ДЕВОНАНИНГ ОЛАМ ҲАҚИДАГИ СЎЗИ
Бир девона ярим кечада йиғлаб ўз-ўзига сўзларди:
- Бу оламнинг нималигини айтайми? У бир сандиқча бўлиб, биз шу қутича ичидамиз. Ўз нодонлигимиз, жаҳолатимиз билан унинг ичида минг савдо пиширамиз, елиб-югурамиз,
ғам чекамиз, олди-берди қиламиз. Агар ажал ул ҳуққа — қутичани ёпганда, кимнингким қаноти бўлса, учиб кетади ва азалиятга етади. Кимдаким қанот бўлмаса, қутича ичида юз балога гирифтор бўлиб қолиб кетади. Ҳиммат қушига маънодан (илоҳий руҳдан) қанот боғла, ақлга дил бағишла, жонни ҳол мартабасига олиб чиқ. Ушбу қутининг қопқоғини ёпгунларидан олдин тариқат йўлига кир ва мустаҳкам қанот чиқаргин. Кейин қанотларни ҳам, ўзлигингни ҳам куйдириб ташла, шунда ҳаммадан қутулиб, энг олдин Мутлақият ҳузурида бўласан.
"Мантиқ ут-тайр"дан.
@shomatmasjidi