_Бир муддат ортимга ташладим назар,
Рангсиз хотиралар тушди ёдимга:
“Ёш бола пайтида йиғласам ОНАМ,
Қўшилиб йиғларди, оҳу – додимга”
Дард келса йўлиққан, мендан-да илдам,
Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни ҳидлаш ўрнига,
Менинг таглигимни ҳидлаган, ОНАМ.
Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим,
Онамга...Жаннатни ҳидлат, илоҳим.
Мен-чи, мен? Не қилдим ВОЛИДАМ учун
Бирор бир амални эслай олмадим.
Ақалли бир марта кўзин қувнатиб,
Кўнглини олдимми, хеч билолмадим.
Менга бир ҳалимлик ҳадя эт, Роббим,
То рози қилишга етсин одобим.
ОНАМ кўзларинга қарадим, ногоҳ,
Гуноҳкор санадим фақат ўзимни.
Аллоҳим, сендан бир катта ўтинчим:
Ҳеч қачон намлатма, ОНАМ кўзини. _
#audio156
*БИЗГА ҚЎШИЛИНГ*
👉 @VAQTQAD
Рангсиз хотиралар тушди ёдимга:
“Ёш бола пайтида йиғласам ОНАМ,
Қўшилиб йиғларди, оҳу – додимга”
Дард келса йўлиққан, мендан-да илдам,
Тунларин ўтказган бедор ПАРВОНАМ.
Турфа хил гулларни ҳидлаш ўрнига,
Менинг таглигимни ҳидлаган, ОНАМ.
Ушбу амаллардан воқиф – Аллоҳим,
Онамга...Жаннатни ҳидлат, илоҳим.
Мен-чи, мен? Не қилдим ВОЛИДАМ учун
Бирор бир амални эслай олмадим.
Ақалли бир марта кўзин қувнатиб,
Кўнглини олдимми, хеч билолмадим.
Менга бир ҳалимлик ҳадя эт, Роббим,
То рози қилишга етсин одобим.
ОНАМ кўзларинга қарадим, ногоҳ,
Гуноҳкор санадим фақат ўзимни.
Аллоҳим, сендан бир катта ўтинчим:
Ҳеч қачон намлатма, ОНАМ кўзини. _
#audio156
*БИЗГА ҚЎШИЛИНГ*
👉 @VAQTQAD