IQRO📖


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


📖O‘qi deya buyurgan Zot, o‘qidingmi deya so‘ramasmi?
«Tafakkur bilan o‘qilgan bir oyat, tadabbursiz o‘qilgan xatmi Qur'ondan yaxshidir.»
Ibn Qoyyim rohimahulloh📚
Manbasiz olinshingiz mumkin.
29.06.2021🎬

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Bintu Sodiq dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ОНА НИДОСИ😭

Ушбу видеолавҳаларда Одинахон Муҳаммад Содиқнинг уруш ўчоқларида яшашга мажбур бўлаётган, оч-яланғоч, ҳар лаҳзаси қўрқувда кечаётган болалар ҳақидаги ички кечинмалари, дил изҳорлари, шунингдек, ҳар бир муслимага мурожаати акс этган.

Одинахон Муҳаммад Содиқ

T.me/bintusodiq


#Ҳақиқий_байрам

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

Аллоҳга осийлик қилинмаган ҳар бир кун мўмин учун байрамдир. Мавлосини тоати, зикри ва шукрида ўтказган ҳар бир кун у учун байрамдир.🥳

"Латоифул маориф", Ибн Рожаб, 278-бет.

@tadabbur_bilan🌹


УЙҒОТИБ ЮБОРМАНГ!
  Фаластиндан зайтунни ўғирлашди. Биз уйқудамиз.
  Муборак Ироқимиздаги хурмоларни ёқиб юборишди. Биз уйқудамиз.
  Меҳрибон Яманимизнинг қалбига найза санчишди. Биз уйқудамиз.
  Шомимизни вайрон қилишди ва қилишмоқда. Биз уйқудамиз.
  Эй уйқучилар! Нега Аллоҳнинг китобидан фақат: "Инна лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!", оятини ёдлаб олгансиз?!

 ✍  Қайс Саъид

@tadabbur_bilan📖


#ҲАДИС

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Замон яқин бўладир. Амал оз бўладир. Ўта бахиллик илқо қилинур ва ҳараж кўпаюр”, дедилар.
“Ҳараж нимадир?” дейишди. “Қатлдир, қатл”, дедилар”.

Учовлари ривоят қилишган.

Шарҳ:
1. Замон яқин бўладир. Вақтнинг баракаси қолмайди. Бирпасда ойлар ва йиллар ўтиб кетаверади. Кўз очиб юмгунча умринг ўтиб қолганини билмайсан.
2. Амал оз бўладир. Ҳамма дунёга ружу қўйгани туфайли одамлар савобли амални оз қиладиган бўлиб қоладилар.
3. Ўта бахиллик илқо қилинур. Ҳамма ўзимга бўлсинга ўтиб қоладир. Бировга бирор нарса бермасдан ўта бахиллик қилишга ўтадилар.
4. Ҳараж кўпаюр.
“Ҳараж нимадир?”
дейишди.
“Қатлдир, қатл”, дедилар”.
Одам ўлдириш турли урушлар, босқинчиликлар ва бошқа сабабларга кўра кўпайиб кетадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтадирлар.

@tadabbur_bilan

443 0 13 2 19

2 дақиқа вақтингизни аяманг!




🪁🪁🪁🪁🩷🩷🪁🪁🪁 🪁🪁🪁🪁🩷 🪁🪁🪁🪁 🪁🪁🪁🪁🩷🪁🩷🪁🪁 🪁🩷🩷🪁🪁🪁🪁🪁🌷


Сиз учун қайси бири афзал?
So‘rovnoma
  •   Масжидларимиз хашаматли бўлса
  •   Мен учун илм афзал
132 ta ovoz


#тафаккур

⏺Агар қалбингда умматнинг жароҳати бўлмаса, унда сен уммат қалбидаги жароҳатсан!

@tadabbur_bilan


🤍Роббим! Ғазолик болаларни жаннатингда ўйнаб юрганларини кўришни бизларга ҳам насиб эт! 😭

📱📱

عَنْ جَابِرٍ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ.

📎Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни мусибат аҳлига савоб берилган пайтда офият аҳли дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар”, дедилар.

(Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

@tadabbur_bilan📕


ODAMLAR ORASIDA dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қорбобоингизга айтинг Ғазога келмасин, чунки у ерда болалар қолмади.


🍃 Самимият соғинганлар
https://t.me/odamlar_orasida2


#кирб_ҳақида

Кибр деган нарса Аллоҳгагина хосдир. Аллоҳ таоло хеч нарсага муҳтож эмас!
Инсон ҳар лаҳзада Аллоҳнинг раҳматига, марҳаматига муҳтождир. Шундай экан кибр қилмоқ нечун?
Кибр ўзи нима? Кибр бу-ҳақ гап гапирилганда унга кўнмаслик ва одамларни менсимаслик, уларни бехурмат қилишдир. Бу шундай оғир касалликки, қалб касалликларидандир.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Қалбида (буғдойни доничалик) зарра миқдоричалик кибри бор одам жаннатга харгиз кирмайди", дедилар.

Агар инсон юксакликни истаса, кибрдан узоқ бўлиши зарур.

