ХЎЖА РЎШНОИЙ ЖОМЬЕ МАСЖИДИ🕌


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Бухоро вилоят Пешкў тумани Талисобун МФЙ худудидаги ХЎЖА РЎШНОИЙ ЖОМЬЕ МАСЖИДИнинг расмий телеграм сахифаси.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
➡️XUSHXABAR➡️

Peshkoʻ tumanidagi “Xoʻja Roʻshnoiy” jome’’ masjidining yangi binosi ochilishiga marhabo✍️

6-oktabr
🔢🔢♾

Yaqinlaringizga ulashib qoʻying
👉 https://t.me/xojaroshnoiy


Muslim.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#siyrat #taqdimot #kitob

🌙 Ҳақнинг ҳабиб расули, икки олам сарвари, севикли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ойига бағишланган МАВЛИДИ ШАРИФ ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг «РАББОНИЙ НИДОЛАР» ва «ЁШЛАРГА НАСИҲАТИМ» китоблари тақдимоти. (30.09.2024)


🗣Томоша қилинг, қалбингизга роҳат, руҳингизга илоҳий озуқа бўлади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Naqshband.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳикматлар_сарчашмаси

ОТА-ОНАГА ЯХШИЛИК ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Муҳаммаджон Аҳмаджонов,
Бухоро шаҳар"Хўжа Таббанд" жомеъ масжиди имом хатиби


#Дуо

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун чоршанба
— 02 октябрь 2024
— 29 рабиъул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/xojaroshnoiy


Naqshband.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳикматлар_сарчашмаси

ИЛМНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА УСТОЗЛАРГА ҲУРМАТ

Камолиддин Ниёзов,
Ғиждувон тумани"Хожа Абдухолиқ Ғиждувоний" жомеъ масжиди имом хатиби


#мақола

ИЛМ – ИККИ ДУНЁ САОДАТИ


Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладиларки: "Аллоҳ кимга яхшиликни ирода этса, уни дин ишида факиҳ (теран англовчи) қилиб қўяди", деганларини эшитдим. Або Умома розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: У зот айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир обид ва бири олим бўлган икки киши зикр этилди . Шунда Пайғамбаримиз расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Олим кишининг обидга нисбатан фазли менинг ораларингиздаги энг қуйи табақа вакилига нисбатан фазлим кабидир”, деб марҳамат қилдилар.

📝 Нодир Мадиев.
Пешку туман “Хўжа рўшноий”
масжид имом-хатиби

🖥 БАТАФСИЛ

️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
🚀 https://t.me/xojaroshnoiy


#Мақола

ШАРАФ ЭГАЛАРИ


Орамизда шундай зотлар борки, уларнинг яхшилигини ҳар қанча мукофот билан қайтариб бўлмайди. Устозлар, ўқитувчилар ва мураббийлар ана шундай эҳтиромга лойиқ инсонлардир. Динимиз ҳам одамлар орасига яхшилик уруғларини сочувчи устоз ва муаллимларга ҳар икки дунёда юқори мартабалар ваъда қилган.

Ҳақ таоло Қуръони каримда илмли кишиларнинг ва устозларнинг мартабалари юксак даражаларга кўтарилишини баён қилиб, бундай дейди: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур. Аллоҳ қилаётган (барча яхши ва ёмон) амалларингиздан хабардордир”. (Мужодала сураси 11-оят)

🔗 Тўлиқ ўқиш

Сайфиддин Бобоқулов,
Пешку тумани “Малишояк” жомеъ масжиди имом-хатиби


Naqshband.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Ҳикматлар_сарчашмаси

ИЛМ ОЛИШ ФАЗИЛАТИ

Равшан КАМОЛОВ,
Бухоро шаҳар"Хўжа Абдуллоҳ Сафедмўй" жомеъ масжиди имом хатиби


#Мақола

УСТОЗЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА


Оламда кўп эрур, муборак онлар,
Табаррук зотлар ҳам гарчанг кўп эрур,
Сизгадур илк раҳмат, Азиз устозлар,
Мунис муаллимлар, Сизга ташаккур


Юртимизда ҳар йили 1 октябрь устоз ва мураббийлар куни байрами сифатида кенг нишонланади. Албатта, бу байрам мустақил Юртимизда устозлар
га бўлган ҳурматнинг рамзий ифодаси бўлиб, аслида устозларга эҳтиром аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган буюк қадриятларимиздан саналади.

