Waste.uz dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан иқтибос:
«Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътиборни кучайтиришимиз керак.
Аввало, Орол фожиаси оқибатларини юмшатиш бўйича бошлаган мисли кўрилмаган ишларимизни давом эттириб, денгизнинг қуриган тубида ўрмонзорларни кенгайтириш, Нукус, Урганч ва Хива шаҳарлари атрофида «яшил белбоғ»лар барпо этишимиз лозим.
Ишлаб чиқариш жараёнини экологик назорат қилиш тизимини такомиллаштириш, экологик аудит ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиб, хусусий аудиторлик фаолиятини жонлантириш ҳам муҳим вазифадир.
Ҳукумат саноат ривожининг экологияга таъсирининг олдини олиш бўйича 2025 йилгача мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин. Шунингдек, нуфузли халқаро экспертларни жалб этган ҳолда, жорий йил 1 октябрга қадар Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиши лозим.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳар бир ҳудуд ва корхона бўйича экологияни яхшилаш, чиқиндиларга доир ишлар юзасидан дастурлар ишлаб чиқиши ва уларнинг ижросини таъминлаши шарт».
Каналга уланиш учун:
👉 https://t.me/joinchat/AAAAAEg8uOFD5LkjBUT2Qg