Неъмат Душаев


Channel's geo and language: not specified, not specified
Category: not specified


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Related channels

Channel's geo and language
not specified, not specified
Category
not specified
Statistics
Posts filter




#Раҳмат_дониш_домла
Мактабимизга янги келган адабиёт ўқитувчимиз (раҳматли Қўчқорали ака) дарсни сал-пал сўраб, тузукроқ билмасак ҳам "5" қўйиб бераверарди. Бутун синф азбаройи уялганидан ўқиб, "5" га лойиқ бўлишга ҳаракат қилган.

Яхши ўқиб (ёзиб), ишончни оқлаймиз, дониш домла!

@Nemat_Abdull_Vahhob


#Эътироф

Ҳақиқатдан ҳам домла ҳеч кимга ўхшамайди. Ижодда ҳам, оила тутумию дўстлар даврасида ҳам. Зеро, тинимсиз илмий-адабий ижод, жўшқинлик, чексиз илҳом инсонни камолот сари етаклайверади. Суҳбатлари ва эзгу амаллари барчага бирдай ёқаверади. Ўхшаса ўзига ўхшайди домла.

Табаррук ёшингиз яна бир бор муборак бўлсин, домла!

Лавҳа "Улуғ йўл" газетасининг 27(397) сонидан олинди.

@Nemat_Abdull_Vahhob




Техника фанлари доктори Абдурашид Ҳасанов таваллудининг 65, илмий-ижодий фаолиятининг 45 йиллигига бағишланган республика илмий-амалий конференциясида.

Олмалиқ шаҳри, 2023 йил 23 сентябрь.


#Муборак_кун

Дадам Абдурашид Хасановнинг муборак 65 йиллик юбилейлари, илмий фоалиятларининг 45 йиллигини нишонлаяпмиз. Дадам умрларини кон-металлургия соҳаси ривожланиши учун бағишлаб келяптилар.

Илм-фан билан амалиётни чамбарчас боғлаш натижасида 28 патентни қўлга киритган инсонлар. 20 нафар фан номзоди, 4 нафар фан доктори билан олимлар сафини тўлдиришга ҳисса қўшганлар. 500 дан ортиқ илмий мақола, 28 та монография ва 14 та ўқув қўлланмага муаллифлик қилганлар.

Бугун фарзанд сифатида дадам ҳақларида айтмоқчиман. Улар менинг устозим, мотиваторим. Беш ёшимда ҳарфларни танитганлар, етти ёшимда эса улар сабаб бемалол китоб мутолаа қила олардим. Болалигимда дадам бизга китоблардан иборат - "Кутубхона уй" қуриб берганлар. Китоб ва илм. Шу тушунча руҳида улғайдик. Биз бирга ўқирдик, бирга китоблар мазмуни ҳақида гаплашардик. Бу мароқли эди. “Ўтган кунлар”, "Меҳробдан чаён", "Кеча ва кундуз", "Навоий" асарлари руҳиятини болаларча англаганман.

Дадам ҳар куни бир нарсани унутмасдилар. Мен ўқиган китоблар ҳақида суҳбатлашишни. “Қани, гапириб берингчи, бу китоб нима ҳақида экан..." Кейин мен тўлиб-тошиб, завқ билан образларим ҳақида сўзлаб берардим. Дадам хизмат сафарларига кетсалат, кутардим. Чунки ўқиган китобларим ҳақида гапириб, олқиш олишга ўрганиб қолгандим. 11 ёшимда сиёсат ҳақида гаплашадиган бўлдик. 15 ёшларимда давлат бошқаруви ҳақида китоблар мутолааси бошланди. Дадамнинг бир одатлари бор эди. Ҳар маошларининг 5-10 фоизига китоб олиб келардилар. Қизиғи эса, ойликдан ойликкача бу китоблар ўқилиши керак эди. Ва шундай бўларди ҳам.

Мени илм билан дўст қилган инсон – дадам бўладилар.

Бир ҳақиқатни бугун аниқ биламан. Отанинг фарзанд тарбиясида ўрни беқиёс. “Мен сенга ишонаман!" Шу биргина гап мени доим қийнаган. Ўзимни қийнаб илм олишга мажбурлаган.

