"Шарғункўмир" АЖ | UYDA QOLING!


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan


www.sharguncoal.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


#Бугун_туғилган_кун
Шойматов Жамолиддин. Олий маълумотли.
2019 йилдан “Шарғункўмир” акциядорлик жамиятига Иқтисод ва молия бўйича директор ўринбосари лавозимига тайинланган.
Биз "Шарғункўмир" АЖ иқтисод ва молия бўйича директор ўринбосари қадрли Шойматов Жамолиддинни таваллуд айёми билан чин дилдан, самимий табриклаб, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оиласига бахт, кўмир саноати ривожи йўлидаги машаққатли фаолиятида фақат омад тилаймиз.

t.me/sharguncoal


Adliya yangiliklari/Новости юстиции dan repost
"Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида"ги қонун лойиҳасида таклиф этилмоқда:

✔️Педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳарракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш.

👉Таклифлар учун: https://regulation.gov.uz/uz/d/25127
___________________________

Проектом закона "О статусе педагогического работника" предлагается:

✔️ освобождение от уплаты государственной пошлины при обращении в суд по вопросам защиты чести, достоинства педагогических работников и действий должностных лиц.

👉Для предложений: https://regulation.gov.uz/uz/d/25127

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw


Adliya yangiliklari/Новости юстиции dan repost
Президент топшириғи ижроси: Адлия вазирлиги педагог ходимнинг аниқ мақомини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

👉Батафсил
_________________

Исполнение поручения Президента: Министерство юстиции разработало проект закона, устанавливающий конкретный статус педагогического работника

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.me/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw


Sevara Urinbayeva dan repost
#Адлия_хабари

🔰 “Педагог ходимнинг мақоми
тўғрисидаги” қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Муҳокамада қатнашиш:
👉 regulation.gov.uz/uz/d/25127

Барчани лойиҳа муокамасида фаол иштирок этинг. Унутманг, сиз фикрингиз муҳим!


Sevara Urinbayeva dan repost
Президент топшириғи ижроси: Адлия вазирлиги педагог ходимнинг аниқ мақомини белгиловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1 октябрь – Ўқитувчи
ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида илгари сурилган ўқитувчи ва муаллимларнинг жамиятдаги нуфузи ва мавқеини оширишга қаратилган ташаббусини амалга ошириш юзасидан Адлия вазирлиги томонидан Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда “Педагог ходимнинг мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Унга кўра, педагог ходим деганда таълим ташкилотларида (боғча, умумтаълим мактаби, академик лицей, касб-ҳунар мактаби, коллеж, техникум, олий ва ундан кейинги таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари) педагогик фаолият билан шуғулланувчи жисмоний шахслар тушунилади.

Бугунги кунда мамлакатимизда биргина халқ таълими тизимидаги муассасаларнинг ўзида ярим миллиондан ортиқ педагог ходимлар фаолият юритмоқда. Шунингдек, ушбу таълим муассасаларида 6,5 миллионга яқин ўқувчилар таълим олиб келмоқда.

Педагог ходимларни ижтимоий, ҳуқуқий ва моддий қўллаб-қувватлаш
ва уларга зарур шарт-шароит яратиш таълим ва тарбия жараёнининг сифатини ошишида алоҳида аҳамиятга эга. Ривожланган хорижий давлатларда ҳам педагог ходимнинг ҳуқуқий мақоми ва ижтимоий ҳимояси қонун даражасида белгиланган.
Қонун лойиҳасида қуйидагилар таклиф этилмоқда:

1) педагог ходимларнинг шаъни, қадр-қимматини ҳимоя қилиш масаласида ҳамда мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганида давлат божини тўлашдан озод этиш;

2) педагог ходимни лавозим мажбурияти ва касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилишни тақиқлаш;

3) педагог ходимга умумий белгиланган ёшдан беш йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқини тақдим қилиш;

4) педагог ходим томонидан уй-жой ва автотранспорт воситасини харид қилиш учун унинг ойлик иш ҳақидан йўналтириладиган маблағларни даромад солиғидан озод этиш;

5) педагог ходимга эллик олти иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътил, шунингдек, таътил берилганида, календарь йилида бир марта базавий лавозим маоши миқдорида соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам бериш;

6) педагог ходимнинг базавий лавозим маошининг энг кам миқдорини белгилаш ва кўп йиллик хизмати учун устама тўлаш тизимини жорий этиш;

7) педагог ходимни касбий фаолияти давомида юқумли касалликларга қарши бепул профилактик эмлаш;

8) олий маълумотга эга бўлмаган, аммо таълим ташкилотларида камида беш йил иш стажига эга педагог ходимларни олий таълим муассасаларига педагогика йўналиши бўйича имтиёзли асосда ўқишга қабул қилиш.

Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилди ( https://regulation.gov.uz/uz/d/25127). Ушбу лойиҳа юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни кутиб қоламиз.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


​Суратдаги кишини исми Ли Сунян. Тарихий фактларга ишонадиган бўлсак у 256 ёшда ўлган.

