Surxondaryo viloyat ''Barkamol avlod'' bolalar maktabi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Surxondaryo viloyati Barkamol avlod bolalar maktabi rasmiy telegram sahifasi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Сурхондарё мактабларидаги шароитларни яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрланди

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Сурхондарё вилоятининг Термиз, Ангор туманларидаги мактаблар фаолиятини ўрганмоқда. Хусусан, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ўқувчиларга замонавий билим бериш, эртанги кунимиз, мамлакат келажагини ривожлантиришда педагогларнинг дахлдорлик ҳиссини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мактаблардаги шароитларни яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрланди. Жумладан, Термиз туманидаги 25-мактабнинг 1986 йилда лой-пахсадан қурилган биносини реконструкция қилиш, Ангор туманидаги 32-, 11-мактаб биноларини мукаммал таъмирлаш, 4-мактабнинг 80 ўринли биноси ўрнида замонавий мактаб қуриш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурига қўшимча киритиш режалаштирилди.


Халқ таълимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий Кенгаш аъзолари Сурхондарё вилоятида муаммоларни ўрганмоқда

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Миллий Кенгаш вакилларидан таркиб топган ишчи гуруҳ халқ таълими соҳасидаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, таълим муассасаларидаги шароитларни таҳлил қилмоқда.

Дастлаб, вилоят ҳокимлигида ҳудудий Миллий Кенгаш аъзолари ва туман, шаҳар ҳокимлари иштирокида ҳудуддаги мактабларнинг ҳолати, кадрлар сифат таркиби, маънавий-маърифий ишлар таҳлил этилган ҳолда Ҳудудий кенгаш аъзоларини аниқ вазифалари белгилаб берилди.

Вилоятда халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича вилоят ҳамда ҳар бир туман ва шаҳар бўйича манзилли дастур қабул қилиш режага киритилди.

Халқ таълимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий Кенгаш Халқ таълими тизимини янада ривожлантириш, соҳага доир янги ташаббусларни илгари суриш ва уларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва тарбия сифатига бевосита ва билвосита таъсир қилиши мумкин бўлган масалаларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram


Xalq ta’limi vaziri Surxondaryo viloyati "Barkamol avlod" bolalar maktablarining faoliyatini takomillashtirish yuzasidan o‘z takliflarini berdi

Xalq ta’limi vaziri Baxtiyor Saidov
tizimdagi Surxondaryo viloyatida joylashgan “Barkamol avlod” bolalar maktablarida o‘quvchilarning maktabdan tashqari bo‘sh vaqtlarini mazmunli o‘tkazishlari uchun yaratilgan sharoit va mavjud to‘garaklar faoliyati bilan tanishdi.

To‘garaklarda ta’lim olayotgan o‘quvchilar bilan uchrashib, to‘garak rahbarlarining mashg‘ulotlarini kuzatdi. Vazir ushbu maktabning faoliyati yuzasidan, sport zal va mavjud xonalaridan unumli foydalanish bo‘yicha o‘z tavsiyalarini berdi.

Bugungi kunda Surxondaryo viloyatida 16 ta “Barkamol avlod” bolalar maktablari faoliyat olib bormoqda, ularda jami 742 ta to‘garaklar tashkil etilgan bo‘lib, 22 292 nafar o‘quvchi-yoshlar qamrab olingan.

🔗 Telegram | Facebook

3 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

157

obunachilar
Kanal statistikasi