Postlar filtri


Zafarbek Solijonov dan repost
Кечаги энергетика мавзусидаги фикрларимни давом эттирсам. Айнан энергетика билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлишидан амалдаги ҳукуматам манфаатдор. Сабабларини қўлимдан келганча тушунтирсам. АЭС билан боғлиқ воқеалар хронологиясини кўрсангиз, ҳукумат имкон қадар бу лойиҳа қурилишидан қочяпти.

Арзимаган сабаблар, баҳоналар биланам келишувлар муддати шунча узайтирилди. Оддий қоғозбозлик ишлари шунча йил чўзилди. Сабаби ҳукумат муқобил энергия ресурслари масаласини тезроқ ҳал қилишни ўйлаяпти. Иссиқлик, қуёш, шамол ва бошқа энергия манбаларини қурилаётганини айтяпман.

АЭС қурилсаям, мигрантлардек сиёсий ричаг бўлиб қолишини хоҳлашмаяпти, менимча. Бунинг ҳисобини албатта олишгандир. Саҳна ортида қандай босимлар бор, буниям билмаймиз. Қачонлардир ҳаммаси изига тушгач, каттароқ АЭСлар ҳам қурармиз, талабдан келиб чиқиб. Бироқ ҳозирмас, фикримча.

Энергетика масаласидаги муаммолар ҳал бўлишидан амалдаги ҳукуматам манфаатдор бўлишининг яна бир сабаби - давомий келадиган тушум, тайёр маблағ ҳисобланади. У орқали 2030 йилгача қўйилган концепциядаги ислоҳотларни амалга ошириш бўладими, инфраструктурани яхшилашми ёки бошқа вазифаларни бажаришми, ҳаммасини ҳал қилиб борса бўлади.

Одамлар ҳаётини яхшилаш учунам, ижтимоий давлатга айланишимиз учун ҳам тепадагилар айнан шу муаммони бартараф этишдан манфаатдор эканини инкор қилмасак керак. Охирги вақтлар айнан шу ҳақда кўпроқ ўйлайдиган бўлиб қолдим. Шунга энергетика масаласида олдинга отилиб чиқишга шошмаяпман. Яна бу масалада фикрлар бераман.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Дарёузга кўра, Тошкент ҳокими Шавкат Умрзоқов бюджетдан ажратилган 100 млд сўмга оид қарорни шахсга доир маълумотлар важи билан яширгани аниқланди.

Яширилган ҳужжатга “ушбу ҳужжат шахсга доир маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик ёки амалдаги қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги фойдаланиши чекланган ахборот мавжудлиги туфайли яширинган”лиги ҳақида изоҳ ёзилган. Бу эса қонунчиликка зид.

Боиси қарор “Маблағ ажратиш тўғрисида” бўлиб, ушбу ҳужжат билан республика бюджетидан иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти харажатлари учун Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ажратилган 100 миллиард сўм мавжуд қарздорликлар ва кутилаётган харажатларни қоплаш назарда тутилган.

Адлия вазирлиги ҳолатга нима деб изоҳ бераркин? Ёки савол берганимизга қайсидир ташкилотнинг югурдаги бўлган троллар ҳужум қилармикин? Бир-иккита шунақа итнинг боласи ишдан кетганини кўрдик масалан.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Вазир Умарова давлат раҳбарига тизимдаги ишлар хусусида ахборот берганда энг асосий қуйидаги жумлалар ёдимда қолди:

Болалар боғчалари сони 8 баробар ошиб, 38 мингтага, қамров эса 27 фоиздан 76 фоизга етди;

5 мингдан зиёд мактабда, бу йил 608 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ёшларга иккинчи хорижий тил ва касб ўргатиш кенгайтирилди. Илк бор 530 та мактабда инклюзив таълим йўлга қўйилди;

Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаблар ташкил этилиб, 257 минг ўқувчи ўрни очилади. Иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар 420 тага, касб-ҳунар ўргатиладиганлари 400 тага етказилади;

Энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади;

Вилоятлардаги 5 та Педагогик маҳорат маркази замонавий шароитда иш бошлайди. Барча марказлар ситуацион ўқув техникалари ва виртуал лаборатория билан жиҳозланади;

Кейинги йил 162 та мактабгача таълим муассасаси қурилади, 100 та хусусий ва мингта оилавий боғча очилади. Булар орқали мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етказилади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Uzum етказиб бериш сифати ўлибди шекилли. Овқат тайёр бўлганига бир соатча бўлди. Лекин курьердан дарак йўқ. Бу компаниядан узоқлашаман бу кетишда. Уят!

