Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, “Ўзбектелеком” АКда фаолият юритаётган ҳодимлар, ҳусусан ёшларни соғлиғини мустаҳкамлашга кўмаклашадиган аниқ дастурларни амалиётга жорий этиш, уларни соғлом турмуш тарзига кенг жалб қилиш ва жисмоний фаоллигини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида спортнинг футзал тури бўйича норасмий лига мусобақалари ташкил этилиб, жорий йилнинг 7 февраль куни Компаниянинг Тошкент шаҳри филиаллари ўртасида футзал бўйича норасмий лига мусобақасига старт берилди.
Мусобақада Компаниянинг қуйидаги жамоалари иштирок этади:
🔹Компания Ижроия аппарати;
🔸"Тошкент шаҳар телефон тармоғи" филиали;
🔹"Телекоммуникация транспорт тармоғи" филиали;
🔸"Бош коммутация маркази" филиали;
🔹"Ўзмобайл" филиали;
🔸"Харидларни бошқариш маркази" филиали;
🔹"Ахборот тизимлари" филиали;
🔸"Сотув ва хизмат кўрсатиш маркази" филиали;
🔹"Телекоммуникация ва персонални ривожлантириш маркази" филиали.
Мусобақа барча қатнашчиларига омад тилаймиз!
🟢👉https://t.me/uztelecom_sport