Қуръони каримда ўзи эгаллаган илмни бошқаларга ўргатган устозларнинг шаъни-шарафи нақадар улуғлиги ҳақида бундай марҳамат қилинади: “...Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва илм ато этилган зотларни баланд даража (мартаба) ларга кўтарур” (Мужодала сураси, 11-оят).

🔗 Тўлиқ ўқиш

Луқмон домла Исоев,
Шофиркон туман “Саид Ато” жомеъ масжиди имом-хатиби


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун сешанба
— 01 октябрь 2024
— 28 рабиъул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/xojaroshnoiy


Naqshband.uz dan repost
Инсоннинг сочини сотиш жоизми? 📙 «Ижтимоий одоблар»
So‘rovnoma
  •   Ҳа, жоиз
  •   Йўқ, бўлмайди
  •   Кишининг ўз ихтиёрида
  •   Энди билиб оламан
992 ta ovoz


Naqshband.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ИЛМСИЗ ФАТВО БЕРИШ ЖОҲИЛЛИКДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: "Оламнинг хароб бўлиши фақат илмсизлик билан, ободлиги эса фақат илм билан бўлади. Қайси юртда ёки маҳаллада илм ёйилса, унинг аҳлида ёмонлик камаяди. Қаердаки илм яширилса, ўша ерда ёмонлик ва фасод зоҳир бўлади. Кимки буни англамаса, у Аллоҳ унга нур бермаганлардандир", деди.

📖«Иъламул муваққиъийн" асаридан.


МАВЛИД ОЙИ – ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМ ҲАҚЛАРИДА ЯНАДА КЎПРОҚ БИЛИШГА ҚУЛАЙ ФУРСАТ

Имом Термизий раҳимаҳуллоҳ ўз “Сунан”ларида Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят келтирадилар: Пайғамбар алайҳиссаломни (саҳобалар душманлардан) қўриқлашар эди, Аллоҳ таоло: “Эй, Расул! Раббингиздан Сизга нозил қилинган нарса (оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг рисоласи (топшириғи)ни етказмаган бўлурсиз. Аллоҳ Сизни одамлар (зарари)дан сақлагай. Албатта, Аллоҳ кофирлар қавмини ҳидоят сари йўлламагай” (Моида сураси, 67-оят)ни нозил қилганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларини чодирдан чиқариб: “Сизлар кетаверинглар, Аллоҳ таолонинг Ўзи мени ҳимоялайдиган бўлди”, дедилар.

