Chust 10-maktab. Masofa saqlang


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


* таълимдаги янгиликлари
* меъёрий ҳужжатлар
* қонунчиликдаги янгиликлар
* мактаб ҳаёти ҳақидаги хабарлар
Мактаб маъмуриятига мурожаат қилиш:
@chust10maktabbot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Бугун мактабимизнинг "Қалқон" жамоаси вилоятимиз шарафини ҳимоя қилиш учун Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрига жўнаб кетишди. Жамоамизга омад-зафарар ёр бўлсин


Ҳурматли ота-оналар!

Сизга шуни эслатишни жоиз биламизки, "Ассалому алайкум", "Марҳамат", "Рахмат", "Кечарисиз" каби сеҳрли сўзлар биринчи навбатда уйда (оилада) ўргатилади.

Ўқувчилар тўғрисўзлик, масъулиятлилик, тиришқоқлик, дўстларга яхши муносабатда бўлиш, катталар ва ўқитувчиларни ҳурмат қилишни айнан уйда (оилада) ўрганади.

Ўқувчилар саранжомлик, оғизда овқат билан гапирмаслик ва чиқиндини махсус идишга ташлашни айнан уйда (оилада) ўрганишади.

Ўқувчилар уюшқоқлик, ўз буюмларига эҳтиёткорлик ва бировни буюмига тегмасликни айнан уйда (оилада) ўрганишади.

Биз эса мактабда ўқувчиларга тил, математика, тарих, география, физика, кимё, жисмоний тарбияни ўргатамиз. Биз оиладаги тарбияни МУСТАҲКАМЛАЙМИЗ холос, лекин тарбия ўрнини босолмаймиз!

👉 @manaviyatchi


Panjiyeva Barno dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому Алайкум...

Тонгни карши олганларга,
Оллохим деб, турганларга.
Саждаларга борганларга,
Ассалому Алайкум....🌹

Рамазонни кутганларга,
Рузаларни тутганларга.
Зикр килиб юрганларга,
Ассалому Алайкум......🌹

Фарз деб савоб ёгдирганга,
Расулуллохни суйдирганга,
Уммат булиб кувонганга..
Ассалому Алайкум.....🌹

Ширин лутфин аямасдан,
Калбидан жой берганларга.
Хар тонг сени йуклаб куйган,
Инсонларга ассалом....🌹

Отам - Онам борлигим деб,
Мусофирда булганларга.
Уйим, жойим, фарзандим деб,
Юрганларга ассалом...🌹

Шу кунларга етганларга,
Баpнони шод этганларга.
Дуо килиб турганларга,
Ассалому Алайкум....🌹






“РЕНЕССАНС” ТУШУНЧАСИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

РЕНЕССАНС (УЙҒОНИШ ДАВРИ) – Марказий Осиё, Эрон, Хитой ва Ғарбий Европа мамлакатларида IX–XII ҳамда XIV–XV асрларда содир бўлган маданий юксалиш даври. “Ренессанс” атамаси дастлаб Италиядаги маданий-маърифий юксалиш (XIV–XVI асрлар)га нисбатан қўлланилган, уни ўрта асрчилик турғунлигидан янги даврга ўтиш босқичи деб баҳолаганлар.
Аммо Ренессанс, яъни Уйғониш фақат Европа учун хос бўлган ҳодиса эмас. Дунё маданиятини яхлит олиб ўрганган олимларнинг ишлари шуни кўрсатдики, Осиё марказида жойлашган Мовароуннаҳр, Хуросон ва Эронда Италияга қараганда бир неча аср олдин, яъни IX–XII асрларда улкан маданий кўтарилиш юз берган, илм-фан, фалсафа ва адабиёт кучли ривожланиб, илғор инсонпарварлик ғоялари жамият фикрини банд этган, ақлий ҳамда ижодий фаоллик гуллаб-яшнаган. Ушбу давр дунё фанида “Мусулмон Ренессанси” ёки “Шарқ Уйғониши” номлари билан аталади.
Шарқ Ренессанс даври икки босқичга бўлинади:
1. IX–XII асрлар – Биринчи Ренессанс
2. XIV–XVI асрлар – Иккинчи Ренессанс
Биринчи Ренессанс даврида Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Наср Форобий, Абу Бакр Розий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино ва Маҳмуд Замахшарий каби алломалар етишиб чиқди.
Ушбу даврда яратилган энг машҳур асарлар: “Ал-жабр вал муқобила” ва “Ер суръати” (Мусо ал-Хоразмий), “Самовий ҳаракатлар ва илми нужум” (Аҳмад ал-Фарғоний), “Илмлар таснифи” ва “Мисиқа ҳақида рисола” (Абу Наср Форобий), “Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар”, “Минерология” ва “Ҳиндистон” (Абу Райҳон Беруний), “Тиб қонунлари” (Абу Али ибн Сино).
Иккинчи Ренессанс даврида Мирзо Улуғбек, Али Қушчи, Қозизода Румий, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Низомий Ганжавий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Камолиддин Беҳзод каби алломалар етишиб чиққан.
Ушбу даврда яратилган энг машҳур асарлар: “Зижи жадиди Кўрагоний (Мирзо Улуғбек), “Маснавийи маънавий” (Жалолиддин Румий), “Хамса”, “Хазоинул маоний”, “Мажолисун нафоис”, “Маҳбуб-ул-қулуб” (Алишер Навоий)”, “Бобурнома” (Заҳириддин Муҳаммад Бобур).
Мамлакатимиз айни пайтда Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида Учинчи Ренессансга қадам қўймоқда. Шу мақсад йўлида таълим тизими тубдан ислоҳ қилинмоқда. 2020 йил 29 декабрда Президентимиз Олий Мажлисга Мурожаатномаларида ҳам бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдиирб ўтдилар: “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни қўйган эканмиз, бунинг учун янги Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синолар, Мирзо Улуғбеклар, Навоий ва Бобурларни тарбиялаб берадиган муҳит ва шароитларни яратишимиз керак. Бунда, аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттириш миллий ғоямизнинг асосий устунлари бўлиб, хизмат қилиши лозим.

http://t.me//ziyolim


Quvonchbek Karimov (shaxsiy blog) dan repost
Abituriyentlarga yordam

✅Davlat test markazi sayti
✅OTM ro`yxati va rasmiy veb-saytlari
✅Fanlar majmuasi-2021
✅Imtiyozlar
✅O‘tish ballari
✅Javoblar varaqasi bilan ishlah
✅Bepul test ishlash
✅Majburiy test topshiriqlari namunasi
✅Namunaviy testlar to'plami
✅OTM ga online hujjat topshirish

Каналга қўшилиш|Савол юбориш|Гуруҳга қўшилиш


Chust 49-Ayrim fanlar chuqur oʻqitiladigan sinflari mavjud umumiy oʻrta taʼlim maktabi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Премьера!

Имом Бухорий юрти болажонлари учун Рамазонга ажойиб туҳфа!

Islom.uz портали «Қуръонда келган инсонлар қиссаси» ва «Қуръонда келган аёллар қиссаси» дан сўнг Имом Бухорий юрти болажонлари учун Рамазон ойига ажойиб туҳфани тақдим қилади!

Islom.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқларида, муҳаддислар имоми - Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари ҳақида ҳикоя қилувчи ўттиз қисмдан иборат мультфильмни тақдим қилиб боради.

Youtube орқали кўриш учун
👇
https://youtu.be/mhUZOHwwOYQ

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube

























20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

147

obunachilar
Kanal statistikasi