Болалар учун асосий хавфсизлик қоидалари
Фарзандларингиз сўзларини бир-бирига улаб, гапиришни ўрганганларидан сўнг ўзларини зўрлаш ва эксплуатация қилишдан қандай ҳимоя қилиш йўлларини ўрганиш жараёнини бошлашлари мумкин.
Болаларга қуйидаги қоидаларни ўргатиш керак:
1. Агар сен жамоат жойида ота-отангни йўқотиб қўйсанг, уларни излаб, сандироқлаб юрма. Тўппа-тўғри касса ходими, қоровул, хавфсизлик идорасига ёки йўқолган одам ва буюмларни қидириш хизматига бор ҳамда тезда масъул ходимга ота-онангни йўқотиб қўйганингни, уларни топишда ёрдамлари кераклигини билдир;
2. Ота-онангнинг рухсатисиз ҳеч қачон бировнинг машинасига ўтирма ёки ҳеч ким билан бирор жойга борма;
3. Агар кимдир сени пиёда ёки машинада кузатаётган бўлса, у кишидан узоқроқ тур. Машинага яқин борма, ичида ўтирганлар билан гаплашма;
4. Ёрдамга муҳтож бўлган кексалар ёки ногиронлар, ёш болалардан эмас, балки бошқа бир катта одамлардан ёрдам сўрашлари керак. Сендан қандай қилиб бирор манзилга боришни, йўқолган кучукчани топишда ёрдам беришингни сўраган ёки ота-онангга бир нима бўлганини айтиб, сени уларнинг олдига олиб боришга ваъда берган одамга зинҳор ишонма;
5. Агар кимдир сени бирор жойга олиб кетмоқчи бўлса, тез-тез қадам ташлаб, ундан узоқлаш ва баланд овоз билан “Бу одам мени олиб кетмоқчи!” ёки “Бу менинг отам (ёки онам) эмас!” деб қичқир!
6. Ҳеч қачон у ёки бу жойга ёлғиз борма.
©️Жон Дуглас, Марк Олшейкер, "Қотилнинг психологик портрети"
©️Таржимон С.Самандарова
©️"Янги аср авлоди", 2022 йил
👉 @yosh_onalar_bola_tarbiyasi