Оқтепа махалла


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Янгиқўрғон тумани Оқтепа махалласи расмий канали

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Тулки дарёнинг нариги қирғоғида турган туядан сўради:
— Сув сатҳи чуқур эмасми?
Туя жавоб берди:
— Йўқ, елка баробар.
Тулки ўзини сувга отган эди дарё чуқурлигидан уни домига торта бошлади. У гоҳ сув ичига ғарқ бўлиб, гоҳ типирчилаб зўрға бошини сувдан чиқариб, аранг бир тошга тирмашиб жонини сақлаб қолди. Кейин хансираганча туяга бақирди:
— Сен дарёни елка баробар, демаганмидинг?!
Туя яна хотиржам жавоб берди:
— Ҳа, шундай, лекин у менинг елкам баробар.

Бировдан маслаҳат сўрасангиз, у ўз имкониятларидан келиб чиқиб маслаҳат бериши мумкинлигини ҳисобга олинг. Ҳамманинг ҳам кўрсатмалари ёки ҳаёт йўлини тўлиғича ўзингизга йўл тутманг. Йўқса, улар кечиб ўтган йўл, сизни ғарқ қилиши мумкин.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
— Хатосини тан олмади;
— Пушаймон бўлмади;
— Нафсини койимади;
— Тавбага ёндошмади;
— Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
— Хатосини тан олди;
— Пушаймон бўлди;
— Нафсини койиди;
— Дарҳол тавба қилди;
— Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳаёт мана шундай бешафқат. Кучсиз ва ожиз бўлсанг, ҳаёт синовларига ем бўлиб кетасан. Ҳеч ким сен билан ҳисоблашиб ўтирмайди...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖


ЭРКАКНИНГ АЙБИ

• Эркак ўзининг эркаклигини унутгандагина аёл “эркаклашади”.
• Эркак ўз аёлини аёллик мақомида тутиб тура олмагандан кейингина аёл унинг “хўжайини”га айланади.
• Эркак уйда талаб қилинганидек эркак бўлолмагач, аёл ҳам талаб қилинганидек аёл бўлолмайди.

Аёл ушбу уч турдаги эркакни сева олмайди:
1. Ҳар қандай аёлга қизиқиб кетадиган эркакни.
2. Аёлнинг туйғуларини риоя қилмай, унинг бўйи, ранги, ориқ-семизлигини танқид қиладиган эркакни.
3. Ўзида кўп нуқсонлар бўла туриб, аёлдан мукаммалликни талаб қиладиган эркакни.

АЁЛ ТАБИАТИ
•Аёл ўзи бемор бўлса ҳам эрининг дори ичишига кўмаклашади.
•Аёл ўзи ғамга ботган бўлса ҳам эрига тасалли беради.
•Аёл ўзи чарчаган бўлса ҳам эри учун бедор бўлади.
•Аёл танимаган кишисининг мусибати учун ҳам қайғуриб, йиғлайди.

Шундай экан, жуфтларингизга мулойимроқ бўлинглар, эркаклар.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Имтиҳон учун келдик бу дунёга.
Аммо, ҳамма бахтли бўлиш учун ҳаракат қилмоқда...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Француз ёзувчиси Александр Дюманинг бир гапи бўлган "Дунёдаги энг яхши совға бу — китоб".

Бир куни ундан сўрашган:
— Китобдан яхши совға борми?
— Ҳа, бошқа китоб...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


• Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди.
• Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.
• Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.
• Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.
• Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин.
• Соатнинг 30 $ лигини тақсангиз ҳам, 3000 $ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади...
• Сумканинг 30 $ лигини кўтарсангиз ҳам, 300 $ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди...
• 30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Туркияга борган бир танишим сўзларб берди.

Автобусга чиқиб, акбил(транспортларга йўл ҳақи тўланадиган пластик карта)дан пул тўламоқчи бўлдим. Овоз кучайтиргичдан "Yetersiz bakiye" деб, тўловга пулим етмаслигини айтиб қолди. Эътиборсизлигимдан хижолат бўлиб, чўнтагимдан ҳайдовчига нақд пул олиб бермоқчи бўлдим. Шунда у олмасдан:
— Нима қилмоқчисан, қардошим? Қачон бўлса ҳам картага пул солганингдан кейин, Туркия ичидаги учраган автобусга чиқиб, акбилдан тўлаб қўйсанг — бўлди, биз ҳаммамизнинг чўнтагимиз бир. Мен пул ололмайман, Давлат ҳақини, миллат пулини емайман! — деди...

P.S.:
Шу ҳикоядан нимага Туркия биздан кўра ривожланиб кетганини хулоса қилдим.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


• Камтар бўлинг — ҳурмат қозонасиз;
• Меҳнаткаш бўлинг — насибаланасиз;
• Нозик таъб бўлинг — эсланасиз;
• Саховатли бўлинг — ризқланасиз;
• Қизиқувчан бўлинг — ўрганасиз;
• Ишончли бўлинг — қадрланасиз;
• Кечиримли бўлинг — хотиржам бўласиз;
• Аслингиз каби бўлинг — бахтли бўласиз.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


“Оғриқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бироз сабр” дедим.
“Муваффақиятсизликнинг давоси нима?” деб сўрашди.
“Давоси – ўша ишни такроран бажариб кўриш” дедим.
• “Ҳасаднинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўзини билмаганга олиш” дедим.
“Фақирликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – қаноат” дедим.
“Заифликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – иймон” дедим.
“Хунукликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – гўзал ахлоқ” дедим.
“Жоҳилликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – илм ўрганиш” дедим.
“Aҳмоқликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – сукут сақлаш” дедим.
“Душманликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – эҳсон, яхшилик қилиш” дедим.
• “Ёқтирмасликнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – бошқа муҳаббат” дедим.
• “Оғриқ ва изтиробларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – чин табассум” дедим.
“Мусибатнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – истиғфор айтиш” дедим.
“Нафснинг гуноҳ бўлган истаклари давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – ўша истаклардан маҳрум этиш” дедим.
“Чарчоқнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – яхши уйқу” дедим.
• “Юқоридаги ҳолатларнинг давоси нима?” деб сўрашди. “Давоси – “Эй Роббим!” деб дуога қўл очмоқ” дедим...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Бир кимсада кибр бўлса, сўз сўзлаганда саримсоқ каби анқиб туради.

