Қалин кийимларни тайёрлаб қўйинг. Ўзгидромет 3-4 октябрь шимол ҳудудларида тун ва тонгда ҳаво ҳарорати
+2 даражагача, 4-5 октябрь кунлари бошқа ҳудудларда
+5 даражагача пасайиб кетиш билан боғлиқ ШТОРМ ОГОХЛАНТИРИШ хабарини
улашмоқда.
3-4 октябрь шимол томонларда, 4-5 октябрь кунлари республиканинг бошқа ҳудудларида кўп миқдорда ёғингарчилик бўлиши тахмин қилинган. Айрим ҳудудларда
кучли ёғингарчилик бўлади.
Масъул тузилмалар Ўзгидрометнинг мазкур ШТОРМ ОГОХЛАНТИРИШ хабарига таяниб, ўз тармоқларида об-ҳаво муҳитининг соҳавий йўналишларга таъсирини камайтириш билан боғлиқ режаларни тузишлари мақсадга мувофиқдир.