Namangan shahar tibbiyot birlashmasi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


https://t.me/shahar_tibbiyot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Online

Республика Ихтисослаштирилган Кардиология Илмий-Амалий тиббиёт Маркази Наманган филиали Туркиянинг тиббиёт соҳасидаги етакчи мутахассислари билан ҳамкорликни янада кучайтирмоқда


Туркиялик делегациянинг марказга ташрифи давомида марказ фаолиятини халқаро даражага олиб чиқиш бўйича муҳим қадамлар ташланди.

Делегация аъзоларига Солихон Мўминов раҳбарлигида марказнинг замонавий имкониятлари ва натижалари таништирилди. Ташриф давомида, айниқса, марказдаги 112 турдаги кардиожарроҳлик амалиётларини амалга ошириш имкониятини берувчи Австриянинг “АМЕ International” компанияси томонидан етказилган 350 турдаги замонавий тиббий жиҳозлар алоҳида эътироф этилди.

Марказ фаолиятини халқаро акредитациядан ўтказиш ва уни янги босқичга кўтариш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, марказ ходимларининг Туркияда малака ошириши бўйича келишувга эришилди. Бу тадбирлар ходимларнинг касбий малакасини ошириш ва янги технологиялардан фойдаланишни янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев ва туркиялик мутахассислар билан ўтказилган мулоқотда марказнинг халқаро даражага чиқиши учун қўшма лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Туркиялик мутахассисларнинг кўмаги билан марказнинг бугунги ютуқлари янада кенгайиши ва янада кўпроқ Халқаро даражада беморларга замонавий тиббий хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Brifing | Tibbiyotdagi islohotlar inson qadri uchun. 7.01.2025

https://t.me/shahar_tibbiyot


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#INSON_QADRI_UCHUN

📹🏥 Наманганда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан "Соғлом ҳомиладорлик - соғлом келажак" акцияси доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар бошланди

Жумладан, Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳудуддаги маҳаллалардан келган ҳомиладор аёлларни Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий амалий тиббиёт маркази Наманган филиали ("Лола" марказий туғруқхона)нинг малакали акушер-гинеколог ва умумий амалиёт шифокорлари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

⤵️ Бизни кузатиб боринг!
🌐 namangan24.uz
👉 @namanganim24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ТЕЗКОР ХАБАР

Янгилик

#
#онлайн

Наманганда "Соғлом ҳомиладорлик-соғлом келажак" акцияси  доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар бошланди .
Наманган шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида  ҳудуддаги МФЙлардан келган ҳомиладор аёлларни РИОБИАТМ Наманган филиали директори Райхона Даминова бошчилигидаги акушер-гинекологлар тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.

Наманганда "Соғлом ҳомиладорлик-соғлом келажак" акциясига старт берилди.

https://t.me/shahar_tibbiyot


#Об_ҳаво

🌧🌨 Наманганда 8 январь куни кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин.

▫️Ўзгидромет 8 январь, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

▫️Наманган вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. 

▫️Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи ҳудудларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ва кундузи 3-8 даража совуқ бўлади. 


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Namangan shahar Tibbiyot Birlashmasi

Tomonidan ham farzandlarimiz, ularning onalari hamda oila a’zolari salomatligini saqlash borasida bir qator amaliy ishlar olib borilmoqda.

Shu vaqtga qadar, Namangan shahar Tibbiyot Birlashmasi o’z hududlarida "Qizamiq Parotit qizilchaga" qarshi emalash targ’ibot tashviqot ishlarini keng olib bormoqda.

Shu sabab ham ko’plab, oilalar bugungi kunda Yurtboshimiz tashabbuslari bilan joriy qilingan bepul emlashda faol bo’lmoqdalar.

Sizda emalash bilan bog’liq savollar bo’lsa hududingizdagi oilaviy poliklinikalarga murajoaat qilishingiz mumkin.

https://t.me/shahar_tibbiyot


#ЭЪЛОН

Ҳурматли фуқаролар!

