Ногиронлиги бор инсонлар “муаммо” эмас, балки “жамиятнинг тўлақонли қисми” бўлиши учун нима қилиш зарур?
Қонунлар ишламаслигига сабаб, “ногиронлик” тушунчаси нима экани ва муаммоларни ёритишда ўзбек ОАВ нинг камчиликлари нимада?
uzanalytics.com мухбири мавзу юзасидан мутасадди идоралар раҳбарлари, мутахассисларнинг фикрларини билишга қизиқди.
Ойбек Исаков, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг раиси: Ногиронликни расмийлаштириш жараёни қийин ва камситувчи бир нарса. Одамлар тиббий-меҳнат эксперт комиссияси(ТМЭК)га соғлиқларида муаммо доимий ҳолат бўлганлигини ҳар доим исботлаб юриши керак...
Дилмурод Юсупов, Сассекс (Буюк Британия) университетининг докторанти ва «Буюк келажак» эксперт кенгаши аъзоси: Биз муаммони қонунимизда ногиронликнинг ҳозирги таърифида кўришимиз мумкин. «Ўзбекистон Республикасида ногиронларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида»ги Қонунда «жисмоний ёки ақлий нуқсонлари борлиги туфайли турмуш фаолияти чекланганлиги муносабати билан ижтимоий ёрдам ва ҳимояга муҳтож бўлган шахс ногирон ҳисобланади» дея таъриф берилади. БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенциясида «ногиронлик — тана функциялари бузилган инсонлар ҳамда муносабат ва инфратузилма билан боғлиқ тўсиқларорасидаги ўзаро алоқа натижасида вужудга келадиган ҳолат» деб таъкидланади....
Абдулла Абдуҳалилов, Ўзбекистон Миллий университети профессори ва Ўзбекистон ногиронлар жамияти раисининг ўринбосари: Биз кўп йиллардан буён сайловларда иштирок этамиз, номзод сифатида ногиронлар ҳаракатининг вакилларини тайинлаймиз, аммо афсуски, Олий Мажлис депутатлигига ҳалигача ҳеч ким танланмаган. Ижро этувчи ҳокимиятдаги вазият ҳам айнан шундай- ногиронлиги бор одамларнинг манфаатлари учун давлат сиёсати даражасида лобби йўқ....
Гулсара Ражабова, ҳайкалтарош ва “Санвикт” тадқиқот ва санъат марказининг мудири: Биз 20 йилдан буён ишлаяпмиз – рассомчилик, ҳайкалтарошлик, кичик пластик, гилам тўқиш, лак бўёқлар билан ишлаш ва бошқа ҳунарларни ўргатамиз. Марказимизга 5 ёшдан 17 ёшгача болалар келишади. Эшикларимиз барчага очиқ ва баъзан соғлом болалар биринчи марта бизга келганда ота-онасининг орқасига ўтиб олиб яширинишади, чунки улар бундан аввал ногиронлиги бор болаларни кўрмаганлар.
Батафсил ўқиш учун:
http://uzanalytics.com/jamiyat/4192/