Дунё миқёсида коронавирусдан зарарланганлар
сони 855007 кишини ташкил этади, 177857 - таси соғайган, 42032 нафари вафот этган-
John Hopkins University
⚡️COVID-19 ҳақида ёлғон маълумот коронавирусдан ҳам кўра хавфли. Барчага расмий манбалардан фойдаланишни тавсия этамиз. Ҳозирги вақтда пандемияга қарши энг яхши қурол
- бу ишончли ахборот -
Harvard School of Public Health
📲Facebook, Google ва Twitter ёлғон ахборотни блоклаш ва
коронавирус ҳақида аниқ маълумотни тарғиб қилувчи хизматни йўлга қўяди -
Theconversation
⚡️Пандемия устидан ғалаба қозонгандан сўнг ўқитувчиларнинг маошини кўтариш зарур -
Brookings.
🌍Таҳлилчилар 2020 йилнинг 3-чорагида глобал иқтисодиёт тикланишини башорат қилишмоқда. Бироқ бизнесни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, истеъмолчилар ишончи ва
Covid-19 тарқалиши суръати каби турли омиллар таъсир кўрсатади –
Visualcapitalist
⚡️Коронавирус айниқса қаттиқ, ёрқин юзалар, масалан,
мобил телефонлар экранига мустаҳкам ўрнашади - World Economic Forum
🇺🇸 Жона Хопкинс университетининг ҳисоб-китобларига кўра, бугунги кунда АҚШда Хитойга нисбатан коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича юқори кўрсаткич кузатилмоқда -
NYT
🇱🇷АҚШ COVID-19 тарқалишини тўхтатиши учун чегараларни ёпиши лозим -
Билл Гейтс
🇦🇪Бирлашган араб амирликлари ҳозирги вақтда бошқа ҳар қандай мамлакатга кўра коронавирусга аҳоли бошига нисбатан кўпроқ тест текширувлари ўтказмоқда.
Тест текшируви БААда вирусни йўқ қилиш стратегиясига асосланади -
Guardian
🇯🇵
Япония фавқулодда ҳолат жорий қилиш чегарасида турибди, чунки мамлакатда коронавирус инфекциясининг тарқалиш суръати ўсиб бормоқда -
Guardian
❗️
Коронавирус инфекциясини юқтирган 25% одамда симптомлар намоён бўлмаслиги мумкин, бу эса пандемия ривожланиши ва тарқалишини пасайтириш стратегиясини прогнозлашни қийинлаштиради - АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази
(CDC)
🇺🇳Коронавирус пандемияси иккинчи жаҳон урушидан кейин дунёдаги энг ёмон инқироз
- БМТ раҳбари Антонио Гутерриш. Guardian
🌐
Сўнгги икки ҳафтада дунё бўйлаб интернетга бўлган талаб 35% га ошди. Интернет-провайдерлар ортиб бораётган талабни қондириш учун мунтазам равишда ўз тармоқларини кенгайтиришмоқда – TIME