☘Унинг узоқ умр кечириши сабаби тоғдаги ўсимликлардан тайёрланган малхамлар ва соғлом турмуш тарзи.

📮Герантологлар демак инсондаги аъзолар 250-300 йил яшаш учун бемалол туриб бера олади деган хулосага келишган.

🌱Ўзингизга ишонинг ва сиз ҳам хеч бўлмаганда 1 асрлик нуқтани кўзланг


"Шарғункўмир" АЖ футбол жамоаси бугун темирйулчиларни машҳур, кучли, бир неча йиллардан буён чемпионликни бермай келаётган "Локомотив" жамоасини қақшатқич 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ғалаба муборак бўлсин Шарғункўмир!!!


❗️ ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ХОТИРАНИ ЎЛДИРАДИ

🌎 Дунёдаги бир гуруҳ олимлар газланган ичимликлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни меъёридан ортиқ ичиш оқибатда хотирани ўлдириши муқаррарлигини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, ҳар куни газли ичимлик ичиш яна инсульт, деменцияга учраш хавфини оширади.

🥤 Бундан ташқари, газли ичимлик мия ҳажмини камайтира боради. Бунинг учун кунига бир маҳал газланган ичимлик ичиш кифоя қилади. Ҳатто мевалардан тайёрланган шарбатлар ҳам газланган бўлса, хотиранинг кушандасига айланади.

🥤 Айнан газли ичимлик қон циркуляцияси бузилишига сабабчи бўлади.

💧 Шундай экан, олимлар иложи бўлса, фақат оддий сув ёки 1 маротаба қайнаган сув ичиб юришни маслаҳат беришади.

••┄┄┄❅┄┄┄••




⚡️Фоторепортаж:Тошкентда ўрнатилаётган республика бош арчаси

Тошкент шаҳрида 36 метрли республика бош арчасини ўрнатиш ишлари бошланганди.

Республиканинг бош арчаси ўтган йилги сингари Юнусобод туманидаги «Сайилгоҳ» майдонида — Истиқлол кўчасидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ёнида ўрнатилади.

Арчани ўрнатиш, безатиш ишларига қурувчилар, чироқ усталари ва ҳатто альпинистлар ҳам жалб қилинган.






Surxondaryoliklar | Rasmiy kanal dan repost
Биласизми?

➖ Тухум пўчоғининг ранги унинг сифати ва озуқавий хусусиятига таъсир қилмайди. Товуқнинг наслини билдиради.
➖ Агар дунёдаги ҳамма овқатланишдан олдин қўлларини ювса, бу йилига 1 миллионга яқин одам ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.
➖ Аёллар кунига 20 минг, эркаклар эса 7 минг сўзни талаффуз қилишади.
➖ Замонавий тиббиёт ютуқларисиз одам ўртача 38 йил умр кўради.
➖ Битта дарахт икки кишини кислород билан таъминлаши мумкин.
➖ Кундузги уйқу хотирани беш марта яхшилайди.

🇺🇿Сурхондарёдаги энг тезкор хабарлар
👇

https://telegram.me/joinchat/AAAAAFK4ixARQ712BP0n7Q


Surxondaryoliklar | Rasmiy kanal dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сурхондарёда автомобилларга газ қўйиш тўхтатилади

"Hududgaz Surxondaryo"
газ таъминоти филиали хабари кўра, об-ҳавонинг кескин пасайиб кетиши натижасида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини бир хил маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида, вилоятда 19 ноябрдан бошлаб ҳар кун соат 17:00 дан 23:00 га қадар автомобилларга сиқилган газ қўйиш компрессор шохобчаларида газ бериш тўхтатилади.

🇺🇿Сурхондарёдаги энг тезкор хабарлар
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFK4ixARQ712BP0n7Q


Бугун соат 12:00 да "Шаргункумир" АЖ Трастбанк термиз филиали билан майдонга тушди. Йирик хисоб билан ютди. Хисоб 11:4. Галаба билан яна бир бора табриклаймиз. Вилоят хокими кубогини кулга киритиш насиб килсин. "Шаргункумир" АЖ футбол жамоасини барча аъзоларига ташаккур билдирамиз. Барча жамоа аъзолари яхши уйин курсатишди.


"Шаргункумир" АЖ жамоасига галаба муборак булсин


Уйин бошланиш арафасида


"Шаргункумир" АЖ футбол жамоаси уйинга тайёр. Омад ёр булсин


Вилоят хокими кубогининг 3 тур босқичи бугун Алпомиш стадионида булади. Соат 12:00 да "Шарғункўмир" АЖ "Трастбанк" хусусий акциядорлик банк Термиз филиали билан учрашади. "Шарғункўмир" АЖ футбол жамоасига омад тилаб қоламиз!



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

188

obunachilar
Kanal statistikasi