Маҳалла институти фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилмоқда
7 yanvar 2022. Muallif: MOQQV
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигида “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизлар ва кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий фаолликларини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” лойиҳаси муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Н.Норматов, вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди.
Таъкидланганидек, Давлатимиз раҳбари томонидан 2022 йилнинг “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинганлиги маҳалла тизими ходимлари олдига қатор муҳим вазифларни қўймоқда. Шу мақсадда жорий йилда соҳа фаолиятини янада самарали ташкил этиш, бунда аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш давр талаби эканлиги айтиб ўтилди.
Айниқса, ҳар бир соҳа вакили ўз ишини пастга тушган ҳолда олиб бориши, мавжуд муаммоларни жойига чиққан ҳолда ўрганиши зарур.
Йиғилиш давомида маҳалла институти фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш бўйича вазирликнинг тегишли мутасадди ходимларига аниқ вазифалар белгилаб берилди.
https://t.me/yordamchiuchun