Zoyir Hafiz | Blogi


Kanal geosi va tili: ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa: ko‘rsatilmagan


Эй йигит ўқи,жоҳиллик ордир.
Унга фақат эшак рози бўлади!
Бу каналда шунчаки ҳотирага келган ўй ҳаёлларни ёзиб бораман ИншаАллоҳ
Блог: t.me/al_bukhariblog
Портфолио: t.me/zoyirhafiz_portfolio

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
ko‘rsatilmagan, ko‘rsatilmagan
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Aziz Rahimov dan repost
Qasos haqida

-Qo’pol gapirdi. Gaplashib olishga bordik. Ko’pchilik bo’lib bizni do’pposlashdi. Endi nima qilaylik? Biz ham uraylikmi?

Shogirdlar maslahat so’rashdi. Javobini hamma bilishi kerak deb o’yladim.

Eng kuchlilar ham bir vaqtda 7ta odamga qarshi chiqolgan xolos. (Jack Dempsey). Kuchning chegarasi shu. Kuchi bilan tanilganlar pichoqlanish ehtimoli katta bo’ladi. Buni rahmatli sportchilarning oilalari tasdiqlaydi.

Aql va axloq bilan minglab odamga qarshi chiqish, ergashtirish mumkin. Bunga olimlar-u, bloggerlar yaqqol misol bo’ladi.

Qasos olmoqchi bo’lsangiz - zolimga o’xshamaslikka harakat qiling. Eng yaxshi qasos shu bo’ladi.

Qasos olmoqchi bo’lsangiz - yaxshi yashang. E’tibordagi odam bo’ling. Bitta shapaloq o’tadi, ketadi, bu qasos esa doimiy shapaloq bo’ladi.

Qasos olmoqchi bo’lsangiz - uni kechirib yuboring. O’zini yutgan hisoblayversin. Yutqazganini yillar o’tib tushunib yetadi.

Tushunganida - kech bo’ladi.


Mubaşşir Ahmad dan repost
Ҳар бир мусулмон қуйидагиларни билиши керак:

1) Либерализм
2) Исломнинг фикрий/интеллектуал тарихи
3) Замонавий/модерн давлат тушунчаси
4) Секуляризм
5) Феминизм


Агар сиз бу ҳақда ҳеч нарса билмасангиз, на ўзингизни, на оилангизни ва фарзандларингизни модернизация ҳужумидан ҳимоя қила олмайсиз.

Манба

@MubashshirAhmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
Фикрларингизга ўз даражангиздан каттароқ баҳо берманг!

@Mubashshirahmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
"Бўйнингизга арқон ташлашларига рози бўлибсизми, ким етаклашининг нима аҳамияти бор энди?!"

@MubashshirAhmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
Бундайларни кўчада кўриб қолсангиз, товарларидан сотиб олинг! Гарчи товарлари харидга ярамаса-да, ўзлари ярайдилар.

Айман Ёғий

@Mubashshirahmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
Нега шуни биз жамият ўлароқ ўзгартира олмаймиз? Келинглар, бугундан бошлаб ўзимизни ВАТАНДОШ дейлик!

Salim Ayyubiy ёзяитилар.

Буни олдин ҳам ёзгандим, кейин яна ёздим, бугун яна ёзаман, то тирик эканмиз, миллатимиз шаъни учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз...

*

Россияда гражданин ибораси рус тилидаги "горожан", "житель города" сўзларидан олинган.

Туркларда "Vatandaş", озарбайжонда "Vətəndaş" арабларда مواطن(ватан сўзидан олинган бўлиб, турклардаги "ватандош"га жуда яқин маънони англатади) дейилади. Ён қўшнимиз Қозоғистонда "Азамат", шунинг учун ҳам ахолиси азамат бўлиб юрибди. Бизда, Ўзбекистонда "Фуқаро" деб номланади ва табиийки, маъноси ҳаммага маълум, фақирлик тушунилади.

Энди ён қўшниларимизда фуқаролик қандай номланади, шуни кўриб чиқсак:

1. Қирғизистон - Киргизистан жараны.

2. Туркманистон – Türkmenistanyň raýaty(раъият сўзидан олинган.

3. Тожикистон – Шаҳрванди Ҷумҳурии Тоҷикистон(шаҳар сўзидан олинган).

4. Қозоғистон – Қазақстан Республикасының азаматы(азамат таржимага муҳтож эмас).