Менинг мотиваторим!

Ҳаётда қийинчиликларга дуч келган пайтларим бўлди. Докторлик ишим ҳимоясида турли кутилмаган ҳолатлар бўлди. “Етади, илм қилмайман", деган фикрлар хаёлдан ўтган кунлар бўлди. Шундай пайтларда ягона инсон – дадам менга мотивация бердилар. Ўтирганимда юришга, юрганимда югуришга ундадилар. “Синмаслигинг, синдиролмасликлари керак, ҳақиқий қилич оловда тобланади”, дердилар қатъий.

Шу гаплар мени янада кучли, сабрли, матонатли қилди. Бугун ҳар бир ота ўз фарзандининг мотиватори бўлиши керак. Фарзанд отадан куч олиши лозим.

Бугун, балки ҳар бир ўзбек оиласида шундай оталар керакдир...

Шунда биз тўлақонли илмли жамиятга айланишимиз осон бўлармиди... Фарзандга ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ҳеч ким олиб қўя олмайдиган илм бериш фақатгина ёшликдан бошланади. Бир донишманддан “Бу дунёда энг бахтли ота ким?”, деб сўрашганида, “Фарзандига берган илмини набирасида кўрган ота”, деб жавоб берган экан.

Муборак 65 ёшингиз муборак бўлсин, дада! Сиз билан фахрланаман.

Отабек Ҳасанов,
сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)


Алифбо ислоҳоти — 4 та ҳарфнинг янги шакли лойиҳаси эълон қилинди

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосининг такомиллаштирилган лойиҳасидаги ўзгаришлар асоса тўрт ҳарф (ў, ч, ш, ғ)га тегишлидир.


“Ulug’ yo’l” газетасининг 2019 йил 1 августдаги сони босмадан чиқди.


#ўкинч

Олисларга оқиб кетган қизалоқ!

Рустам исмли энг яқин дўстимдан совуқ хабар эшитиб қолдим. Жияни - тўрт ёшли қизалоқни қора тупроққа қўйишибди. Ҳали дунёни англаб-англамаган норасида... сувда оқиб нобуд бўлган. Титраб кетасан киши. Гарчи барчаси Яратганнинг измида бўлса-да, нега, нима учун, деган саволларлар юракни тилка-пора қилади.

Бу воқеа Чувилдоқ қишлоғида содир бўлган. Ота ва қизалоқ уйдан остона ҳатлаб кўчага чиқишади. Уй яқинида канал оқиб ўтган. Ота бир зумга, атиги бир зумга қизалоғини шу ерда ўйнаб тура-тур, дея ёлғиз қолдириб, уйга кирган ва қайтиб чиқиб, қараса, қизалоғи йўқ!

Қизалоқни сал нарида - канал ичидан топишади. У сувда оқиб кета туриб, қулоқлардан бирига илиниб қолган.

Қиёмат кўпган эди!

Еру кўкка ишонмай юрган қизалоғини шу куни, шу пайтда ҳудди атайлаб қилгандай бир зумга ёлғиз қолдирган шўрлик отанинг аянчли аҳволини мен таърифлай олмайман.

Уч фарзандни не-не умид билан ўстираётиб, ногоҳ уларнинг биридан айрилиб қолган онаизорнинг кўкка ўрлаётган оҳларига ҳам дош беролмасам керак.

Бундай кўргуликни ҳеч кимнинг бошига солмасин.

Беихтиёр олисларга оқиб кетган қизалоққнинг руҳига дуо қиламан.

Айрилиқ дардида ўртанаётган ота-онага Аллоҳдан сабр тилайман!

Эй, худо, бало қазолардан Ўзинг асра!

https://t.me/Nemat_Dushayev


"Улуғ йўл" газетасининг 2019 йил 20 июлдаги 20(251)-сони босмадан чиқди.

Газетани Оҳангарон туманлараро почта алоқа корхонасининг Ангрен, Оҳангарон ва Олмалиқдаги шаҳобчаларидан сотиб олиш мумкин.

@Nemat_Dushayev


Forward from: @angren_sakigulom
Ҳурматли каналимиз ўқувчилари!