Кўнгил ишқни топган бўлса, қуриган бутоқ ҳам гуллайверади.

Сен Аллоҳга ишон, ҳеч кутмаган онингда умидлар чечак очади.

Қалбингиз билан қилган ҳар бир ишингиз сизга қайтиб келади.

Мени англашлари учун ҳолу тафаккур лозим, сўзлар бунга озлик қилади.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси


Сенга тақдим этилаётган ҳар бир кун мўъжизага тўла! Қалб кўзингни очсанг, уларни кутиб эмас, борлигидан ҳузур қилиб яшайсан.

Жалолиддин Румий


Ҳаракат заиф бўлган жойда, кучли билим фойдасиздир.
Ҳаракатсиз билим - ипсиз камон ўқидир.


Абдулқосим Замахшарий


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Япония боғчаларида ижтимоий одоблар шу тарзда ўргатилар экан. Болаларни ёшликдан шунақа ишларга ўргатиш яхши натижа беради.

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Баъзида иложсизлик сени янада кучли қилиши мумкин...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Иложсизлик сенинг миянгдаги қўрқув холос. Ҳаракат қилсанг, жуда кўп нарсаларга қодирсан...

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


ISHBOR dan repost
👍👍👍👍👍👍
📍 Hudud: #Namangan
🚹 #Ayollar
🆔 Yosh: 20-35
💲Oylik: 3.400.000dan boshlanadi
☎️ Tel: +998959595250
☎️ Tel: +998978349090

📣ООО Paradise компаниясига савдо вакил лавозимига ишга мархамат ❗️❗️❗️

⛳️ Наманган шахар ва районига

🔔Буш иш урни:
Шахар 1 дона
Район 1 дона

📊 Ёши 20-ёшдан 35 ёшгача

⚠️Талаблар: Савдо вакил лавозмида тажрибаси камида 6- ой булиши шарт.
✔️- Ишга маъсулият билан ëндашиш
✔️- Йуналиши буйча Савдо дуконларга тулик визит килиш.
✔️- Янги шартномалар тузиш
✔️- Шахар ва раëнларни тулик билиши.
✔️Интилувчан, ишга чанқон, ҳалол , мехнатсевар ва хушмуомилалик

⏱️Иш вакти 9:00 дан 18гача

🗓 Дам олиш куни: Якшанбa

⚠️ Маълумоти: фарқи йўқ

💲 Шахар Фикса 3.400.000 савдодан 5%
💵 Район Фикса 3.700.000 савдодан 5%

👇 Мурожаат учун
☎️ Tel: +998918615050
☎️ Tel: +998978349090
Ёки личкага ёзинг
@sherzodbek9090

👍 ASOSIY KANAL 1MLN👈


ISHBOR dan repost
👍👍👍👍👍👍
📍 Hudud: #Namangan
🚹 #Ayollar #Erkaklar
🆔 Yosh: 18-35
💲Oylik: 3mln - 6mln
☎️ Tel: +998934465353
📱 @sindicatHR

🖇"Sindicat"brendi ostidagi erkaklar qishki kiyimlarini ishlab chiqarish korxonasi o'z jamoasiga quyidagi lavozimlarga ishga taklif qiladi :

✔️- Tikuvchilar
✔️- Dazmolchilar

📊Yoshi: 18-35 yosh
🚹Jinsi : erkak va ayollar

🕰 ish vaqti: 7.00-17.00
🚇 Bepul transport
🗓 Dam olish : Juma kuni
💲 Maosh : 3mln dan 6mln gacha, tajribasiga qarab

🔔Taklifimiz:
💰 O'z vaqtida maosh va bonuslar
💵 15-kunda avans beriladi
🤝 Ahil jamoa va birga rivojlanish imkoni
🏭 Doimiy ish jarayoni

‼️Doimiy bir joyda , xodimlarni qadrlanadigan jamoaviy muhitda ishlashni va rivojlanishni istasangiz SIZNI kutamiz.

📍Manzil : Namangan shahar, Barkamol Avlod MFY (Partsez)
☎️Bog'lanish uchun:
📱 @sindicatHR
+998934465353
+998932310012

👍 ASOSIY KANAL 1MLN👈


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Отабек аканинг гапида жон бор. Тарбия илмдан аввал туриши керак. Чунки тарбияланмган илм ёмонликка хизмат қилиши мумкинлигини қонхўр доҳийлар мисолида дунё кўриб улгирди. Боғчаларда ҳам асосий урғуни тарбияга қаратишимиз керак. Ўзи шундоғам, жамиятнинг тарбиясию маданияти ботқоққа ботиб бўлди...

✍️ Девонайи Ҳақгўй

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖


Билим — бу тортга битта тухумни солиш кераклигини билишдир.
Фаросат — ўша битта тухумни тортга қандай қўшишни тушунишдир.

©️ Мавлон Марасулов

Шунинг учун фаросатинг бўлмаса, билиминг ҳам бекор!

➖➖➖ 🇺🇿 ➖➖➖

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.