Ҳар бир мамлакатда бу атамалар расмий ҳуқуқий ҳужжатларда ана шу тарзда қўлланилади.

Энди, интернет маълумотлари асосида баъзи давлатларни ҳам кўриб чиқдим, ишқилиб, адашмаган бўлай.

Хитой- гунмин(жамият кишиси, қонун ҳимоясидаги одам маъноларида).

Ҳиндистон- citizen of India, नागरिक( шаҳарлик), குடிமகன்( давлатга тегишли одам) маъноларида.

Афғонистон - шаҳриванд(шаҳарлик).

Булар ўзим гувоҳ бўлмаган, ижтимоий тармоқлардан олинган маълумот эди.

Хуллас, бирортасида камбағал ва ялангоёқликни эслатмайди. Бизда эса...

НИЯТГА ЯРАША ҲАЁТ...

@MubashshirAhmad


Ravnaq Marketing dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Tadbirkor va biznesmenlar uchun natijasi kafolatlangan to’laqonli SMM xizmati.

Assalomu aleykum, ismim Zoyir. Ravnaq Digital agentligi asoschisi man.

Hozirgacha 20 ga yaqin loyihalar bilan hamkorlikda ishlaganmiz. Bular Decoroom Mebel, Anjum Water, Mumtaz Academy, Decoroom Steel va boshqa brendlar.

❗️Bir oylik hamkorligimiz davomida, xizmatimiz sifati va natijasi sizga yoqmasa qilgan to’lovingizni 100% qaytarib beramiz.

🚀 Brendingizni tanitib, savdoingizni oshirmoqchi bo'lsangiz, hoziroq quyidagi raqamlarga qo’ng’iroq qiling.

📞+998995034959

Ravnaquz - qadriyatli bizneslar uchun maxsus!

@ravnaquz

Telegram | Instagram | Facebook


Mubaşşir Ahmad dan repost
ҲАМАС тенг бўлмаган урушга кирди, деганларга, Аллоҳ таолонинг мана бу амрини ҳавола қиламиз:"(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч-қувват тайёрлаб қўйинг!". ("Анфол" сураси, 60-оят).

"Имконингиз борича" деган, "уларники билан тенг" ёки "уларга бас келадиган" демаган. Қолаверса улар душмандан кучли қуролга эгалар. У - иймон бўлади.

@MubashshirAhmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
Биз ухлаган бўлсак ҳам, Темур ва Боязидни уруштирганлар ҳануз уйғоқ.

@MubashshirAhmad


O’tar, ketar bu qora kunlar,
Bizni kutar biz kutgan kunlar.

@zoyirhafizblog

Telegram | Marketing blog | Instagram | Facebook | Twitter


Hilol dasturlari dan repost
🎉🎉🎉🎉🎉

🎉 «Qurʼon oʻqitish usullari» ilovasi endi App Storeda!

Gulobod Qudratulloh qizining «Qurʼon oʻqitish va yodlash usullari» kitobi asosida tayyorlangan «Qurʼon oʻqitish usullari» ilovasi iOS va iPad qurilmalar uchun App Storega joylandi.

Ilovadagi alifbo, tajvid va tarix boʻlimlari hamda har bir darsdagi audiomatnlar arab harflarini toʻgʻri oʻqishni oʻrganish va Qurʼonni yod olishda yordam beradi. 😊

✅ Eslatib oʻtamiz, oldinroq ushbu ilova Android qurilmalar uchun Play Marketga chiqarilgan edi.

📲 Ilovani yuklab olish (App Store, Play Market)

Eslatma! Ilovamiz hozircha sinov rejimida ishlab turadi.

🟢 @hiloldasturlari




Mubaşşir Ahmad dan repost
Ҳаётдаги муваффақиятсизлигинг энг муҳим сабаби барчанинг диққат марказидаман, ҳамма мен билан машғул деб ўйлашингдир. Ишон менга, сен ҳеч кимни қизиқтирмайсан.

Федор Достоевский

@Mubashshirahmad


Mubaşşir Ahmad dan repost
Жумада имом: "Қимматчилик ва тақчилликнинг сабаби фақат гуноҳлардир", деди.

Бу киши қимматчилик сабаблари қуйидагиларда эканини кўрмади:

- Ишлаб чиқаришнинг кучсизлиги.

- Фикрлаш ва қарор беришдаги яккаҳокимлик.

- Айбсизларнинг мол-мулкини тортиб олиш.