Обуначиларимиз сони бугун 215 кишига етибди. Оддий бир қишлоқ канали учун бу рекорд кўрсаткич. Ахир Соғломда 2 мингдан сал ортиқроқ киши яшайди ва бу ҳар ўн кишидан бири бизга аъзо дегани. Хуллас, республика, дунё бўйича ҳам бизнинг обуначиларимиз кўп экан.

Ўзбекистонда 35 миллион аҳоли бор ва 3,5 миллионлик обуначиси бор ҳеч бир канал йўқ.

Вилоятимизда 3 миллион аҳоли бор, аммо 300 минг обуначиси бор ҳеч қанай вилоят канали йўқ.

Ангренда 180 минг аҳоли бор. Аммо Ангрен ҳаётини ёритаётган 18 минг ўқувчисига эга биронта канал йўқ. Ёки борми? Бизда эса бор. Ишончингиз, ахборотларимизга ташналигингиз учун раҳмат, ҳамқишлоқ!

Демак, янада қаттиқ ишлашимиз керак экан. Хуллас, долзарб нарсаларни ёзиб, яхши маънода безоавта қилишда тинимсиз давом этамиз. Омо чиқиб кетиш йўқ!

Узр, кейинги кунларда каналимизда озроқ танаффус бўлиб қолди. Бунинг сабаблари бор. Биз каналимизда янги, ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган ахборотларни бериб бориш, кўпроқ қишлоғимиз ва унга алоқадор маҳаллий ва ҳорижий хабарларни кенгроқ ёритишга ҳаракат қиламиз. Табиийки, бу вақт, катта меҳнат, иқтидор талаб қилади. Шу боисдан ҳам қадрдон "Улуғ йўл" газетаси билан бақамти иш олиб борилмоқда. Яъни газета учун тайёрланаётган энг қайноқ хабар ва янгиликлар энг аввало шу каналда ўрин олади. Шу маънода ушбу газета эслатиб турилса, айбга буюрмайсиз.

Айтадиган, етказадиган гапларимиз, дардларимиз кўп. Қайси биридан бошласак экан?

Кейинги вақтларда қайта сайланган Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси бозорчи аёлларни маънавиятсиз деб деярли ҳақорот қилибди. Қоидабузар ҳайдовчи ва пиёдаларга жарималар миқдори ҳам рекорд даражада оширилмоқда. Яъни "ичиб тушган" ҳайдовчи 8 миллион атрофида тўлайди. Йўлни нотўғри кесиб ўтаётган пиёдага ҳам шафқат йўқ. Ўтган куни вилоятимиз бўйича ўтказилган рейдда 531 пиёдага қоидани бузгани учун ҳаммаси бўлиб 35 миллион жарима расмийлаштирилибди. Бунақаси ҳали тарихда бўлмаган.

Энди бунисини эшитинг: автомобиль йўлида маст ҳолатда ҳаракатланаётган 42 пиёда туман ва шаҳар ИИБларга олиб борилган.

Куни кеча "Оҳангарошифер" корхонасида юз берган иш ташлаш деган хунук воқеа ҳақида ҳам эшитдик.

Каналимиз шу ва шу каби воқеа ва ходисаларга ҳам муносабатини билдириб боради.

Дарвоқе, бугун раҳматли ҳамқишлоғимиз Фурқат аканикида эрталаб ош берилибди, афсус, боролмадик. Эртага эса Эрвалибувада - ҳашар. Бормасак, ҳаммамиз бир куни борадиган жойни супуриб-сидириб, ўт-ўланлардан тозалаб қўймасак бўлмайди. Prezidentim001 каналини биноийдай юритаётган Абдували дўстимиз куни кеча ҳашар олдидан мозорга бориб, билиб келибди. Қабрларни ўт-ўлан босган, пуф десанг ёнаман дейди. Ҳуллас, аҳвол чатоқ!

Бу ёқда, 21 июль куни қўй сўйиб чақирсанг ҳам келмайдиган кучли докторлар шаҳримизга келиб, Ангрен маданият марказида саломатлик бўйича қизиқарли тадбир ўтказаяпти. Бу ҳақда маҳалла фаолимиз Зулфиддин Сапаров хабар қилмоқда. Ҳар иккиси, ҳашар ҳам, тадбир ҳам муҳим.