Ер юзида кибру-хаво билан юрмагин, чунки сен оёқларинг билан харгиз ерни тешиб унинг тубига кетолмайсан. Ва бўй-бастда тоғларга етолмайсан. Асли заиф бир бандасан.
Иблисни хор қилган нарса кибр бўлди, "сажда қил" деган буйруққа кибр қилди ва "лаъин" бўлди.

Аллоҳга қуллигини билган кимсада кибр бўлмайди. Мўъмин Роббисига ҳам, мўъминларга ҳам кибр қилмайди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Сизни хокисорликка, тавбага, уялишга олиб борадиган гуноҳ сизни кибрга олиб бориб қўядиган тоатдан афзалроқ".

"Шаҳват туфайли қилинган гуноҳлар кечирилишига умид қилса бўлади, чунки Одам алайҳиссаломнинг адашишлари шаҳватдан бўлганди.

Кибр туфайли қилинган гуноҳлар кечирилишига асло умид йўқ, чунки шайтоннинг гуноҳи асли кибрдан бўлганди».
(Суфён ас Саврий).

Яна Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Агар гуноҳ қилмай қўйсангиз, сизларнинг устингизда шундан кўра каттароқ нарсадан қўрқаман". Бу нима экан, бу ужб, инсон ўзига ўзи бахо бериши: (Умуман хеч кимга қарамиман, доим кўзим ерда, мен умуман гуноҳ қимиман, мен маъсиятларга аралашмиман, ва хкз). Гуноҳ қилмасдан кибрга кетадиган инсондан кўра, гуноҳига тавба қиладиган инсон афзалроқ экан. Одам боласининг ҳаммаси гуноҳкордир, уларнинг энг яхшиси тавба қилувчилардир.

#давоми_бор


Кибр манманлик ҳақида узун постга тайёрмисиз?
So‘rovnoma
  •   Албатта, ўқиймизда! 🙋‍♀
  •   Узун постларга тоқатим йўқ 😐
87 ta ovoz


📎Энг сўнгги бичимдаги кўйлакни кийсада, дугонасининг кийимларига паст назар билан қарамаган ва уларга мақтанмайдиган бадавлат қизларга ташаккур!

©arabicuz


#Қуръоний

"Ва бирингизга ўлим келиб, "Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсанг-у, садақа қилсам ва солиҳлардан бўлсам", демасидан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг".
Мунофиқун сураси, 10-оят.

@tadabbur_bilan📖


Агар уммат орасида фақирлар бор бўлса уларнинг моллари кимларнингдир қўлида.
Ёки бадавлат кишилар закот бермаяптилар ёки ҳокимлар фақирларнинг ҳаққини ушлаб қолганлар.
Чунки Аллоҳ Таоло бир инсонни яратса унга кифоя қиладиган ризқни сочиб қўяди. Бу Аллоҳнинг адолати, лекин одамлар адолат қилмайдилар.

@tadabbur_bilan💌


#гуноҳлар

Қиёмат кунидаги энг катта ҳасрат-надомат тоат-ибодатларингни бошқанинг тарозусида кўришингдир.
Аллоҳим! Тилларимизни ғийбат ва чақимчиликдан асра!

@tadabbur_bilan


#Дуо

Аллоҳим мен ҳам барча қулларинг каби ожиз ва бечораман. Қўлимдан келганини қилсамда, кучим етмаган нарсаларнинг барчасидан ёлғиз Сенга сиғинаман, Сендан ёрдам сўрайман. Қалбимдаги дуойим ила ҳаддим сиғмаса-да яна эшигингдаман ё Раб! Беморларимизга шифо бер, қарздор биродарларимизга чиқиш йўли бер, дарди борларга давони эҳсон айла. Иззат ва шарафидан ҳеч қандай шубҳа бўлмаган Роббим! Гуноҳларимизни афв айла, бизни динингга, севганларимизга, ўлкамизга ҳайрли қил. Аллоҳим кўнглимизда бор бўлганни умримизга ҳайрли қил. Эй буюкларнинг энг буюги бўлган Аллоҳим! Фақирликдан, иймонсизликдан, ҳаёсизликдан, золим бўлишдан ва ҳорликдан ёлғиз Ўзинг асра!  Мени ва барча мусулмонларни бало ва ёмонликлардан асра Роббим! Ё Раббий! Йўлимиздан Сени унуттирадиган, Сенга ибодат қилишдан бизни тўсадиган инсонларни эмас, бизга ҳар доим Сени эслатиб, Сенинг эшигингга олиб борадиган қулларингни чиқар. Аллоҳим! Дуоларни ижобат этувчи юксак шаънинг ила қилган дуоларимни Ўзинг ижобат айла! Амин!

@tadabbur_bilan


أبو الفقيه dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мусулмоннинг ҳаётдан асл мақсади нима?

🌟 Устоз Ҳусайн Бухорий

➡️@Abulfaqiyh_hanafiy


#садақа

Қалбдан мамнун бўлиб садақа қилиш иймон аломатидир.
Садақа қилишнинг нафсга оғир бўлиши нифоқ аломатидир.
Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай деди:

📖Ва улар ўзлари истамаган ҳолларидагина инфоқ-эҳсон қиладилар.

Тавба сураси, 54-оят

@tadabbur_bilan✉️

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.