РАСМИЙ МУНОСАБАТ
ТИББИЙ ХИЗМАТ БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБ АСОСИДА КЎРСАТИЛГАН
Ижтимоий тармоқларда “Фуқаро К. А. нинг шифохонада стационар шароитда даволаниш учун ётганлиги, кўрсатилаётган тиббий хизматдан норозилиги” ҳақидаги видеоматериал тарқатилган.
Ушбу видеоматериалдаги ҳолат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан тегишли тартибда ўрганилди. Маълум бўлишича, бемор К. А. ҳақиқатдан ҳам 2021 йил 4 январь куни соат 16:15 да тез тиббий ёрдам автомашинасида оғир аҳволда Хонқа туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. Навбатчи шифокор Д. Ш. томонидан шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ўтказилган ва керакли тиббий текширувлардан ўтказилиб, бирламчи даво муолажалари тайинланган. Беморда нафас ўтказувчанлиги яхшилангандан кейин 2021 йил 6 январдан қўшимча даво муолажалари тайинланган. Даво муолажалари учун дори воситалари ва тиббий буюмлар барчаси шифохона ички дорихона томонидан ажратилган. Даволаниш давомида бемор бўлим бошлиғи ва шифокорлар назоратида бўлган. Қилинган даво муолажалари ва бемор назорати Соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги протоколлари асосида олиб борилган.
Хоразм вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати
▶️@xorazmssb