ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДАГИ ЭПИДЕМИОЛОГИК ВАЗИЯТ
Жорий йилнинг 16 апрел кунигача вилоятимизда 14 704 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, шундан 222 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган. Сўнги 1 хафта ичида 749 нафар фуқаро карантинга олинди. Коронавирус инфекцияси бўйича 11 та ўчоқ аниқланиб, 15 нафар бемор рўйхатга олинган. Ўчоқларда шаҳар ва туман СЭО ва ЖСХБ томонидан эпидемиологик суриштирув ишлари ҳамда дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб, беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролардан анализлар олинди.
Вилоятимизга ўтган хафта давомида 7 та чартер рейсларида 541 нафар фуқаро кириб келган. 2021 йил 15 мартдан бошлаб Республика махсус комиссиясининг 65 баёнига асосан коронавирусга анализ топширмаган ва анализ жавоби 72 соатдан ошган 67 нафар фуқаролардан ПЗРга намуна олиб текширилди, мусбат натижа қайд қилинмади. Чартер рейс орқали келган 272 нафар Хоразм вилояти фуқаролари ва улар билан мулоқотда бўлганлар оила аъзолари уй шароитида 14 кун давомида карантинга олинди. Карантинга олинган фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилинишини назоратга олиш учун белгиланган тартибда ИИБ ва Миллий гвардия органларига хабар бериб борилди.
Вилоятимизда коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш ва вақтида профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида вилоят СЭО ва ЖСХБ вирусология лабораториясидан ташқари, шаҳар ва туман бўлимларида ҳам жорий йилнинг март ойидан вирусология лабораториялари ишга тушурилиши натижасида йил бошидан бугунги кунгача 35102 та намуна коронавирусга текширилган.
Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда эпидемиологик вазият барқарорлиги таъминлаш бўйича барча зарурий профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда
Хоразм вилояти СЭО ва ЖСХ бошқармасининг матбуот хизмати