Shohinur Usmonova


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


She'r — bu mendir!

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


О айтгин,
Сенинг ҳам
Боғларнинг олдида эгикми бошинг?
Боқ, бугун дарахтлар ғамгусор, мулзам.
Қушлар чуғурламас севинчдан тошиб.
Хазонлар суягин қасирлашлари...
Барини эслайман,
Юрагим оғрир.
Енгил қадамимиз кимсасиз, ғариб
Боғларнинг бағрига ботганин оғир.
Ва баҳор!..
Боғларга қилдингми ҳавас,
Гуллар ифоридан айланиб бошинг?
Улар яшнаётир бизга қасдма-қасд,
Биз эса...
Юрибмиз аламдан тошиб.
Балки,
Ортга қадам ташламоқ керак,
Кўтармоқ керакдир ҳислар қатини.
Балки қалбимиздан бошламоқ керак
Хазонлар қабрининг зиёратини?!..

Шоҳинур Усмонова

t.me/shohinur_usmonova


АННА АХМАТОВА
*
Сен хоинсан: яшил боғларга
Ўз юртингни алмашдинг, сотдинг.
Қарағайни - кўл ёнлаб ўсган -
Куйларни ҳам кўксингдан отдинг.
Айт, ақлингни йўқотдинг наҳот,
Эй юраксиз, золим жайдари,
Баланд уйлар ҳамда малласоч -
Гўзалларга боқдинг сарсари.
Хоҳ даҳрий бўл, хоҳ бўл кибрли,
Иста - ростгўй қалбингни ўлдир.
Ул шоҳона пойтахтда қол ва
Озодлик-ла кўксингни тўлдир.
Айт, не учун келарсан яна,
Остонамда турарсан нолон?
Денгизда ҳам чўкмассан - мана,
Жанглардан ҳам чиқарсан омон.
Эътиқоддан кечганлар учун
Бу балолар хавфли эмасдир.
Ҳар ибодат чоғида сенга
Мен омонлик сўрайман ахир.
*
Бирдан чўкди хонага сукун
Ва тўкилди сўнгги қизғалдоқ.
Тунни кутдим хорғин ва беун,
Вужудимни элади титроқ.
Дарвозалар ёпилган маҳкам,
Кеча қора, шамоллар ҳам жим.
Қани шодлик, қайдадир елканг,
Қайлардасан, меҳрибон ёрим?
Кўп кунларни яшадим маҳтал,
Топилмади ҳикматли узук.
Бир бенаво асири билан
Кўксимда жон берди бир қўшиқ.

Шоҳинур Усмонова таржимаси

t.me/shohinur_usmonova


Анна Ахматовани бошқача яхши кўраман. У мураккаб руҳий жараёнларни шунчалар очиқ, тоза ва осон тасвирлайдики, "қачондир менда ҳам шундай бўлганди", "мен хам шуни ўшанда ҳис қилгандим", -дея беихтиёр иқрор бўласиз.
Баъзи ижодкорларнинг асарларини севасиз-у, ҳаёти, шахсияти ҳақида ўқиб, уни таниёлмай қоласиз.
Лекин Анна, менинг севимли Аннам — айнан ўша гўзал шеърлардаги АЁЛ. Унинг ҳаёти, шахсияти — шеър.

t.me/shohinur_usmonova


***

Бу сафар ҳам ҳаяллади куз,
Бу сафар ҳам эрта тўкилдим.
Бу сафар ҳам ўшандай маъюс,
Майин овоз билан ўқилдим.

Фош этилган юракдай сокин
Ва ўлимни олган каби тан.
Шивирлади япроқлар хоки:
"Ёмғир ҳиди келяпти сендан..."

Қачонлардир йўқотилган ҳис -
Рангин излаб хазонзор аро,
О дарбадар, етим хўрсиниқ,
Яна сенга келдим рўбарў.

Қадим андуҳ, надим изтироб...
Бари таниш, барчаси эски.
Токай кузга берасан ҳисоб,
Мени шеърга ўгирган севги?!

Шоҳинур Усмонова

t.me/shohinur_usmonova


****

зимдан кузатсанг
ва кузга йиқилсанг.
муқовасиз барглар китобин ўқиб,
лабларингга соҳир сукутни илсанг...
ҳамда жииим йиғласанг
бағрингни тўкиб.

жисмингга туташса боғлар гулхани
ёнсанг,
ёнаверсанг
кул бўлгунча то.
фақат сен қийналсанг севгингни кўмиб,
кузчалик шафқатсиз,
мард бўлолсанг, о...

Шоҳинур Усмонова
t.me/shohinur_usmonova

5 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

57

obunachilar
Kanal statistikasi