« Ҳиндистонлик бир киши франциялик бир кишининг ёнида дафн қилинди. Ҳиндистонлик ҳинду динига эътиқод қилар эди. Франциялик насроний эди. Уларнинг яқинлари душанба куни зиёрат қилиб турар эди. Қабристон эшиги зиёратчиларга фақат душанба куни очилар эди. Ҳиндистонлик зиёратчи якинининг қабрига ҳар душанба бир ликопчада гуруч келтирар эди. Франциялик эса қариндоши қабрига бир боғ гул олиб келар эди. Бир неча вақтдан сўнг улар танишиб қолишди. Бир куни Франциялик киши ҳиндистонликни масхара қилиб деди:
—Ликопчадаги гуручни егани қариндошинг қачон қабрдан чиқади?!
Ҳиндистонлик деди:
—Сенинг қариндошинг гулни ҳидлагани чиққан куни!»
#одатларга мантиқ шарт эмас
©"Tungi suhbatlar"
—Ликопчадаги гуручни егани қариндошинг қачон қабрдан чиқади?!
Ҳиндистонлик деди:
—Сенинг қариндошинг гулни ҳидлагани чиққан куни!»
#одатларга мантиқ шарт эмас
©"Tungi suhbatlar"