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигининг порахўрлик ишларини кўриш бўйича ҚЎШМА КЎРСАТМАси қабул қилинди.

Шундан кейингина порахўрлик тўғрисидаги ишларни кўришда фақатгина кўрсатувга асосланиш амалиётига чек қўйилди ва бу албатта умуминсонийлик принципларига тўла мос. 

ҚЎШМА КЎРСАТМАнинг 8.1-бандида:

❌аризачининг кўрсатмаларидан ташқари бошқа объектив далиллар аниқланмаганида жиноят иши қўзғатилишига, шахс қамоққа олинишига, жиноий жавобгарликка тортилишига йўл қўйилмаслиги;

❌аризачининг кўрсатмаси, шахснинг айбига иқрорлик кўрсатмалари билан тасдиқланган ҳолатлар ҳам бошқа объектив далиллар аниқланмаган тақдирда айблаш учун етарли acoc бўла олмаслиги инобатга олиниши кераклиги;

8.2-бандида:

❗️шахсга айб эълон қилишга фақат объектив далиллар мажмуигина acoc бўлиши мумкинлиги, бунда:

✅ пора предметининг олиниши,
✅ қонунлар билан белгиланган тартибда почта-телеграф ва электрон жўнатмалари,
✅ аудио ёки видеоёзувлар,
✅ телефон ёки бошқа мосламалар орқали амалга оширилган сўзлашувлар аниқланиши каби аниқ мезонлар билан АСОСЛАНТИРИШ шартлиги қатъий равишда белгиланган.

Бироқ, ҳимоям остидаги 2 нафар шахсларга (алоҳида-алоҳида иш) нисбатан (1.Олий суд; 2.ЖИБ Оҳангарон т) фақатгина кўрсатувдан ташқари бирорта объектив далиллар (пора предмети, аудио, видеоёзув, телефон сўзлашувлари ва ҳ.к.) мавжуд бўлмасада, барибир эски замон стилида, гувоҳнинг кўрсатмасига асосан ҳукм чиқарилди.

❗️Ишонинг, Ўзбекистонда мустақил ва адолатли судьялар деярли қолмаган, бунга асосларим етарлича. (ҳаммаси ҳам эмас)

P.S. Маълумот учун, ушбу жиноят ишлари фақатгина аризага асосан қўзғатилган, тадбир ўтказилмаган, объектив далиллар умуман мавжуд эмас. Қўшма кўрсатма чиндан ҳам бекор қилинган кўринади.


Нархларни оширган Yandex UB огоҳлантирилган, бу етарли эмас

Платформанинг декабрь ойидаги дастлабки 10 кунлик хизмат нархлари мониторинг қилинганда нархлар динамикасида кескин ўзгариш кузатилганлиги аниқланган.

Рақобат қўмитаси “YandexGo UB” МЧЖни таксида йўловчи ташиш хизматлари нархларини пасайтириш бўйича чора кўриш ҳамда платформа нарх алгоритмини қайта кўриб чиқиши бўйича огоҳлантирган.

Монополист ҳалигача нарх алгоритмини очиқламаган кўринади. Бир қарасанг, ҳисобланаётган йўл ҳақи тиғиз пайтларда ёки совуқ кунларда 3-4 баробар ошиб кетади. Шундоқ қўшнимиз Қозоғистондаям тариф коэффициенти 2 баробар билан чекланган.

Шунчаки огоҳлантириш билан чекланмасдан, агрегаторнинг ортиқча олинган даромадлар суммасидан кам бўлмаган миқдорда жарима солиниши керак (ҳайдовчилар улушига дахл қилмаган ҳолда).


Шунда ўзига келади монополист.


Камбағал оила фарзандларини чет тили, IT ва касб-ҳунарга ўқитиш учун қўшимча имкониятлар яратилади. 1 мартгача тўгараклар очилиб, камбағал оиладаги 118 минг ёшларни ўқитишни бошланади.

Тўгарак харажати 80 фоизгача бюджетдан қопланади.


Камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, 2025 йилда 3,5 минг ёшларни олийгоҳга грант асосида қабул қилинади.

Олийгоҳ ректорлари ҳам камбағал оиладан жами 4 минг нафар ёшларни ўқитишга бош-қош бўлади. Бу бўйича вазио Қ.Шариповга тегишли топшириқлар берилди.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.