Байрам кунлари Наманган шаҳри ҳудудидаги қуйидаги поликлиникаларда фуқаролар учун соат 8:00 дан 20:00 гача навбатчилик ташкил этилади.
Наманган шаҳар 1-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 2-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 3-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 4-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 5-оила поликлиникаси ва Ҳамза филиали
Наманган шаҳар 9-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 10-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 12-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 14-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар 17-оила поликлиникаси
Наманган шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникаси

Бундан ташқари, қуйидаги тиббиёт муассасаларида 24 соатлик навбатчилик режими йўлга қўйилган:

Наманган шаҳар Туғруқ комплекси
Наманган шаҳар Марказий шифохонаси
Наманган шаҳар Болалар шифохонаси

Сизларга қулайлик яратиш мақсадида тиббиёт ходимлари томонидан узлуксиз хизмат кўрсатиш таъминланади.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сарҳисоб

Наманганнинг обод манзиллари

Қурилиш, бунёдкорлик соҳасида Наманган шаҳрида амалга оширилаётган ишлар.

Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Sayt |🕊Telegram |📱Instagram |📱Facebook |🕊Twitter |📺YouTube

💻Murojaat uchun


Байрам куни (31-декабр) Афсоналар боғи атрофидаги кўчалар ёпилади

Давлатобод туманида “Янги йил” тадбирлари ўтказиладиган жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 31-декабр куни соат 18:00 дан 1-январ куни соат 02:00 гача “Афсоналар боғи” атрофидаги кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Тушунарли қилиб айтганда (Қала чоррахасидан - Паҳлавон чорахасигача), (Паҳлавон чоррахасидан - Динамо чоррахасигача), (Динамо чоррахасидан - Олмос ресторани чоррахасигача) бўлган автомобил йўли вақтинчалик ёпилади.


Ҳурматли ҳайдовчилар йўлларда хавфсизлик қоидаларига амал қилинг!


Reklama .Uz dan repost
Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмаси

ушбу тиббиёт муассасаси узоқ йиллар давомида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда, марказда фаолият юритиб келаётган барча тиббиёт ходимлари ўз касбининг фидойи мутахассислари, шулар қаторида

Тиббиёт бирлашмаси раҳбари :Шокиржон Ҳайдаровга

Ўз миннатдорчилигим билдираман

{Xurmat:bilan} Аslafakt.uz ахборот портали раҳбари Bilol_Nasimovich


ТЕЗКОР ХАБАР

Наманган вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси огоҳлантиради

Аҳоли диққатига!

Янги йил байрами ҳаммага маълум бўлганидек дўстлар ва оила даврасида қувонч ила қарши олинади.

Шундай кунларда дастурхонларимиздаги маҳсулотлар сифатига эътиборли бўлиш янада муҳим эканини эслатиб ўтамиз!

Жумладан, ҳозирги кунларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган коняк алкогол маҳсулотлари инсон саломатлигига турли шаклда зарар бераётгани аниқланмоқда.

Шу боисдан, аҳоли вакилларини мазкур маҳсулотларни ҳарид қилишда ҳушёрликка чақирамиз. Яқин кунларда ҳарид қилиниб, уйда сақланаётган коняк маҳсулотларини эса истеъмол қилмасликни тавсия этамиз.

Яна бир бора янги йил байрами билан барча юртдошларимизни табриклаб қоламиз! Бошқарма Ахборот хизмати.


#Диққат

💥Бугун 25-декабр Оила куни, оила муқаддас даргох

Бугунги кундан фойдаланиб турмуш ўртоқларингизни табрикланг. Вақтингизни оила даврасида ўтказинг, паркларга боринглар, ота-онангизни зиёрат қилинг, уларни ширин таомлар билан мехмон қилинг


#Об_ҳаво

"Ўзгидромет" Наманган вилояти бўйлаб 25 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра:
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундуз 2-7° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.


#Яхши_хабар
⚡️2025 йили тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади.

Бу ҳақда президент ҳузурида ўткзилган соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025-йилга мўлжалланган устувор вазифалар бўйича йиғилишда таъкидланди.

Доктор танишларга юбориб қўямиз

https://t.me/bilolnasimovich



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.