✍️
Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табригидан:
«Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун» деган эзгу ғоя асосида ўтказилаётган мазкур анжуманда
жаҳоннинг 35 давлатидан 300 дан зиёд кино усталари иштирок этаётгани
ярим асрдан ортиқ тарихга эга бўлган Тошкент халқаро кинофестивали бугун — Янги Ўзбекистон шароитида
янгича мазмун ва қиёфага эга бўлиб, санъат оламида янада муносиб обрў-эътибор топиб бораётганидан далолат беради.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда кино санъатини замон талаблари асосида ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунёдаги нуфузли кинокомпаниялар билан алоқалар йўлга қўйилиб,
30 дан ортиқ давлат билан ҳамкорликда бадиий фильмлар яратиш бўйича келишувларга эришилди. Миллий ва хорижий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида
киношаҳарчалар бунёд этилмоқда. Ўзбекистонда фильм суратга олишни истаган
чет эл компаниялари учун ҳар томонлама
қулай шароитлар яратилмоқда».
●
Батафсил
@yangiuzbekiston_uz