Имом Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу оятнинг тафсирида айтадилар: "Бу оятнинг мазмуни қуйидагича: "Эй, Муҳаммад! Сиз менинг рисолатимни одамларга етказинг, Мен сизни ҳимоя қилиб тураман, душманларингиз устидан ғолиб келишингиз учун сизни қўллаб-қувватлаб тураман, ҳеч қўрқманг ва ташвиш чекманг, сизга улардан бирортасининг қўли ҳам етмайди, озор ҳам етказа олмайди"".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Абу Жаҳл: "Муҳаммад сизларни олдингизда юзини ерга ишқалайдими?" деб сўради. Унга: "Ҳа", деб жавоб беришди. Шунда у: "Лот ва Уззо бутлари ҳаққи ҳурмати қасам ичиб айтаман, агар уни ўша ҳолатда турганини кўрсам, бўйнини оёғим билан босаман, юзини тупроққа белайман", деди. Абу Жаҳл келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётган эдилар. Муборак бўйинларини оёғи билан босмоқчи бўлганида бирдан орқасига тисарилиб кетди ва икки қўли билан ўзини нимадандир қўрий бошлади. Бу ҳолатни кўрганлар ундан: "Сенга нима бўлди?" деб сўрашди. Шунда у: "Мен билан унинг орамизда оловли бир ўра пайдо бўлиб, ундан қўрқинчли қанот чиқди", деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Агар у менга яқинлашганида, фаришталар уни бурда-бурда қилиб ташлар эдилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳимояси остида ҳамроҳлари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Маккадан яширинча чиқдилар ва Савр ғорига етиб келиб, мушрикларнинг айғоқчилари кўзидан ўша ерга яшириндилар. Мушриклар ҳам жон-жаҳдлари билан икковлонни ахтариб Савр ғорига келдилар. Ғорнинг оғзига яқин келган чоғларида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳалок бўлдик, деб ўйладилар ва Расулуллоҳга: "Агар бирортаси оёғининг остига қараса бизни кўриб қолади", дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ваъдасига қаттиқ ишонган ҳолда: “Эй, Абу Бакр, учинчилари Аллоҳ бўлган икки кишининг ҳолати қандай бўлади, деб ўйлайсиз?!" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Уҳуд жанги кунида фаришталар Расулуллоҳнинг ҳимоялари учун осмондан тушдилар. Мушриклар у зотнинг устларига ёпирилиб келган ва саҳобалар мағлуб бўлиб қочаётган вақтлари эди. Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу айтадилар: "Уҳуд куни Расулуллоҳнинг ўнг ва чап томонларида оппоқ кийиниб олган икки кишини кўрдим. Мен уларни илгари кўрмаган эдим, кейин ҳам кўрмадим. Яъни, улар Жаброил ва Микоил фаришталар алайҳумассалом эдилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

#МАВЛИД_ОЙИ
Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉 https://t.me/xojaroshnoiy


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

🗓 Бугун душанба
— 30 сентябрь 2024
— 27 рабиъул аввал 1446


🤲🏻 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

Яқинларингизга ҳам улашинг.
Обуна бўлишни унутманг!
👉 https://t.me/xojaroshnoiy


ОТА - ОНАГА  ҲУРМАТ

1. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5. Мол-мулкини сақлаш.
6. Сўраган нарсасини бериш.
7. Улардан маслаҳат сўраш.
8. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
10. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
11. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
12. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
13. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
14. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
15. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
16. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
17. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
18. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
19. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
20. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
21. Оёқ узатмаслик.
22. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
23. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
24. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
25. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
26. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).

ЎТГАН ОТА--ОНАЛАРИМИЗНИ АЛЛОҲ РАҲМАТ ҚИЛСИН. ҲАЁТ БЎЛГАНЛАРИНИ ТАНИ--ЖОНЛАРИНИ САЛОМАТ АЙЛАСИН.

♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️

┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

Дўстларингизга ҳам улашинг!


Naqshband.uz dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Шукрона_кўрсатуви
#суҳбат

ОМОНАТГА ХИЁНАТ ҚИЛМАЙЛИК!

(5-қисм)

Отабек домла Авезов,
Бухоро шаҳар бош имом-хатиби
ва
Миржон домла Эгамбердиев,
Шофиркон тумани бош имом хатиби билан суҳбат


НАМОЗ ВАҚТИ КИРМАСДАН ОЛДИН АЗОН АЙТИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзида намоз вақти киришидан олдин азон айтилади. Шундай қилиш ҳам мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоз вақти кирмасдан олдин азон айтиш тўғри эмас. Шариатимиз кўрсатмаси бўйича, бу азон бекор бўлиб, буни ўрнига вақт киргандан кейин қайта яна азон айтилади.
Шундай экан, тақвимдаги намоз вақти киргандан кейин азон айтиш керак. Ундан олдин айтилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг


Naqshband.uz dan repost
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий алайҳиссалом чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб, фақат «Ҳайя ъала» жумлаларида «Ла ҳавла ва ла қуввата» деган одамга қандай хушхабар берганлар? 📙 «Ижтимоий одоблар»
So‘rovnoma
  •   Шафоатим вожиб бўлур, деганлар
  •   Бир гуноҳи ўчирилади, деганлар
  •   Жаннатга киради, деганлар
  •   Энди билиб оламан
883 ta ovoz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

168

obunachilar
Kanal statistikasi