Убайдулла Асадулла ўгли Хўжаев (1886-1938) - Туркистон
тараққийпарварларидан, ҳуқуқшунос, матбуотчи. Рус-тузем мактабида,
Саратов университетининг юридик факультетида ўқиган (1909-1912). «Садои
Туркистон» (1914 йил 1 апрель - 1915 йил 10 апрель) газетасининг муҳаррири
бўлган. 1916 йил миллий озодлик ва 1917 йил Февраль инқилобидан сўнг миллий
истиқлолчилик ҳаракатида фаол қатнашади. 1917 ноябрдан 1918 йил февралгача
Туркистон Мухторияти ҳукуматининг аьзоси бўлади. Мухторият большевиклар
томонидан йиқитилгач, 1920 йилда Москвадаги Бутирька қамоқхонасида бир
муддат ҳибсда бўлиб, 1921 йилда озод бўлади. 1926 йилгача юридик курсларда
мудир ва адвокат бўлиб ишлайди. 1926 йил 19 апрелда қамалиб, бир неча
ойдан сўнг 1926 йил 20 июнда озод бўлади. 1929 йил 25 ноябрда миллий
истиқлолчилик ҳаракатининг фаол аъзоси сифатида қамалиб, 1931 йил 10
йилга сургун қилинади. Сургундан қайтиб келгач, 1938 йилда яна ҳибсга
олиниб, қамоқда вафот этади.
@tarixshunos01