Масхара ва истеҳзо
Аллоҳ таолонинг мулки бўлмиш инсон дилига озор етказгани учун ҳам манъ қилинган ишдир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримида шундай марҳамат қилади: «Эй, мўминлар! (Сизлардан) бирор миллат (бошқа) бир миллатни масхара қилмасин! Эҳтимолки, (масхара қилинган миллат) улардан яхшироқ бўлса. Яна (сизлардан) аёллар ҳам (бошқа) аёлларни (масхара қилмасин!) Эҳтимолки, (масхара қилинган аёллар) улардан яхшироқ бўлса. Ўзларингизни (бир-бирларингизни) мазах қилмангиз ва бир-бирларингизни лақаблар билан атамангиз! Имондан кейин фосиқлик номи нақадар ёмондир. Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар (гуноҳ ишлар билан ўзларига нисбатан) зулм қилувчилардир».
Масхара қилиш деганда - бир инсоннинг яна бир инсонни менсимасдан, таҳқирлаб, нутқидаги айбу нуқсонларини айтиб, баъзан имо-ишора билан ҳаракатларини қилиб кўрсатиб, устидан кулиш тушунилади. Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: «Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Қиёмат кунида менга энг севикли ва якинроқларингиз хулқлари яхшиларингиздир. Менга энг ёмон ва узокроқларингиз сергап, жанжалкаш, ўзиникини маъқуллаб, ўзини юқори олувчиларингиздир», - дедилар. Аллоҳ жалла ва жалолуҳ унинг Каҳф сурасидаги: «(Сунгра ҳар бир кишининг) номаи аъмоли (ўз қўлига) қўйилур. Бас, гуноҳкорларнинг унда (битилган) нарсалардан даҳшатга тушиб: «Ҳолимизга вой! Бу қандай китобки, на кичик ва на катта (гуноҳни) қолдирмай, барчасини ҳисоблаб қўйибди?», дейишларини кўрурсиз. (Улар) қилган (барча) амалларини нақд ҳолда топурлар. Роббингиз ҳеч кимга зулм қилмас» деган каломини ибн Аббос (р.а.) шундай тафсирлаб, тушунтиради: «Кичиги - мўминнинг мўмин устидан истеҳзо билан жилмайиши; каттаси – масхаралаб, қаҳқаҳа отиб кулишидир». Биродарингизни масхара қилиб, устидан кулманг, амалларидан хато қидирманг. Инсон дилига озор етказадиган тарзда биродарининг гап-сўзларини, ҳатти-ҳаракатларини масхара қилиб кулиш ҳаромдир. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қурьони каримида ғийбатчи, масхара қилувчи кимсанинг Қиёматдаги аҳволи ҳақида шундай марҳамат қилади:
«1.(Кишилар ортидан) ғийбат қилувчи, (олдида) масхара қилувчи
ҳар бир кимсанинг ҳолига вой!
8. Албатта, у (олов) уларни қамраб олувчидир.
9.(Ўзлари) узун устунларда (занжирбанд) бўлурлар»,
«Ислом - кўрсатма, ҳидоят, раҳмат» китобидан.
@shomatmasjidi