Spiker Uzb


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
➡️“Feed up” да асосий мақсад фақат соққа қилишми ёки мижозларга сифатли хизмат кўрсатишми?

Интернетда хадеб миллий брендни ривожлантириш керак деб бонг ургандан кўра хўррандаларни рози қилиш хақида бош қотириш хақида ўйлаш керак аслида.

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Наманган шаҳридаги кўмир омбори масъул шахслари куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда етказиб бериш учун ажратилган 4,1 млрд сўмлик 13,3 минг тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди.

✈️ https://t.me/spikeruzb


#Диққат #огоҳлик

Ҳурматли фуқаролар!

Ҳар хил гуруҳ ва каналларда "Бола пулига ариза топшириб берамиз" деган мазмундаги пуллик хизматларга алданиб қолманг.

Агар кимда ким болалар нафақаси ёки моддий ёрдамга ариза бермоқчи бўлса, маҳалладаги ижтимоий ходим ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишингиз мумкин. Шунингдек, ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали ҳам амалга оширсангиз бўлади.

Эслатиб ўтамиз, болалар нафақаси ва моддий ёрдамга ариза топшириш мутлақо бепул.

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Қашқадарёда таксист вояга етмаган йўловчи қизга жинсий тажовуз қилди

Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни вояга етмаган қиз дугонаси билан сайр қилиб, таксида уйига қайтмоқчи бўлган. Йўл-йўлакай такси ҳайдовчиси қизга турли шахсий саволлар беришни бошлаган, кейин белгиланган маршрутни ўчириб қўйган. Таксист қизнинг “қаерга кетяпмиз” деган саволига жавобан уни сайр қилдиришга қарор қилганини айтган. У қизни шаҳар ташқарисига олиб чиқиб, машинани тўхтатган, қизнинг телефонини олиб қўйган ва жинсий тажовуз қилган.

“Мен имкон қадар баланд овозда қичқирдим, шунга қарамай, у ҳаракатларини тўхтатмади. Менинг қаршиликларимга жавобан у бироз ўзини тутиб олди. Шунда мен ундан менга тегмаслигини, дуч келган жойда тўхтатса, ўзим уйимга етиб олишимни сўрадим. У мени шаҳаргача олиб бориб қўйишини айтди. Шаҳарга яқинлашганимизда у менга телефонимни қайтариб берди ва дўст бўлиб қолишимиз кераклигини билдирди”, дейди фуқаро.

Жабрланувчи воқеа ҳақида зудлик билан ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар бериб, эркакнинг автомобиль рақамини маълум қилган.

“Жабрланувчи процессуал нормалар талабига кўра, ариза ёзиш учун яна ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига мурожаат қилган, аммо улар ариза ёзишга ҳожат йўқлигини айтиб, қизни яна уйига жўнатган. Воқеа содир бўлганига ва ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинганига 10 кун бўлди. Ҳужум қилган шахс ҳали топилмаган, жабрланувчининг баёноти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қабул қилинмаган, суд-тиббий экспертиза ҳам тайинланмаган”, дейилади хабарда.


✈️ https://t.me/spikeruzb


#Диққат

❗️Ўзбекистонда чиқинди, қуруқ барглар ва ўтларни ёқиш жарима билан жазоланади.

Қонунга кўра, далаларда ва аҳоли пунктларида ҳавонинг зарарли моддалар билан ифлосланишига олиб келадиган сомон, қуруқ барглар ва дарахт шохлари ёки бошқа ўсимлик қолдиқларини ёқиш фуқароларга 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 10 БРВ. 

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Фирибгарлар янги даражага чиқишди. Энди улар овоз бериб юбориш илтимос қилинган ҳавола юборишмоқда

Танишимга ёрдам бераман деган содда одамлар ҳаволани босиб, барча шахсий маълумотларига кириш имкониятини бериб қўйишмоқда. Натижада фирибгарлар уларнинг ҳисобларидаги барча пулларни ечиб олишмоқда.

Сизга ҳам шундай хабар келса, ҳавола устига боса кўрманг

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Ўзбекистондан Россияга ишлаш учун кетган 19 ёшли йигит 9-қаватдан тушиб кетиб ҳалок бўлди.

Россиянинг Ленинград вилоятида 19 ёшли қурувчи тўққизинчи қаватдан тушиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда 78.ру хабар берди.

19 ёшли йигитнинг жасади Янино-Восточний ҳудудида қурилаётган бино ёнида топилган. Тахминларга кўра, у тўққизинчи қаватда ишлаётган пайтда эҳтиётсизлик туфайли пастга йиқилиб тушган.

Маълум бўлишича, йигит Ўзбекистондан Петербургга пул ишлаш учун келган. У қурилиш фирмасида меҳнат шартномаси асосида ғишт терувчи бўлиб ишлаган.

✈️ https://t.me/spikeruzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Дахшат 🔥

Автобус ва Кобальт авария бўлди😨

Охангарондан Тошкентга қайтишда икки машина ҳам ўтиндай ёниб кетмоқда..😳

Йўлларда эҳтиёт бўламиз‼️

✈️ https://t.me/spikeruzb


#Дахшат

❗️Бухорода она ўз қизининг юзи, қўли ва баданига қизиган капгир босди😨

Шофиркон туманида 34 ёшли аёл 9 ёшли қизига ваҳшиёна тарзда муносабатда бўлган.