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Охирги вақтлар энерготизимдаги камчиликлар ҳақида кўп гапирилмоқда. Ҳукумат ҳам холис, ҳақорат ва туҳматларсиз танқидларни кўтариш билан бирга, имкон қадар муаммони ҳал қилишга ҳаракат қилмоқда. Мутасаддиларнинг ўзи чиқиб, жамоатчиликка тушунтириш, ҳисоботлар бермоқда.

Муаммони яширгандан кўра, уни тан олиб, ечим берган яхши. Агар бу муаммони ҳал қилиш узоқ муддатни талаб қилса, буни ОАВ ва блогерларам тўғри тушуниши керак. Вазирнинг истеъфосини сўрайвергандан фойда йўқ. Янгиси келса, муаммо тизимли ҳал қилиниши керак бўлса, бирдан ҳал бўлиб қолмаса, униям истеъфосини сўраймизми яна?

Аслида бу муаммоларнинг илдизи иқтисодиётда оддий талаб ва таклиф қонуни ишламай келган олдинги даврга боришини исталган нормал инсон тушунади. Ривожланган жамият қуриш йўлини танлаган исталган давлат аввалига энерготизимда маъмурий ислоҳот ўтказади. Ислоҳот йўлидаги мажбуриятларни тузилмаларда тақсимлаб олади.

Кейин нархлар сиёсатини қайта кўриб чиқади. Яъни бозор қонунлари ишлаб, сарфга яраша тўлов қилишга ўтади. Тизим субсидия ҳисобига яшашидан қутқарилади. Истеъмолчиларга тежамкорлик маданияти сингдирилади. Ана ундан кейин тизим тўлиқ ишга тушгач, чириган кабель, станциялар модернизация қилингач, рақобат пайдо бўлиши ва тизим юқори босқичга кўтарилиши учун хусусийлаштириш бошланади. Очиқ ва шаффоф тарзда. Бу эса узоқ муддатни сўрайди.

Аслида бу ишлар 90 йиллардаёқ қилиниши керагиди. Аҳоли сони анча оз, энергияга талаб жуда юқори бўлмаган, техника, машиналар кам вақтларни назарда тутяпман. Бироқ нималар бўлса бўлдики, чириган совет энерготизимида яшаб келавердик. Ўн соатлаб ўчирилган свет ёнганда "мен биринчи" деб шамни шошиб ўчирган вақтларни эслабам турайлик баъзан. Блэкаутдан кейин ўтган икки-уч йилнинг ўзини бир-бирига солиштирсак ҳам бўлади. Ҳолат анча яхшиланган. Тўғрими? Бу мавзуда яна гапларим бор, сал кейинроқ.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Юклатилаётган мажбурият зудлик билан қайта кўриб чиқилиши лозим

Республика олий таълим Кенгашининг нодавлат олий таълим ташкилотлари томонидан Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасига тўлов-контракт шаклида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 4 фоизини ўтказиш бўйича чиқарилган баённомаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Артиков Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳамда Бош прокурорга ҳолат юзасидан депутатлик сўрови юборди. Бу тадбиркорлар учун яхшигина ҳимоя қалқони ҳисобланади. Депутатнинг фаол иштироки жараёнга еътиборни кучайтиради.

Дилмурод Артиков нодавлат олий таълим муассасаларига юклатилаётган мажбурият зудлик билан қайта кўриб чиқилиши лозимлигини қайд этган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Асосий муаммо нимада биласизларми? Автомобил йўлига қарангда. Жуда қулай, текис қурилган. Пиёдаларга эса ноқулай. Чунки пиёда каттаконлар чўнтагига даромад келтирмайди. Машиналар эса турган битгани даромад манбаи.

Инсон қадри учун? Ҳммм...

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Кеча Сергели тумани тарафда расмга олдик. Ажойиб. Ногиронлиги бўлган шахслар, қариялар, ёш болалар ва ҳомиладор аёллар шу йўлдан ўтишини ўйлашмасмикин а шунга масъуллар? Нега албатта бир иш қилганда ноқулайликлар, қайта харажат яратмаслик деган оддий нарсаларнинг ҳисобини олишмасикин?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Тошкентда электромобилларни қувватлаш станциялари электрдан узиб қўйилаётгани юзасидан масъул ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди

Тошкент шаҳрида ўрнатилган, хусусан субабонент сифатида электр тармоқларига уланган ва электрдан қарздорлиги мавжуд бўлмаган электромобилларни қувватлаш станцияларини электрдан узиб қўйилаётганлиги тадбиркорлар томонидан эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, Қонунчилик палатаси депутати Нуриддин Султонов Энергетика вазирлигига электромобилларни қувватлантириш станциялари фаолияти чекланиб, уларни электр токидан узиш бўйича ишлар амалга оширилаётганлик ҳолати юзасидан тушунтириш бериш ҳамда Кадастр агентлигига Тошкент шаҳрида электромобилларни қувватлаш станцияларини демонтаж қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг қонунийлиги юзасидан ўз нуқтаи назарини беришни сўраган.