Демак, бундай қиламиз. Саломатлик тадбирига хотин-қизларимиз, ҳашарга эр ҳамқишлоқларимиз боради. Нима дедингиз? Баҳонада ота-боболаримиз мангу осойиш топган Эрвали бува қадамжосини зиёрат қилиб келамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!

@angren_sakigulon

Каналга туланиш⬇️
https://t.me/angren_sakigulom




Forward from: angren_sakigulom
19(250).pdf
3.5Mb


"Улуғ йўл" газетасининг 2019 йил 11 июлдаги 19(250)-сони чоп этилди ва тарқатиш учун почтага етказиб берилди.


Зиёвуддин Омонов ижросида "На керак" қўшиғи


ИЖОДИЙ ҲАМКОРЛИК

Ҳамқишлоғим, ўзига хос овоз соҳиби бўлган хонанда укамиз Зиёвуддин Омонов билан уч йилча аввал ижодий ҳамкорлик қилиб, бир неча қўшиқлар яратган эдик. "На керак" керак, "Гап жўралар" қўшиқлари шулар жумласидандир.

Қуйида ана шу қўшиқлардан бирини https://t.me/angrenmadaniyat канали саҳифасига жойлаштирибди. Кўчириб олиб ҳукмингизга тақдим этмоқдаман.👇👇👇

@Nemat_Dushayev


Қадрдон "Гулхан"жондан шеърий гулханлар.

@Nemat_Dushayev


"Улуғ йўл" газетасининг навбатдаги сони босмадан чиқди ва тарқатилди.


Аммо Ангренда Матбуотчилар байрами кун тартибидан олиб ташлангани йўқ. Шаҳар ҳозир ҳам матбуотчилар маскани, бу ерда тўртта газета чоп этилмоқда. Бу ёқда телеграм каналлару блогерлик фаолияти ҳам шаклланиб улгурди. Улар аҳолига турли ахборотларни пешма-пеш узатмоқда. Хуллас, Ангренда матбуот кунини кенг нишонлашга асослар етарли.

Албатта, биз ҳеч кимдан умидвор эмасмиз. Жамоатчи мухбирларимиз, матбуотнинг жонкуяр дўстлари олдида бироз ҳижолатдамиз халос. Эзгуликнинг эса кечи йўқ. Ахир касб байрами бир марта бўлмайди, аксинча ҳар йили нишонланади.

Бугун сана неччи? Демак, тадбирга 360 кун қолди. Тайёргарликни эса шу бугундан бошлаймиз.

Неъмат Душаев,
"Улуғ йўл" газетаси бош муҳаррири


Ўз вақтида Тожи Хушназаров, Акром Аъзамов, Акром Қодирий, Ўткир Алиевлар Оҳангарон воҳасининг Сўз дарғалари эдилар. Афсус, кейинги қисқа вақт мобайнида Мўмин Қаюм, Абдушукур Наврўзов, Абдусамад Абдулҳақовдек матбуот устунлари номи ҳам тарихга айланди. Бу ёқда...

Бу ёқда матбуотга бугун тош отмаган қоровулнинг итигача қолгани йўқ. “Мажбурий обуна” атамаси тилга ёпишдию, ашаддий газетхонлар ҳам газетага ёзилишга тортиниб қолди. Мана-ман деган нашрларнинг ҳам адади тушиб кетди, таҳририятларда аёвсиз қисқартишлар бошланди, муҳаррирлар жамоатчиларга фахрий ёрлиқ бериш тугул ўз ходимларини маошдан ҳам қиса бошлади.

Энди... ҳазил аралаш бўлса-да, матбуот дўстми ё душман, деган гаплар чиқиб қолди.
Ҳақиқатдан ҳам матбуот ҳокимиятга, бошқарув идораларига дўст бўлиши керакми? Дўст бўлса, уларни мақтаб ёзишга маҳкум, душман бўлса нима қилиши керак унда? Бахтга қарши, кўп раҳбарлар, минг холис бўлсин, танқидни тўғри қабул қилмайди. Барибир дарғазаб бўлади. Буни ошкора айтолмаса, пайт пойлаб, боплаб ўч олади. Ҳеч бўлмаса, жамоасида обунани тўхтатиб қўяди.