- Ер ости ва усти бойликларини талон-тарож қилиш.

- Дунёда мисли йўқ равишдаги молиявий қаллобликлар.

- Ақл ва тафаккур эгаларининг чет элга чиқиб кетиши.

Буларнинг ҳаммасини у имом кўрмади.
Муаммоларни тўлалигича гуноҳларга тўнкаб қўя қолди. Билмадим, мен зикр қилганларим гуноҳ ва маъсият бўлмаса, нималар гуноҳ ҳисобланаркин?!

Доктор Муҳаммад Сайёд, Ал-Азҳар университети мударриси

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube


Mubaşşir Ahmad dan repost
"Шунга ишонки, сендан кўтарилаётган ҳар бир дуони тилингга Аллоҳ жорий қиляпти. Уни айтишга илҳомлантирган Зот энди ижобатини ҳам қилади".

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube


Mubaşşir Ahmad dan repost
Модомики, олим киши бозорда сотувчилик қилиб пул топишга мажбур бўлаётган экан, демак, у яшаётган жамият маймунлар жамияти экан. Олимига ҳиммат қилмаган халқ маймун савиясидаги халқдир.

"Ҳиммат мўминнинг қуввати" китобидан

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube


Mubaşşir Ahmad dan repost
Қорнингни ким тўйдирса, ўзинг унинг измидасан. Ихтиёринг ўзингда бўлишини хоҳласанг, бировнинг қўлига қараб қолма.

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube


Aziz Rahimov dan repost
Hech kim sizga ishonmaganda, u ishongan edi.

Pul olib o’qitsa bo’ladigan faniga, bepulga o’qitgan edi.

Nafaqat fanini o’rgatgandi, hayotda ham ustozlik qilgan edi.

Ustoz bo’laman deyishingizga uni yaxshi ko’rganingiz sabab edi.

Maqtagandi, urushgandi, qo’rqitgandi, kuldirgandi, nima qilib bo’lsa ham o’qitgandi.

Hammamizda tepadagi ta’riflarning bittasiga bo’lsa ham tushadigan ustoz albatta topiladi.

Bayramingiz muborak bo’lsin ustozlar! Hamma ishlarning boshida sizni ishlaringiz turadi!

@azizrakhimov_blog


Mubaşşir Ahmad dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ота Қуръонни тўлиқ ёдлаб қайтган ўғилнинг оёғини ўпмоқда.

Бу манзарани Аллоҳни танимаган ва охиратни ўйламаган кишигина тушунмайди.

Қуръон таълимига қарши чиқаётган эй сиз, оталарни бундай ҳис ва бахтиёрликдан айнан сиз мосуво қилмоқдасиз!

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube


Mubaşşir Ahmad dan repost
Тушунмайман. Ҳайрон бўлавераман. Икки ойлаб иссиқ овқат емаган, хурмо шохидан қилинган бўйрада ётгани учун баданида шох излари кўринадиган, жун матодан қилинган либос кийган пайғамбарнинг уммати бугунга келиб нега бунчалик ҳашаматга бу даражада ружуъ қўйганини тушунмайман.

Яхшиям энг ишончли ҳадис тўпламлари бор, улар ўзбекчага таржима қилинган. Нега энди уммул мўъминийн ҳақидаги ривоятларни эшитган умматнинг аёллари бу даражада иффатига енгил қарайдиган, дарвозасини дуч келган касга очиб берадиган бўлиб қолди?

Узоққа бормайлик 50-60 йил олдингилар қандай эди? 20-30 йил олдин ҳам ҳозирги ишларни тасаввур қилиб бўлмасди.

Шуни тушундимки, матога ўралиш ва юз терисидан чиқадиган тукни ўз ҳолича қолдириш диннинг энг осон қисми экан.

Диний калималарни бот-бот такрорлаш динга амал қилишнинг энг енгил қисми экан.

Диндор бўлиб кўриниш диёнатли бўлишдан миллион марта осон экан.

Диндорлик имижи ижтимоий ва моддий капитал олиб келадиган жойда зоҳирий диндорлик авж оларкан.

Кечагина дўпписида шўрва ичиб юрган ўзбекнинг болалари бугунга келиб бу қадар олифта бўлиб кетгани жиғимга тегмоқда.

Отанг киму, энанг киму, сен кимсан дегим келяпти.

© Fayzuddin Mumin

📷Instagram 💬Telegram 🌐Facebook 🎞YouTube

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.