Депутатлар халқ манфаатларини ўйлаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасида анча фаол. Масъул ташкилотлар томонидан ҳам асосли жавоб кутиб қоламиз.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Президент Мирзиёевнинг бир гапи жуда тўғри. Халқ бой бўлса, давлат бой бўлади. Бу йўлда халқни бирлаштириш, бир-бири билан интеграция қилиш, уларга шу ерда янги иш ўрни яратиш энг муҳим йўналишлардан ҳисобланади. Амалдаги ҳукумат буни яхши англади ва бу йўлда ўз сиёсатини давом эттирмоқда.

2024 йилда Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари ташаббуслари билан Қорақалпоғистонда жами 389,9 млн долларлик 70 та лойиҳа амалга оширилаётганакан. Бу орқали 4800 та янги иш ўрни яратилиши режаланган.

Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Қорақалпоғистонда 126,3 млн долларлик 3 та лойиҳа, Тошкент шаҳар ҳокимлиги 61,4 млн долларлик 3 та, Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан эса 35 млн долларлик 24 та лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида 20,3 млн. долларлик 23 та лойиҳа ишга туширилган. Бу ҳозирча 1 105 та янги иш ўринларини яратилишига сабаб бўлди.

Агар ҳукумат шу сиёсатини изчил давом эттирса, мигрантларимиз ўзимизда иш топади. Оиласигаям кўпроқ вақт ажратади. Болалари ёнида бўлади. Жамият секин-аста яна ўзлигини топади. Бу каби позитив ислоҳотларни қўллайверишимиз керак. Нима дедингиз?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Интернетда уйида шерни сақлаган, у бўшалиб кетиб одамларга ташланган ёки айиқ боқаётган, ёки бўлмаса, умуман уйда сақлаш мумкин бўлмаган ёввойи ҳайвон асраётганларга жавобгарлик кучайтириляпти.

Аввалига ўша ҳайвон давлат фойдасига мусодара қилинади, эгасига эса яхшигина жарима. Бу ўша ҳайвон зарар етказмаган ҳолдаги ҳолат. Агар зарарам етказса, жавобгарлиги янада оғирроқ бўлади.

Сенат мажлиси

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Шаҳарсозлик нормаларини бузганларга жавобгарлик кучайтирилмоқда

2022 йилда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ 6 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлса, 2023 йилда бу рақам қарийб 8 мингтани ташкил қилган. 2024 йилнинг фақатгина 11 ойида эса бу кўрсаткич қарийб 9 мингтани ташкил этган.

Аниқланган сифатсиз қурилиш-монтаж ишлари бўйича 4 мингдан зиёд объектда қурилиш ишлари тўхтатилиб, уч йил мобайнида 1,5 мингга яқин буздириш ишлари амалга оширилган.

Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан ноқонуний қурилишни амалга ошириш ҳолатлари ҳам кўпайиб бормоқда. Хусусан, 2022-2024 йилнинг ўтган даврида 13 мингдан ортиқ объектда давлат рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш ишлари бошлаб  юборилган.

Яна бир ҳолатга Сенат раиси эътибор қаратди, яъни кейинчалик ўзгартирилаётган таянч конструкциялар. Жуда оғриқли масала. Интернетда хона деворларини бузиб, иккита хонани бирлаштирганлар ёки балкон, том қисмга бассейн қурвоганлар ҳақидаям кўрдик.

Ютюбда кузатинг

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Депутат Фарғонадаги АЁҚШ масаласида тегишли қўмитага сўров юборди

Фарғона шаҳридаги АЁҚШда содир бўлган ёнғин ҳодисаси бир водийлик сифатида менга ҳам оғир зарба бўлди. Суюлтирилган газнинг тарқалиб алангаланиши натижасида бир нечта инсон ҳаётдан бевақт кўз юмди, кўпчилик оғир жароҳатлар олди, кўп қаватли уйлар, автомобиль ва хусусий мулклар зиён кўрди. Бундай фожиавий ҳолатлар шаҳарсозлик ва хавфсизлик қоидаларига қанчалик амал қилинганини жиддий савол остига қўйяпти.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев айни ҳолат юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасига депутат сўрови юборибди. Унда АЁҚШ қурилиши ва фаолияти қонунчиликка мувофиқлиги, хавфсизлик талабларига амал қилинганлиги ва келажакда бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қандай чоралар кўрилиши юзасидан аниқ жавоб сўралган.