Ҳолат юзасидан онага нисбатан Жиноят кодексининг 126-1-моддаси 3 -қисми (Оилавий (маиший) зўравонлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

✈️ https://t.me/spikeruzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#диққат #тарқатинг

⁉️Фрибгарлар кундан кунга одамларни тузоққа тушириш учун ривожланиб бормоқда

Узум, Корзинка ва шу каби компаниялар номидан соҳта конкурс ўткизиб одамларни чув туширмоқда

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Киберхавфсизлик маркази оммалашиб бораётган Telegram-вируслардан огоҳлантирди

Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази Telegram орқали тарқалаётган кўплаб вируслардан огоҳлантирди.

Қайд қилинишича, фирибгарлар аккаунтни эгаллаб олиш мақсадида турли хил кўринишларда зарарли ҳавола ва файлларни тарқатмоқда.

Киберхавфсизлик маркази фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун икки босқичли аутентификацияни ўрнатиш, SMS-хабарда келган рақамларни ҳеч кимга айтмаслик, Telegram созламасидаги «Қурилмалар» бўлимида «Фаол сеанслар»ни текшириб, нотаниш қурилмалар фаолиятини тўхтатишни тавсия этмоқда.

✈️ https://t.me/spikeruzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ана_холос

— Нима қиляпсиз бу ерда?
— Ўзим, яшиниб!


Алиментчилар ШОУси давом этади! 😁

Жиззахда алиментдан қарздорлиги бўлган ота кийимлар орасидан топилди

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Қашқадарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан Кўкдала туманидаги “T.S.Q.” МЧЖга қарашли савдо дўконида ўтказилган тезкор тадбирда 2 турдаги жами 1 172 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотиш учун тайёрлаб қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далилий сифатида олинган.

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Шавкат Мирзиёев озиқ-овқат нархи ошган жойларда бозорни барқарорлаштириш чорасини кўришни топширди

Ҳокимларга 620 минг тонна маҳсулот захирасини яратиш вазифаси қўйилди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, мажлисда захира қилиш ишларидаги камчиликлар учун айрим ҳудудларда картошка ва гўшт нархи ўсганига эътибор қаратилди. 18 та туман ва шаҳарда бозорларни гўшт, картошка, сабзи, пиёз ва гуруч билан узлуксиз таъминлашда сусткашликка йўл қўйилаётгани, озиқ-овқат жамғармалари учун Сирдарё, Хоразм ва Тошкент шаҳрида маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилмагани танқид қилинди.

Бош прокуратура, Рақобат қўмитаси ва бошқа масъул идораларга захира яратиш ва нарх устидан мониторинг қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар тузиш, нарх энг юқори ўсган туман ва шаҳарларда бозорларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўриш топширилди.


✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️Норвегияда трамвай рельсдан чиқиб кетиб Аппле дўконига урилди. Ҳеч ким жабрланмаган.

✈️ https://t.me/spikeruzb


➡️380 млн сўмлик тақинчоқларни ички кийимларига яшириб, чегарадан олиб ўтишга уринган шахс ушланди.

Тошкент вилоятидаги «Ғишткўприк» чегара божхона постида қиймати 380 млн сўмлик заргарлик буюмларини яширинча Ўзбекистонга олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.

✈️ https://t.me/spikeruzb


⚡️2 млрд сўмдан ошиқ электр энергиясидан фойдаланилган ҳолатлар аниқланди

Тўрткўл тумани "З.Т." хусусий корхонаси ва "Ч.З." оилавий корхонаси масъул шахслари фуқаро А.А.га тегишли Нукус кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчаси биносида тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, жами 1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан фойдаланилган ҳолат аниқланган.

Шу каби ҳолатлардан бири Олмазор туманида ҳам содир бўлган. Бунда фуқаро Ж.М. "Хончорбоғ" МФЙ ҳудудидаги хонадонида ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, тижорат мақсадида 4 та электр печларини умумий фойдаланишдаги тармоққа тўғридан-тўғри улаб, 567,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


✈️ https://t.me/spikeruzb


#Маззами

UzAuto Motors янги Cobalt Midnight моделининг 7,3 млн сўм қимматроққа сотувга чиқaрилишини маълум қилди

Фаралари, орқа ойналари ва дискалари қорайтирилган Cobalt’нинг нархи 155,2 млн сўмдан сотувга чиқарилади.

Янги Кобальт олмоқчи бўлганларга юбориб қўямиз

✈️ https://t.me/spikeruzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️МИЛЛОНEР БОЙЛИГИНИ ИТИГА ҚОЛДИРДИ

✈️ https://t.me/spikeruzb


❗️3 ёшли боланинг қотили Жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланмоқда

Тергов натижасига кўра, С.М.га ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в, ж” бандлари, 25,97-моддаси 2-қисми “б,в,г,ж,р” бандлари, 219-моддаси 2-қисми, 251-1-моддаси 2-қисми ҳамда 251-1-моддаси 3-қисми билан айблов эълон қилиниб, 23 октябрда судга юборилди”

Бош прокуратура ва Олий суд ижтимоий тармоқларда тарқалаётган “3 ёшли боланинг қотили умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилингани” доир хабарлар ёлғон эканини қайд этди. Расмийларга кўра, жиноят иши судга оширилган ҳамда мазмунан кўриб чиқиш учун расмийлаштирилмоқда.

✈️ https://t.me/spikeruzb

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.