Аслида матбуот дўст ҳам, душман ҳам бўлмаслиги керак. У мутлақо холис бўлмоғи, халқ ва ҳокимият ўртасида кўприк вазифасини ўташи даркор. Ҳозир шунга ҳаракат бўлаяпти. Бинобарин, ўзини ҳурмат қилган нашр муассисига бўлар-бўлмас суйкалавермайди.

Шундай вазиятда, матбуотнинг тақдири ҳал бўлаётган шундай бир қалтис пайтда Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳар ҳокимликлари ташаббус кўрсатгани, вилоят ҳокимлиги, хусусан, ҳокимликнинг матбуот хизмати раҳбари, иқтидорли журналист Беҳзод Қобулов ҳам ғоятда тиғиз иш кунларига қарамай, соҳа ходимларини бир дастурхон атрофида тўплангани, тўплай олгани таҳсинга сазавор.

Қаҳрамон шоирмиз Абдулла Орипов журналист ғалати қавм деб ёзиб кетган экан. Ҳа, шунақароқ, сал ғалатимиз, яхши бир хабар, кутилмаган воқеа эштиб қолсак, тўю азани ҳам ташлаб, шуни оммага етказишга мукка кетиш касалимиз бор. Буни ўзимиз ҳам билмай қоламиз. Аммо журналист ҳам одам. Унда ҳам кўнгил бор. У ҳам гоҳо бир оғиз ширин сўзга муштоқ бўлиб қолади.

Вилоят ҳокимлиги ижодкорга қанот бағишловчи ана шу Сўзларни айтди, байрам баҳона ҳамкасблар, устоз ва шогирдлар дийдорини ҳам чиройли тарзда ташкил этиб берди.

Вилоят ҳокими ўринбосари – хотин қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ҳақида кўп эшитардик. Энди билсак, у киши шоиртабиат, ўзиям ижодкор инсон экан. Йиғилганларга вилоят ҳокимининг байрам табригини шеърларни шеърларга улаб ҳаяжон билан етказаётганида бунга буткул амин бўлдик. У кишининг қўлидан гул, байрам совғаси олиш ҳам насиб этди. Катта раҳмат!

Ўзбекистон халқ шоири, устоз Маҳмуд Тоиров, касб байрами арафасида Президент Фармони билан “Шуҳрат” медалига сазовор бўлган вилоят матбуот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бошлиғи, эҳтиросли шоира Зарифа Эралиева, “Қишлоқ ҳаёти” газетаси бош муҳаррири, устоз журналист Чори Латипов, “Шарқ юлдузи” журнали бош муҳаррири Сирожиддин Рауф, “Тошкент ҳақиқати” газетаси бош муҳаррири Ғайрат Шералиевнинг ҳамкасбларга байрам табриги барчага чиройли байрам совғаси бўлди.

Узр! Мақола чўзилиб кетди. Аммо сўзимни тугатишдан олдин бир гапни айтмасам ҳеч бўлмайди.

Биласиз, кўпгина соҳа вакиллари хизмат кийимида юради. Масалан, ички ишлар, МИБ ходимларию шифокорларни либосидан таниймиз. Энди журналистларни ҳам кўпчилик орасидан осонгина ажратиб олиш мумкин бўлаяпти-ёв...

Тадбир жараёнида меҳмонларга кўксига “Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати” ёзуви туширилган ғоятда ярашиқли либосдаги ҳамкасбларимиз лутф кўрсатди. Кейин билсак, “Оҳангарон ҳаёти” ходимлари учун ҳам ана шундай хизмат либослари тикдирилибди. Қойил! Аслида шундай бўлиши ҳам керак-да.

Сарлавҳадаги масалага қайтамиз. Улуғйўлчилар касб байрамини бир гал оҳангаронлик ҳамкасблар билан нишонлаган эди. Бу гал олмалиқликлар билан гап бир жойга қўйилаётган маҳал ... ишлар кўпайиб, режалар стол тортмасида қоп кетди. Бу ёқда Ёшлар куни, байрам устига байрам, тадбир устига тадбир...

20 last posts shown.

22

subscribers
Channel statistics