Уялмай қўйишди
Тошкент шаҳридаги Ғофур Ғулом боғи 2019 йилда сингапурлик инвесторга 49 йилга
ТЕКИНГА ва
ТЕНДЕРСИЗ берилган. Лекин бу ҳақда орадан 1 йил ўтиб маълум қилинди.
2019 йил 13 февралда 700 АҚШ доллар бошланғич бадал билан очилган Сингапурда очилган
BMP Smart Decision Private Limited ширкатининг ягона таъсисчиси — ўзбекистонлик
Ҳалимов Шерзод.
Яна ўша эски схема. Ўзимизникилар хорижда сохта фирма очади, кейин улар
"хорижлик инвестор" ниқоби остида мамлакатдаги катта-катта, ўта қиммат ерларни, биноларни текинга, тендерсиз олади.
Бунақа схемалар минг марта фош бўлди, ҳар сафар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда бонг урилди.
Лекин на бирорта тергов органи текинга берилаётган мулклар масаласини текшириб, муносабат билдирди, на амалдорлар бунақа схема қилишдан уялиб, бу ишни тўхтатишди. Барчаси худди ҳеч нарса бўлмагандай давом этмоқда. Барча кар, барча кўр, барча соқовга айлангандек гўё.
Яна ҳам билмадиму, кўз ўнгимизда Ўзбекистонни бўлиб олишаётгандай ҳиссиёт пайдо бўлмаяптими Сизда?
👉
@xushnudbek 👈