Менда савол туғиляпти-да, масъуллар томонидан бундай иншоотларни қуриш ва хавфсизлик талабларига эътибор қилиш учун албатта инсонлар қурбон, бинолар вайрон бўлиши шартми? Бунақа ҳолатлар фақат оғир оқибатлардан сўнггина кун тартибига қўйилиши тўғрими? Қачон бир сал мулоҳаза қилиб, олдиндан ҳар қандай эҳтимолий ҳолатни ўйлаб кўриб иш қилишни ўрганишади?

Жамоатчилик қатори мен ҳам депутатнинг бу сўрови орқали содир бўлган ҳолат бўйича чуқур таҳлил ўтказилиши ва келгусида бундай фожиаларнинг олдини олишга доир самарали чоралар кўрилишига умид қиляпман. Хавфсизлик бўлмаса, нафақат иқтисодий зарар, балки инсон ҳаётини йўқотишдек оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини масъуллар вақтида тушуниши керак.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сифатсиз ҳокимлардан шекилли😁

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Танзила Норбоева маҳаллий кенгашлардан маблағ ижроси масаласида фаол бўлишларини сўради.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сенат раиси ялпи мажлисда бюджет муҳокамаси ҳақида гапирди. Келаси йилги бюджет лойиҳаси устида ёз ойларидан бошлаб тегишли қўмиталар ишлаб келганини урғулади.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Бюджет муҳокамасини кўряпсизларми? Жамшид Қўчқоровга сенаторлар яхшигина саволлар ташлашяпти.

Ўзи парламентнинг энг асосий функцияларидан бири бу — халқнинг пулини давлат ва жамият ривожига тақсимланишида фаол қатнашиш. Тўғрими?

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чиқиндилар хизматига оид қонун лойиҳаси борасида ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ

Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун тўлов интизомини яхшилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал тарзда қабул қилинди. Аммо ижтимоий тармоқларда бу ҳужжат бўйича нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

Лойиҳага кўра, қарздор аҳолини SMS билан огоҳлантириш ва қарз тўланмаган ҳолларда электр энергияси тўловларини вақтинча чеклаш таклиф қилиняпти. Лекин бу таклиф ҳали муҳокама босқичида бўлиб, якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Депутатлар қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қайта ишлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялашни тўлиқ кафолатлаш зарурлигини таъкидлаб ўтишди. Бу ҳужжат жамоатчилик фикри ва мутахассислар таклифлари асосида такомиллаштирилади.

Шунинг учун ҳозирги босқичда хавотирга ўрин йўқ. Қонун лойиҳаси ҳали бир нечта муҳокама ва қайта ишлаш босқичларидан ўтади. Ҳар қандай ўзгаришлар истеъмолчилар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши тарафдоримиз.

@Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Жамиятга қонун ҳимоячиларини етказиб берадиган даргоҳ — Тошкент Давлат юридик университети масъуллари маданий мерос бўйича иккинчи бор қонунни бузибди.

Биринчисида пойтахтимизнинг Сайилгоҳ кўчасида жойлашган,
XIX асрга оид бетакрор архитектура ёдгорлиги бўлган (собиқ Эркаклар ва Аёллар гимназияси) Тошкент Давлат юридик университети томонидан фойдаланиб келинаётган бинолар мутахассислар томонидан ўрганилганида, тегишли рухсатнома олинмасдан, бино деворлари тешилиб, қайд этиш тахтачалари ўрнатилгани ва атрофлари бўялгани, совуткич (кондиционер) двигателлари ҳамда соябонлар ўрнатилгани аниқланганакан, олдинроқ.

Иккинчи текширувда эса руҳсат олинмасдан кириш эшиклари ўзбошимчалик билан алмаштирилган. Иккаласидаям масъул шахслар жавобгарликка тортилган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Zafarbek Solijonov dan repost
Коррупционерларнинг 80 фоизи қамалмаган — Антикоррупция миллий маърузаси

Ўзбекистонда 2023 йилда салкам 1300 киши пора олаётган вақтида ДХХ тадбирларида ушланган. Ушбу даврда коррупционер деб топилган 6535 нафар давлат хизматчисидан 20 фоизи озодликдан маҳрум этилган, 42 фоизи эса аҳлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган.

Батафсил

👉 @Zafarbek_Solijonov

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.