#Муборак_кун
Дадам Абдурашид Хасановнинг муборак 65 йиллик юбилейлари, илмий фоалиятларининг 45 йиллигини нишонлаяпмиз. Дадам умрларини кон-металлургия соҳаси ривожланиши учун бағишлаб келяптилар.
Илм-фан билан амалиётни чамбарчас боғлаш натижасида 28 патентни қўлга киритган инсонлар. 20 нафар фан номзоди, 4 нафар фан доктори билан олимлар сафини тўлдиришга ҳисса қўшганлар. 500 дан ортиқ илмий мақола, 28 та монография ва 14 та ўқув қўлланмага муаллифлик қилганлар.
Бугун фарзанд сифатида дадам ҳақларида айтмоқчиман. Улар менинг устозим, мотиваторим. Беш ёшимда ҳарфларни танитганлар, етти ёшимда эса улар сабаб бемалол китоб мутолаа қила олардим. Болалигимда дадам бизга китоблардан иборат - "Кутубхона уй" қуриб берганлар. Китоб ва илм. Шу тушунча руҳида улғайдик. Биз бирга ўқирдик, бирга китоблар мазмуни ҳақида гаплашардик. Бу мароқли эди. “Ўтган кунлар”, "Меҳробдан чаён", "Кеча ва кундуз", "Навоий" асарлари руҳиятини болаларча англаганман.
Дадам ҳар куни бир нарсани унутмасдилар. Мен ўқиган китоблар ҳақида суҳбатлашишни. “Қани, гапириб берингчи, бу китоб нима ҳақида экан..." Кейин мен тўлиб-тошиб, завқ билан образларим ҳақида сўзлаб берардим. Дадам хизмат сафарларига кетсалат, кутардим. Чунки ўқиган китобларим ҳақида гапириб, олқиш олишга ўрганиб қолгандим. 11 ёшимда сиёсат ҳақида гаплашадиган бўлдик. 15 ёшларимда давлат бошқаруви ҳақида китоблар мутолааси бошланди. Дадамнинг бир одатлари бор эди. Ҳар маошларининг 5-10 фоизига китоб олиб келардилар. Қизиғи эса, ойликдан ойликкача бу китоблар ўқилиши керак эди. Ва шундай бўларди ҳам.
Мени илм билан дўст қилган инсон – дадам бўладилар.
Бир ҳақиқатни бугун аниқ биламан. Отанинг фарзанд тарбиясида ўрни беқиёс. “Мен сенга ишонаман!" Шу биргина гап мени доим қийнаган. Ўзимни қийнаб илм олишга мажбурлаган.
Менинг мотиваторим!
Ҳаётда қийинчиликларга дуч келган пайтларим бўлди. Докторлик ишим ҳимоясида турли кутилмаган ҳолатлар бўлди. “Етади, илм қилмайман", деган фикрлар хаёлдан ўтган кунлар бўлди. Шундай пайтларда ягона инсон – дадам менга мотивация бердилар. Ўтирганимда юришга, юрганимда югуришга ундадилар. “Синмаслигинг, синдиролмасликлари керак, ҳақиқий қилич оловда тобланади”, дердилар қатъий.
Шу гаплар мени янада кучли, сабрли, матонатли қилди. Бугун ҳар бир ота ўз фарзандининг мотиватори бўлиши керак. Фарзанд отадан куч олиши лозим.
Бугун, балки ҳар бир ўзбек оиласида шундай оталар керакдир...
Шунда биз тўлақонли илмли жамиятга айланишимиз осон бўлармиди... Фарзандга ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ҳеч ким олиб қўя олмайдиган илм бериш фақатгина ёшликдан бошланади. Бир донишманддан “Бу дунёда энг бахтли ота ким?”, деб сўрашганида, “Фарзандига берган илмини набирасида кўрган ота”, деб жавоб берган экан.
Муборак 65 ёшингиз муборак бўлсин, дада! Сиз билан фахрланаман.
Отабек Ҳасанов,
сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)